2- мавзу: Суюқлик аралашмаларини ажратиш жараёни ва фильтрлар конструкциялари. Ғовак фильтр тўсиқлар. Қумли фильтр



Download 1,91 Mb.
bet6/10
Sana09.06.2022
Hajmi1,91 Mb.
#649263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-Ma'ruza

Барабанли вакуум - фильтр. Бу турдаги фильтрлар концентрацияси 50 ... 500 кг/м3 бўлган суспензияларни узлуксиз равишда ажратиш учун ишлатилади (90-расм). Қаттиқ заррачалар кристалл, толали аморф ва коллоид тузилишга эга бўлиши мумкин. Фильтр иш унумдорлиги қаттиқ заррачалар тузилишига боғлиқ ва юқорида келтирилган кетма - кетликда пасайиб боради.
Фильтрнинг асосий қисми горизонтал барабан бўлиб, у электр юриткич ёрдамида аста - секин айлантирилади. Одатда унинг 0,3...0,4 қисми суспензияли тоғорага тушиб туради. Тоғора ичида силкиниб турувчи аралаштиргич суспензия таркибини бир хил бўлишини таъминлайди, яъни унинг таркибидаги заррачаларни чўкмага тушишига тўсқинлик қилади. Барабан иккита цилиндрдан тузилган бўлади. Ташқи цилиндр элаксимон бўлиб, унинг устига сим тўр тортилган.
Сим тўрнинг усти эса, фильтр тўқима билан қопланган. Барабаннинг фильтрловчи тўсиқларидан фильтрат вакуум остида сўриб олинади. Фильтрнинг устида суспензиядаги қаттиқ заррачалар чўкма қатламини хосил қилади. Бу чўкма пичоқ ёрдамида барабаннинг устки қисмидан узлуксиз равишда кесиб олинади. Барабаннинг ички қисми тўсиқлар ёрдамида алохида секторларга бўлинган. Каналлар эса фильтрлаш жараёнининг хамма циклларини бевосита фильтр ишлашини бошқарувчи бош тақсимлагич билан бириктирилган. Бош тақсимлагичда иккита диск бўлиб, бири айланма харакат қилса, иккинчиси - қўзғалмасдир. Қўзғалмас дискдаги тешиклар трубалар орқали вакуум – насос,

хамда фильтратни ажратиб олувчи ва ювувчи суюқлик билан чўкмани ажратиш ва фильтр тўқимани тозалаш учун сиқилган хаво берувчи компрессор билан уланган бўлади.


А йланувчи дискнинг хар бир тешиги бирин-кетин қўзғалмас дискнинг тешиклари билан уланади. Шунинг учун барабан бир марта айланганида, фильтрлаш жараёнининг хамма босқичлари бажарилади. Биринчи босқичда барабан секциялари вакуум – насос билан уланади ва фильтрат идишга тушади. Кейинги босқичда барабан секциялари ювувчи суюқлик билан уланади ва чўкма ювилади. Охирги босқичда барабан секциялари сиқилган хаво трубалари билан уланиб, чўкма қуритилади ва фильтрлаш юзаси тозаланади.
Бу турдаги фильтрларнинг ишчи юзаси 5...150 м3 бўлади. Камчиликлари: фильтрлаш юзаси катта бўлгани учун кўп жой эгаллайди; фильтрнинг нархи қиммат бўлади.

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish