193.Қайси ёшда бола ўз ҳаракатларига баҳо беради? а) 6-7 ёш
б) 5-6 ёш
в) 4-5 ёш
г) 3-4 ёш.
194.Давлат талаблари асосидаги ёш даврлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади? а) эрта ёшдаги болалик (1 ёшдан 3 ёшгача); кичик мактабгача ёш (3 ёшдан 4 ёшгача); ўрта мактабгача ёш (4 дан 5 ёшгача); катта мактабгача ёш (5 ёшдан 6 ёшгача); мактабга тайёрлов ёши (6 ёшдан 7 ёшгача).
б) гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача); эрта ёшдаги болалик (1 ёшдан 3 ёшгача); кичик мактабгача ёш (3 ёшдан 4 ёшгача); ўрта мактабгача ёш (4 дан 5 ёшгача); катта мактабгача ёш (5 ёшдан 6 ёшгача); мактабга тайёрлов ёши (6 ёшдан 7 ёшгача).
с) гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача); эрта ёшдаги болалик (1 ёшдан 3 ёшгача); кичик мактабгача ёш (3 ёшдан 4 ёшгача); ўрта мактабгача ёш (4 дан 5 ёшгача); катта мактабгача ёш (5 ёшдан 6 ёшгача).
д) гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача); кичик мактабгача ёш (3 ёшдан 4 ёшгача); ўрта мактабгача ёш (4 дан 5 ёшгача); катта мактабгача ёш (5 ёшдан 6 ёшгача); мактабга тайёрлов ёши (6 ёшдан 7 ёшгача).
195.Боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун мактабгача таълим муассасаси ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликининг шакли кўрсатилган қаторни аниқланг? а) боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши
б) ота-оналарнинг муассаса ҳаётида иштирок этиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш
боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши
с) МТМнинг оила, маҳалла ва мактаб билан ҳамкорлиги асосида
д) мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши, таълим-тарбияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш
196.Давлат талабларининг мақсади нимадан иборат? а) атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма, малака ва қадриятлардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш.
б) илм-фан ютуқлари ва замонавий информатсион коммуникатив технологияларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида маънан мукаммал ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялаш
с) мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, хорижий мамлакатлар илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий информатсион коммуникатив технологияларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида маънан мукаммал ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялаш
д) Ўқув-тарбиявий жараённинг мақсади болаларда умумий асосий компетенсиялар ва ривожланиш соҳалари компетенсияларини шакллантириш учун тегишли шароитлар яратиш