144. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш.
Мустакилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб хукукий давлатчилик асосларини яратиш мухим вазифалардан бирига айланди. Миллий давлатчилик ривожланишининг минглаб йиллик анъаналари чоризм мустамлакаси даврида батамом инкор этилган эди. Мустакил Узбекистон Президенти И.А. Каримов тарихий анъаналарга, дунё тажрибаларига, улканинг миллий-тарихий ривожланишига хамда улканинг узига хос томонларига таянган холда жамиятни тубдан ислох килиш йулларини ишлаб чикди. Бу жараёнда иккита вазифа:
1. Эски маъмурий тизимни тугатиш ва хокимият бошкарув органларини кайта куриш;
2. Янги давлатчиликнинг хукукий-сиёсий асосларини яратиш, давлатчиликда янги марказий ва махаллий бошкарув тизимини шакллантириш масалалари хал килинди.
Узбекистон Республикасида хукукий давлат курилишининг кафолати Узбекистон Конституциясидир. Давлат хокимияти ташкил этишнинг мухим демократик тамойиллари Конституцияда кайд килинган булиб, унда хокимият конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд органларидан иборат деб курсатилган. Бу органлар фаолияти эркин, бир-биридан мустакил булиб, айни вактда бир-бири билан чамбарчас богликдир.
1994 йил 24 декабрда куп партиявийлик ва мукобиллик асосида сайланган Республика Олий Мажлиси конун чикарувчи хокимият вазифасини бажаради. Олий Мажлисга сайловлар демократик ривожланишнинг янги боскичга утганлигидан далолат берди. Олий Мажлисга 250 депутат сайланиб, уларнинг 120 нафари вилоятлар депутатлари кенгашидан сайланган булиб, колганлари хар хил партиялардан вакиллар эди.
Давлатни бошкаришнинг президентлик шакли мамлакат бошкарув тизимини ислох килишнинг бошланиши булди. Узбекистон Республикаси Президенти давлат хокимиятининг бошлики булиб, бир вактнинг узида Вазирлар Махкамасининг Раиси вазифасини хам бажаради. Президент фукаролар эркинлиги ва хукукларини химоя килиш, Конституция ва Узбекистон конунларига риоя килинишини кафолатлайди.
145. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишлари.
Ташки сиёсат хар бир замонавий давлатнинг бош атрибути, фундаментал жихати, ажралмас кисми ва функцияси хисобланади. Давлат хаётида конституцион таянч, сиёсий тизим, сиёсий хокимият органлари, рамзлар, худуд, фукаро, чегара ва миллий манфаатлар тизими сингари тушунчалар кандай мухим урин тутса, сиёсат субъекти булган давлатнинг бархаётлиги ва хавфсизлигига канчалик дахлдор булса, ташки сиёсат хам давлат учун шунчалик улеан хисобланади. Ташки сиёсат оркали давлат географик - маконий жихат касб килиш билан бирга, шунингдек, узини ноёб тарихий, социомаданий, цивилизация ва нихоят, геосиёсий яхлитлик сифатида хам намоён этади. Функционал омил тарикасида ташки сиёсатнинг муайян даврдан хамда гохо уни ижобий ва салбий жараёнларндан келиб чикиши хамда айнан шу давр билан хамнафас, хамжихат булиши исбот талаб килинмайдиган аксиомадир. Давр мохиятан макон ва замонга йугрилган булиб, ташки сиёсатга замон ва маконга монанд холда хакконийлик ва прагматик жихат бахш этади. Даврдан ажратилган, тугрироги, унинг муддаосига бефарк булган ташки сиёсат авваламбор блмайди. Ёхуд бор булса хам ундан бирон бир самара кутиш уз-узини алдашдан иборатдир. Ташки сиёсатда эса, хокимият билан боглик жараёнлар ривожининг узига хос жихат касб этиши, авваламбор, унинг дунё ахли аксарияр кисмининг хохиш-иродасини ифодалашга булган хукук ва ваколатга эга эмаслиги, жахон хамжамияти унинг заминини ташкил этиб турадиган турли-туман муносабатлар, уз навбатида, хокимиятнинг хам бошкача меъёрларига иш юритиши ва йуналиш касб этишини келтириб чикаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |