1.Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий – методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Ануштегений-Хоразмшоҳлар даврида ўзбек давлатчилиги



Download 1,79 Mb.
bet24/124
Sana29.04.2022
Hajmi1,79 Mb.
#593426
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   124
Bog'liq
тарих янги

40. Ануштегений-Хоразмшоҳлар даврида ўзбек давлатчилиги.
Ануштегинийлар сулоласининг бошловчиси Ануштегин (вафоти. 1097 йил) ҳисобланади. XI асрнинг иккинчи ярмида салжуқийларнинг омади чопган вақтлар эди. Ануштегин салжуқий ҳукмдор Султон Маликшоҳнинг мансабдорларидан бўлиб, ўзининг намунали хизмати эвазига юксак мартаба ва ҳукмдорнинг яқин аёнларидан бири даражасига кўтарилади. Тахминан 1077 йили у Хоразм шиҳналиги (комендант маъносида) вазифасига тайинланади. 1097 йили эса ўғли Қутбиддин Муҳаммад Хоразм волийси, яъни ҳокими мавқеига эришади. Унинг ҳокимлиги фақат Хоразм доирасида бўлгани табиий. Қутбиддин Муҳаммад салжуқийлар даргоҳига қарам эди. Ҳар йили ўзи ё ўғли Отсиз орқали марказга вилоятдан ундирилган солиқни олиб бориб турарди. Отсиз ҳам аввалига отаси каби салжуқийлар хонадонига сидқидилдан хизмат қилади. Аммо сиёсатда бўлганидек, ўз мавқеи мустаҳкамланиб ва, аксинча, рақобатчилари заифлаша борганини сезган ҳолда салжуқийларга қарамликдан бош торта бошлайди. Гарчи фаолиятининг сўнгги 20 йили давомида у мутлақ мустақилликка эришиш ва бу билан ҳам чегараланмай ўз ҳукмини Сйрдарёнинг қуйи оқимларидаги ерлар ва Хуросонга ҳам ўтқазишга интилган бўлсада, аммо моҳият эътибори билан айтадиган бўлсак, унинг замонида Отсизнинг сиёсатини ўғли Эл Арслон (1156—1172) давом эттиради. Очиғини айтиш керак, бу вақтга келиб минтақадаги вазият ҳам анча «бўшашганди». Бу, энг аввало, Султон Санжарнинг ўлимидан кейин салжуқийлар хонадонидан унинг ўрнини боса оладиган етук сиёсатчининг чиқмаганлигидан, десак тўғри бўлади. Гапнинг қисқаси, Султон Санжардан сўнг шарқий салжуқийлар сиёсий бирлиги инқирозга учраган эди. Бундай шароитда Эл Арслон учун Хоразмда мустақил сиёсат юргизишга эришиш мушкул эмасди. У фақат бу билан чегараланибгина қолмай минтақа бўйлаб ҳам фаол ҳаракат қила бошлайди. Чунончи, у 1158 йили Мовароуннахрда қорахитойлар билан тўқнашиб, қўли баланд келган ҳолда улар билан сулҳ тузади. 1167 йили эса Нишопурни эгаллайди ва Озарбайжонга ҳарбий юриш уюштиради. Аммо Эл Арслонга ҳам марказида Хоразм бўлган, барча томонидан тан олинган қудратли сиёсий уюшмага асос солиш насиб этмаган. Хоразмшохларнинг забардаст сиёсий куч сифатида рўёбга чиқа олмаганликларининг бош сабабларидан бири бу ички низоларга барҳам бера олмаганликларидир. Чу-нончи, Эл Арслондан сўнг унинг ўғиллари Аловиддин Такаш ва Султоншоҳ Маҳмуд ўртасида 20 йилдан ортиқ вақг давомида тахт учун кураш кетади. Ҳар иккови ҳам гоҳ қорахитойларга, гоҳ Ҳиротдан Шимолий Ҳиндистон-гача бўлган ҳудудда ҳукмронлик қилиб турган ғурийлар сулоласига, гоҳ эса Хуросон амирларига суянган ҳолда ўзаро кураш олиб борганлар, Бироқ бундан бирон-бир наф чиқмади, на сулола, на Хоразм юксалди. Аммо юриш чоғида, 1200 йилнинг ёзида, йўлда вафот этади. Ундан қолган мерос — Туркистон ва Эрон-ни ўз ичига олган салтанат курсисига Аловиддин Муҳаммад (1200—1221) чиқади. 1210 ва 1212 йилларда икки уринишда у қорахитойлар масаласини бутунлай ҳал қилади. Бу воқеа унинг обрў-эътиборини ниҳоятда ошириб юборади. Йккинчи Искандар, иккинчи Султон Сан-жар лақаблари билан машҳур бўлган Султон Қутбиддин Муҳаммад саъй-ҳаракатлари туфайли 1217 йилга келиб Озарбайжон, Эрон, Хуросондан Ҳиндистонгача бўлган ерлар хоразмшохлар измига тушганди. Шу йил охирида у ҳам Бағдодни эгаллаш ҳаракатига тушади, аммо об-ҳаво оғир келиб, мўлжал амалга ошмай қолади. Султон Муҳаммаднинг асосий мақсади Сурия, Кичик Осиё ва Мисрни ҳам бўйсундириш эди. Хуллас, Чингизхон босқини арафасида хоразмшохлар сулоласи дунёнинг энг қудратли сиёсий кучларидан бирига айланганди. Орол денгизидан Ҳинд океанигача, Ироқдан Шарқий Туркистонгача бўлган улкан ҳудуд такдири Хоразмда ҳал бўларди.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish