№1–маъруза


Ултратовуш частатали товушлар учун рухсат этилган меъёр



Download 4,8 Mb.
bet8/86
Sana22.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#90681
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

Ултратовуш частатали товушлар учун рухсат этилган меъёр
3-жадвал

1/3 октан полосаларнинг ўрта
геометрик частотаси

Товуш босими даражаси, дБ



12,5
16,0
20,0
25,0
31,5-100

80
90
100
105
110

Тегиб туриш орқали узатиладиган ултратовуш 1· 105 -1·109 Гц диапазон частоталардаги энг катта титраш тезлиги ёки унинг логорифмик даражаси (дБ) билан тавсифланади ва қуйидаги формула билан топилади:




Л=20ℓq(В/В0) (6)


Бу ерда: В- титраш тезлигининг энг катта қиймати, м/сек;
Во-шу тезликнинг таянч қиймати, 5х10-6 м/сек.

Одам асбобларга тегиб турганча олиши рухсат этилган ултратовуш даражаси 110 дБ дан ошмаслиги керак. Ундан кучли ултратовушдан ҳимояланиш учун ултратовуш жадаллигини ўзгарувчан қилиш, паразит товушларни йўқотиш керак. Ултратовушдан ҳимояланиш учун товуш изоляцияловчи ғилофлар, ярим ғилофлар, экранлар қўлланилади.


Ултратовуш ускуналарини алоҳида хоналарга жойлаштириб, товуш ютадиган материаллар билан қоплаш, масофадан туриб бошқариш ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш керак. Меҳнат ва дам олиш режимларини яхшилаш ҳам керак.
Ишлаб чиқаришдаги машиналар қуввати ва ўлчамларининг ортиши товушлар спектрида паст частотали таркиб этувчилар-инфратовушлар кўпайишига олиб келади. Бу нисбатан янги, ишлаб чиқариш учун яхши ўрганилмаган.
Частотаси 20 Гц.дан паст бўлган акустик тебранишлар инфратовуш дейилади.
“Инфратовуш” сўзи лотинча инфра - “таги, ости” деган маънони билдириб, товуш тўлқинларига ўхшаган эластик тўлқинни билдиради; унинг частотаси одам эшитадиган частоталардан қуйида.
Инфратовуш атмосфера шовқинларида, ўрмонлар ва денгизлар шовуллашида бор. Момоқалдироқ, портлаш, қуроллардан отилиши инфратовуш тебранишлари манбаи бўла олади. Ер қобиғида инфратовуш частотали зарбалар, титрашлар бўлиб туради, уларнинг манбалари турли-туман: портлашлар, ер кўчиши, транспорт ҳодисалари бўлиши мумкин.
Инфратовуш жуда кам ютилади, шунинг учун ҳавода, сувда ва ер қобиғида жуда узоқларга тарқалади, шунга қараб кучли портлашлар бўлган ёки қуроллардан отилган жойларни аниқлаш мумкин. Денгизларда эса табиий офатлар–шторм, тўфон келишини олдиндан билиш мумкин, чунки ултратовуш тезлиги уларникидан катта. Портлаш ҳодисасида кўп миқдорда инфратовуш частоталари ҳосил бўлади, бундай атмосферанинг юқори қатламларини, сув остини тадқиқ этишда фойдаланиш мумкин.
60-йилларнинг охирларида Франциялик тадқиқотчи Гавро аниқлашича, маълум частотали инфратовуш одамни безовта қилиб, тахликага солар экан.
Қуруқликда инфратовуш манбаалари компрессорлар, ички ёнув двигателлари, ҳаракатланаётган транспорт воситаси, саноат совиткичлари, вентиляторлари бўлиши мумкин.
Одам организми инфратовушларга сезгир, эшитиш аъзолари билан бир вақтда, терининг механорестепторлари орқали ҳам таъсир этади. Инфратовуш асаб импульсига таъсир этиб, асаб тизимининг турли қисмлари бир-бирига мослашиб ишлашини бузади, бош айланиши, қоринда оғриқ туриши, нафас олиш қийинлашуви, қўрқув хисси пайдо бўлиши мумкин. Узоқ вақт ва жадал таъсир этганда йўтал тутади, нафас қисади, психика издан чиқади. Жадаллиги кам бўлса ҳам кўнгил айниши, қулоқ шанғиллаши, кўриш қобилиятини ёмонлаштиради.
Ўртача жадалликдаги тебранишлар овқат хазм қилиш органлари, юрак-томир, нафас олиш тизимлари, психикани издан чиқариб, кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Юқори жадалликдаги инфратовуш ичак аъзоларининг ўз тебранишлари билан резонансга кириб, деярли ҳамма аъзолар ишини бузади, томирлар ёрилиб ёки юрак тўхтаб қолиши мумкин. 7 Гц. частотали ултратовуш тўппа-тўғри ўлимга олиб боради.
Қуйидаги частотали товуш тебранишлари бўлганда резонанс ҳодисаси бўлиш эҳтимоли кўп, шунинг учун алоҳида ҳимоя чораларини кўриш керак.
20-30 Гц-бош билан резонанс;
40-100 Гц-кўзлар билан резонанс;
0,5-13 Гц-вестибуляр аппарат билан резонанс;
4-6 Гц-юрак билан резонанс;
2-3 Гц-ошқозон билан резонанс;
2-4 Гц-ичаклар билан резонанс;
6-8 Гц-буйраклар билан резонанс;
2-3 Гц-қўллар билан резонанс.
Инфратовуш тўлқинлари манбалари
Саноат ва транспортнинг ривожланиши атроф-муҳитда инфратовуш манбалари кўпайишига ва бу товушларнинг жадаллиги ошишига олиб келди.
4-жадвал

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish