Шаҳарларда инфратовуш тебранишларининг техникавий манбалари
Инфратовуш манбалари
|
Хос частоталар диапазони
|
Инфратовуш даражалари
|
Автомобил транспорти
|
Инфратовуш диапазо-нининг ҳамма спектри
|
Ташқарида 70-90 дБ ичкарида 120 дБ гача
|
Темир йўл транспорти ва трамвай
|
10-16 Гц
|
Ташқари ва ичкарида 85 дан 120 дБ. гача
|
Аэродинамик ва зарбали саноат қурилмалари
|
8-12 Гц
|
90-105 гача
|
Саноат иншоатларини ва биноларни шамоллатиш жумладан, метрополитен
|
3-20 Гц
|
75-95 гача
|
Реактив самалётлар
|
20 Гц атрофида
|
Ташқарида 130дБ.гача
|
Инфратовушга қарши курашнинг энг самарали ва амалда ягона йўли –бу товуш манбаида ҳосил бўлишини камайтиришдир. Конструкцияларни тенглашда бикрлиги юқори, лекин ўлчамлари кичик вариантларга эътибор бериш керак, чунки бунинг акси бўлганда, айниқса ясси юзалар катта бўлганда инфратовуш ишлаб чиқаришга яхши шароит тайёрланган бўлади. Шунингдек, технологик жиҳозларнинг иш режимини ўзгартириб, масалан темирчилик –пресслаш машиналарининг тезлигини ошириб, инфратовушни камайтириш мумкин (бунда, куч импульсларининг асосий частотаси инфратовушлар диапазонидан ташқарида бўлади).
Аэродинамик жараёнларнинг суратини пасайтириш тадбирларини ҳам қўллаш лозим. Буларга транспорт тезлигини чеклаш, суюқликнинг оқиш тезлигини пасайтириш (ички ёнув двигателлари, авиация ва ракета двигателлари, электростанцияларида буғларни чиқариб ташлаш ва б.) кабилар киради.
Инфратовуш даражасини пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар ҳам ёрдам беради: товуш манбалари ва объектларини изоляциялаш, уларни алоҳида биноларга жойлаштириш; масофадан туриб бошқариш; титрашларни сўндириш ва ютиш, тўлқин частоталарини механик тарзда ўзгартирадиган сўндиргичларни ишлатиш.
Инфратовуш даражаси меъёрдан ортиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнларида ишловчилар учун ҳар 2 соат ишдан кейин 20 минутлик дам олиш вақти белгилаб, буни технологик ҳужжатлар ва йўриқномаларда акс эттириш лозим. Шунингдек, психофизиологик енгиллатиш махсус хоналар қуриб, жиҳозлаш керак.
Эшитиш аъзоларини ҳимоялаш учун бир ёки бир неча шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган маъқул.
Ишлаб чиқариш ва коммунал объектларда инфратовуш ками билан бир йилда бир марта ўлчанади ва назорат қилинади (қулоқчин, тампонлар ва б.)
4. Физик табиатига кўра титраш ҳам шовқин каби жисмларнинг тебранма ҳаракатидан иборат.
Титраш-эластик жисмларнинг механик тебранишлари бўлиб, бунда уларнинг оғирлик маркази ёки симметрия ўқининг фазодаги ҳолати статик ҳолатдагидан кўра бошқачароқ шаклга ўзгаришига айтилади.
Титрашнинг параметрлари ГОСТ 12.1.012-78 “ССБТ. Вибратция. Общие требования безопасности” номли ҳужжат билан меъёрланган.
Ҳосил бўлиш манбаларига кўра титрашлар қуйидаги турларга бўлинади:
-транспорт билан боғлиқ, автотранспорт воситаларининг ҳаракатидан ҳосил бўлади;
-транспорт ва технологияга оид, технологик амалларни бажараётган машиналар ишидан ҳосил бўлади, бунда машиналар стационар ҳолатда ҳам бўлиши мумкин ёки ишлаб чиқариш биноси ичида ёки ташқарисида махсус тайёрланган йўлда ҳаракатланиши ҳам мумкин;
-технологияга оид, стационар машиналр ишидан ҳосил бўлади ёки ўзининг титраш манбаи бўлмаган иш жойларига узатилади.
Титраш одамга етиб бориш усулига қараб, умумий ва маҳаллий турларга бўлинади. Биринчи одам танасига таянч юзалар орқали ўтади, иккинчиси одамнинг қўли орқали ўтади. Титрашнинг асосий кўрсаткичлари, частота, тезлик, тебранишларнинг тезланиши, силжиш амплитудаси (мувозанат ҳолатидан энг кўп оғиш).
Титраш тезлиги частотаси ва силжиш амплитудасига бевосита боғлиқ:
Do'stlaringiz bilan baham: |