№1–маъруза



Download 4,8 Mb.
bet3/86
Sana22.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#90681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

По =2*10-5Па, Жо =10-12ВТ/м2 (1)

Товуш босими 2*102 Па ва жадаллиги 10 Вт/м2 бўлганда оғриқли остона кучга киради. Эшитиш остонаси ва оғриқли остона оралиғи “эшитиш минтақаси” дейилиб, миқёси катта бўлади. Катта рақамлардан фойдаланиш ноқулай бўлгани учун А.Г.Белл логарифмик шкала таклиф этган. Шовқин ёки товушнинг жадаллигини тавсифловчи логорифмик катталик - Л “даража” деб аталади ва ўлчамсиз бирлик – “бел” (Б) билан баҳоланади.


Л=ℓq ( ) (2)




Бу ерда: Ж-берилган нуқтадаги товуш жадаллиги, Вт/м2;
Жо-1000 Гц Частотага 10-12 Вт/м2 тўғри келган эшитилиш остонаси- даги товуш жадаллиги.
Товуш жадаллиги товуш босимининг квадратига пропорционал бўлгани сабабли, товуш босими даражасини учун қуйидагича ёзиш мумкин:


Л= ℓq ( ) = 2 ℓq ( ) (3)

Одамнинг қулоғи бир – “бел”дан 10 марта кам катталикни сезади, шунинг учун амалда децибел (дБ) ўлчов бирлиги ишлатилади (1 дБқ 0,1Б), шуни ҳисобга олиб ёзиш мумкин:


Лқ 20ℓq( ) (4)

Акустик ҳисоблашда “шовқин жадаллигининг даражаси”, шовқинни ўлчаш ва у одамга таъсир этишини баҳолашда-“товуш босимининг даражаси” ишлатилади, чунки одамнинг эшитиш аъзолари товушнинг жадаллигига эмас, ўрта квадратик босимга сезгир.


“Товуш босимининг даражаси “ нима эканлигини ойдинлаштириш учун баъзи товушлар ва шовқинларни таққослаймиз. Масалан, одам одатдагидек гаплашгандаги товуш жадаллиги 40-50 дБ га тенг, автомобил қаттиқ сигнал берганда 6-8 м нарида 80 дБ, темирчилик цехидаги шовқинлар 81-90 дБ, силлиқлаш станогида ишлаганда-75-80 дБ, ёлғиз ички ёнар двигатели синаладиган бино ичида 100-110 дБ, ишлаб турган авиация двигатели яқинида-120-130 дБ.
Катта жадалликдаги шовқин таъсирида эшитиш аъзоси чарчаб, эшитиш сустлашади ва карлик ҳодисаси юзага келади. Бундай касалланишнинг бошида – бошда оғриқ, қулоқларда-шовқин туради. Юқори ва ўрта жадалликдаги шовқин биринчи навбатда марказий асаб тизимини, кейин эшитиш аъзосини шикастлайди.
Шовқин одамни тез чарчатади ва ишлаш қобилиятини пасайтиради. Кучли шовқин бош оғриғи, бош айланиши, қўрқув хисси, асабийлашиш, беқарор хиссий ҳолат пайдо қилади. Одам организмида, асаб тизими билан боғлиқ қатор ўзгаришларга олиб келади. Диққатнинг кучини қирқади, хотирани ёмонлаштиради. Бу аъсирларнинг ҳаммаси меҳнат унумдорлигини (50-60 %) га пасайтриб, бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин.
Жадаллиги катта шовқин юрак-томир тизими ишини ўзгартиради, аритмия юзага келади, артериал босимни ўзгартиради, ошқозоннинг секретор-мотор фаолиятини бузади, гастрит ва яра касаллигини, уйқусизликни келтириб чиқаради.
Энг кучли қўзғовчи юқори частотали тонал таркибли шовқинлар ҳисобланади. Шовқиннинг частотаси ва жадаллиги ўзгариб туриши одам учун жуда нохуш. Шовқин қанча кучли ва узоқ таъсир этса, организмда шунчалик кўп бузилиш келтириб чиқаради. Ҳайдовчилар ва транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатувчиларнинг бино ичидаги иш ўринларида товуш босимининг рухсат этилган (жоиз) даражалари ГОСТ 12.1.103.83. (“ССБТ.Шум. Общие требования безопасности”) ҳужжатида кўрсатилган.
Шовқинни одамга нохуш таъсири товуш босимидан ташқари частота диапазонига, иш давомида қанчалик бир маромда таъсир этишига ҳам боғлиқ. Шовқиннинг ҳар қайси манбаини, шовқинни ташкил этувчи тонлар орқали тасаввур қилиш мумкин. Бу ташкил этувчилар товуш босими даражасининг частоталар боғлиқлиги кўринишида бўлади. (шовқиннинг частотали спекторига).
Шовқинларнинг спектрлари узлукли–узлуксиз ва аралаш бўлиши мумкин. Корхоналардаги аксар шовқинлар аралаш ёки узлуксиз спектрли бўлади.
Шовқинларни ўлчаш ва таҳлил қилишда, шунингдек, акустик ҳисобларни бажаришда частоталарнинг бутун диапазони маълум кенгликдаги частоталар поласасига ажратилади. Юқори чегаравий частотасининг пасткиси (ф1) га нисбати 2,0 га тенг бўлган полоса “октава” деб аталади. Агар: ф2 / ф1= =1,26 бўлса полоса эни октава полосаларнинг 1/3га тенг бўлади.
Частоталарнинг эшитиладиган диапазони 8 та октава полосаларга бўлинган, улардан октава полосаларини тавсифловчилари ҳар бир полоса чегаравий частотасининг ўрта геометрик қийматига тенг (1-жадвал).



Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish