диэлектриклар деб
аталади
.
Нефтни
қайта
ишлаш,
нефть,
кимѐси
саноати
кўпинча
маҳсулотларининг солиштирма электрик қаршилиги 10
6
ом.см дан юқори
бўлиб, улар диэлектирик ҳисобланади. Шунинг учун ҳам диэлектрик
моддаларнинг ишлаб чиқаришда статик электрикдан ҳимояланиш, унинг
ҳосил бўлмаслиги учун бир қанча тадбир-чоралар кўриш катта аҳамиятга эга.
Диэлектрик моддалар юзасида ѐки хажмида узоқ муддат давомида
электрик зарядлар йиғилиши ва сақланиши мумкин. Оқибатда (разрядланиш
жараѐни хисобига) ҳар хил бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Электр
ўтказиш қобилиятига эга бўлган моддаларнинг ишқаланишидан ҳосил
бўладиган электр зарядлари ерга (уловчи махсус қурилма ѐрдамида) осон
ўтиб кетади.
Электр зарядларининг ҳосил бўлиш моддаларининг
электрланиш деб
аталади.
Модда юзаси ѐки хажм бирлигига тўғри келадиган заряд
юза хажм
зичлиги деб аталади.
Шунингдек, зарядланган тананинг (Q) зарядланиш
даражаси ерга нисбатан (С) патенциал (В) миқдори билан ҳам ифодаланади.
Q = В С
(1)
67
Статик электрдан ҳимояланишда мавжуд бўлган Статик электрдан
ҳимояланиш
қойидасига
амал
қилинади.
Ёнувчи
аралашманинг
алангаланиши учқун билан ажралиб чиқадиган энергия (W) миқдорига
боғлиқ ва у қўйидаги тенглама ѐрдамида топилади.
W = 0,5 С В
2
(2)
Бу ерда:
W- энергия, Дж.
С – сиғим, Ф.
В – потенциал фарқи, вольт.
Агар ҳосил бўладиган энергия миқдори ѐнувчи аралашманинг
алангалашиши қуйи энергиясидан кам бўлса, учқун разрядлари хавфсиз
ҳисобланади, яъни
Wг> αWмин
(3)
Бу ерда:
Wмин – 0,5 га тенг.
Баъзи портловчи моддалар қуйи энергияди ҳам хавфли ҳисобланади.
Масалан, олтингугурт углероди 0.009 мДж да, водород 0.019, бензин 0.2,
ацетон 0.6, метанол 0.95 да ҳам хавфли ҳисобланади. Шунингдек, чанг ҳаво
аралашмалари
юқори
энергияда,
фенол
смоласи
10
мДж
да,
полиметилметакрилат 17, резина 30, полиэтилен 80, полистирол 120 мДж да
алангаланади.
Киши ток ўтмайдиган резинали оѐқ кийим ва сунъий тола (нейлон,
капрон ва ҳ.к.), шерсть, шойидан тайѐрланган устки кийимдан фойдаланиб
диэлектрик моддалар билан турли ишларни бажарганларида хавфли статик
электр зарядлари ҳосил бўлади. Разрядланиш вақтида одам танасидан 2,5 дан
7.5 мДж энергия ажралиб чиқиб, кўп моддаларнинг ѐнишига олиб келади.
68
Технологик жараѐнда синтетик толалар ўзаро ва машина қисимларига
ишқаланиши натижасида статик электр зарядлари тўпланиб, улар
разрядланганда учқун пайдо бўлади ва ѐнгин чиқиш хавфини туғдиради.
Кишига узоқ вақт электростатик зарядларининг таъсир қилиши оғир
касалликларга олиб келиши мумкин. Булардан ташқари электра статик
зарядлар махсулот ишлаб чиқариш технологик жараѐнларида қўшимча
қийинчиликларни келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |