1."Илмий-тадқиқот методологияси" фанининг предмети, методи ва вазифаларини изохлаб беринг. «Илмий тадқиқот методологияси»



Download 309 Kb.
bet26/36
Sana23.02.2022
Hajmi309 Kb.
#158121
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36
Bog'liq
1-122

69. Далил ва фаразнинг бирлиги.Илмий далил эмпирикбилишнинг натижаси ҳисобланади. Далил (ѐки далиллар)ни аниқлаш илмий тадқиқотнинг зарурий шартидир. Далил – билимнинг тасдиқланган бойлигига айланган моддий ѐки маънавий дунѐ ҳодисаси, бирон-бир ҳодиса, хосса ѐки муносабатни қайд этишдир. А.Эйнштейн сўзлари билан айтганда, фан далиллардан бошланиши ва бошланиш билан тугалланиш ўртасида қандай назарий тузилмалар бўлишидан тузилишидан қатъи назар, далиллар билан якунланиши лозим.
Фаннинг кўп асрлик тарихи нафақат кашфиѐтлар тарихи, балки далилларни назарий мавҳумлаштириш, умумлаштириш ѐки тизимга солишнинг муҳим омили ҳисобланган фан тилининг ривожланиш тарихи ҳамдир. Шу сабабли ҳар қандай далил белги-алоқа жиҳати, яъни у тавсифланган фан тилига эга бўлади. Графиклар, схемалар, илмий белгилар ва атамалар – фан тилининг муҳим атрибутлари. Агар илмий кашфиѐтни одатдаги атамаларда тавсифлашнинг иложи бўлмаса, уни идрок этиш жараѐни баъзан узоқ йилларга чўзилади.
Илмий билимнинг ривожланишига қараб табиий тил унда ифодаланаѐтган нарсалар мазмунига семантик жиҳатдан мувофиқ эмаслиги бўртиб кўрина бошлади. Табиий тил ибораларининг сермаънолилиги, гаплар мантиқий тузилишининг ноаниқлиги, тил белгиларининг маънолари контекст таъсирида ўзгарувчанлиги, психологик ассоциациялар – буларнинг барчаси илмий билишда зарур бўлган маънонинг аниқлиги ва равшанлигига эришишга монелик қиларди. Натижада табиий тилни сунъий тарзда формаллаштирилган тил билан алмаштиришга эҳтиѐж туғилди. Унинг кашф этилиши фаннинг билиш воситаларини жуда бойитди, унга янги ва янги мураккаб вазифаларни ечиш имконини берди. Шуни таъкидлаш лозимки, илмий далиллар ҳам, гипотезалар, назариялар, илмий муаммолар ҳам фанда яратилган сунъий тилларга таянади.
Илмий далил назарий тизимга киради ва икки муҳим хосса: ишончлилик ва бир вариантлиликка эга бўлади. Илмий далилнинг ишончлилиги шундай намоѐн бўладики, уни тадқиқотчилар томонидан турли даврларда ўтказиладиган янги экспериментлар ѐрдамида олиш ва ифодалаш мумкин. Илмий далилнинг бир вариантлилиги шундан иборатки,ўзининг ишончлилигини талқинларининг ранг-баранглигидан қатъи назар сақлаб қолади.
Далил баъзан тасодифий нарсаларни ҳам ўз ичига олади. Фанни аввало умумий, қонуний нарсалар қизиқтиради. Илмий таҳлил негизини битта далил эмас, балки асосий тенденцияни акс эттирувчи далиллар тўплами ташкил этади. Далиллар сон-саноқсиздир. Кўп сонли далиллар орасидан муаммонинг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган айримлари оқилона танлаб олиниши лозим.
Бироқ бунда амалиѐт мезони амалда инсоннинг бирон-бир тасаввурини тўлиқ тасдиқлаш ѐки инкор этишга қодир эмаслигини унутмаслик керак. Бу мезон ҳам шу даражада номуайянки, у инсонга ўз билимларини тўлдириш ва ривожлантиришга муҳтож бўлмаган узил-кесил ва тўлиқ ҳақиқатга айлантириш имконини бермайди.
Далиллар уларни талқин қилувчи назария, уларни таснифлаш методи мавжуд бўлган, улар бошқа далилларга боғлаб англаб етилган ҳолдагина илмий аҳамият касб этади. Фақат ўзаро боғланган ва яхлит кўринишда далиллар назарий умумлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Алоҳида ва тасодифан, ҳаѐтдан ажратиб олинган далиллар бирон-бир нарса ѐки ҳодисани асослашга қодир эмас. Нотўғри танлаб олинган далиллардан ҳар қандай назарияни тузиш мумкин, бироқ у ҳеч қандай илмий аҳамиятга эга бўлмайди.

Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish