1−амалий иш. Тиббиётда қЎлланиладиган сенсор воситаларнинг мажмуаси билан танишиш сенсорлар ҳАҚида


II БОБ АФАЗИЯ ҲОЛАТИНИНГ ТИЛШУНОСЛИК САТҲЛАРИДА ВОҚЕЛАНИШИ



Download 0,88 Mb.
bet26/33
Sana13.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#661835
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
Амалий ишлар (Жами)


II БОБ АФАЗИЯ ҲОЛАТИНИНГ ТИЛШУНОСЛИК САТҲЛАРИДА ВОҚЕЛАНИШИ

(ИНТРОЛИНГВИСТИК ОМИЛЛАРГА КЎРА)


Иккинчи бобда афазия ҳолатига лингвистик жиҳатдан ёндашиб, афазиянинг тил сатҳларида намоён бўлишини кўриб ўтамиз. Бош миянинг шикастланиши нутқимизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Бу шикастланиш натижасида нутқимизда турли хил нутқий камчиликлар юзага келади. Биринчи бобда айтиб ўтганимиздек, уч блок асосида турли камчиликлар: нутқнинг йўқолиши, эшитиш қобилиятининг сусайиши ва идрок қила олмаслик, яъни фикр юрита олмаслик кабилар юзага келади. Бу камчиликлар тилнинг фонетик, лексик, морфологик, синтактик ва семантик сатҳларида намоён бўлади. Умуман нутқ ҳодисаларини кузатиш ва ўрганиш болалар нутқини ўрганишга нисбатан мураккаброқдир. Нутқ нуқсонларининг намоён бўлиш сабаблари ва кўринишлари турли-тумандир, афазияга чалинганлар эса одатда атрофдигиларнинг кам қисми билан алоқа қилади. Нутқ нуқсонини ўрганиш тадқиқотчидан нафақат лингвистика ва психология билан, балки инсон физиологияси ва тиббиёт билан ҳам боғлиқ бўлган билимларнинг турли мажмуасини талаб этади. Бунинг барчаси нутқ нуқсонлари материалларини лингвистлар учун нафақат ноодатий қилиб қўяди, балки уларнинг лингвистик тадқиқотларда қўлланилишини ҳам чегаралаб қўяди.


Биринчидан, бу беморларда нутқни қайта тиклаш муаммосидир. Нутқнинг турли нутқлари кўринишларида турли қайта тикловчи машғулотлар зарур. Реабилитациянинг самарали усулларини ишлаб чиқишда лингвистларнинг малакали ёрдами талаб этилади. Шу сабабли бугунги кунда йирик қайта тикловчи марказларда лингвистлар ё доимий ишлайди, ёки у ёки бу шартлар асосида ҳамкорлик қилишга чорланади.
Иккинчидан, афазияга чалинганлар нутқини экспресс таҳлил қилиш йўли орқали касалликни тезлик билан диагностика қилиш имкониятидир.
Нутқ нуқсонлари билан боғлиқ тадқиқотларнинг барча йўналишлари ҳам бир хилда синчиклаб ўрганиб чиқилмаган. Ҳамма далилларни ҳам бирдек лингвистик изоҳлаш мумкин эмас. Шу сабабли бугунги кунда нутқ нуқсони билан боғлиқ барча муаммоларни батафсил ва систематик равишда изоҳлаш имкони мавжуд эмас.
Мен тадқиқотларнинг лингвистика учун ибратли ва насиҳатомуз натижаларга эга бўлган асосий йўналишига эътибор қаратдим. Бу ерда лингвистика нутқий механизмларни янгича ўрганиш имконини берувчи маъулмотларни эгаллашнинг эътиборга молик имкониятларига эга бўлади. Шу ўринда И.П.Павловнинг қуйидаги сўзларини келтириб ўтиш жоиз: “Патологик ҳолат кўпинча биздан паналанган, физиологик меъёр нуқтайи назаридан қараганда муттасил ва мураккаблаштирилган нарсаларни очиб беради ва осонлаштиради”.
Нутқ патологиясини тадқиқ қилишнинг энг машҳур йўналиши – бу бир асрдан ортиқ давр мобайнида ривожланиб келаётган, бугунги кунда нутқий механизмларни батафсил ишлаб чиқилган моделини тақдим қилган афазиологиядир. Фикр туғилиши моделининг муаллифларидан бири Т.В.Рябова (Ахутина) афазиолог эканлиги тасодиф эмас. Бу моделнинг ўзи эса нафақат меъёрларни, балки афазияларни ҳам назарда тутади. Кўплаб одамлар, яъни 95% одамлар ўнг қо „лда иш бажарадилар. Ўнг қўлда иш бажарадиганларда нутқий зоналар миянинг чап ярим шарида мужассамланган. Шу сабабли афазиология асосан миянинг чап ярим шарини ўрганиш билан шуғулланади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish