СЕМАНТИК АФАЗИЯ
Динамик афазия нутқий фикрнинг кетма-кет ташкиллаштирилишининг бузилишида намоён бўлади. У ички нутқ нуқсонлари ва нутқни режалаштириш занжиридаги бузилишлар билан боғлиқ. Динамик афазияга нутқнинг мотор ва сенсор компонентларининг нисбатан сақланганлиги ҳолатида равон фикрни қуришдаги мураккабликлар хосдир. У мия чап ярим шари қобиғининг ўрта ва орқа пешона қисмларининг шикастланишида юзага келиши мумкин. Бемор сўзларни такрорлаши, нутқни тушуниши мумкин, бироқ унда иборалар билан гапириш қобилияти бузилган, равонлик йўқ. У умумий мақсадни нутқий фикр қолипига қайта жойлаштира олмайди, ўз нутқини режалаштира олмайди. Асосан отлар ёрдамида гапиради (телеграф усули). Ҳаракатни белгиловчи сўзларни фаоллаштиришда қийинчиликлар мавжуд. Ҳаттоки энг оддий матнни ҳикоя ёки эртакни қила туриб ҳам, қийинчиликларга учрайди. Бунда бемор узуқ-юлуқ иборалар билан гапиради.
Мана...хўжайиннинг товуғи бор эди...ва олтин тухумла...ва у уни ўлдирди...мана.
А.Р.Лурия мотор афазия билан бир қаторда динамик афазияни ҳам ажратиб кўрсатишни таклиф қилган. Динамик афазия билан касалланган бемор алоҳида гапларни яхши қура олади, бироқ катта равон матн қуриш стратегиясини йўқотиб қўяди. Бу унда миянинг энг янги соҳалари бузилганлигини англатади. Бундай беморлар талаффуз эта оладиган равон фикрлар одатда оддийгина қайта такрорланувчи, андозали сўзлардан иборат. Қуйида А.Р.Лурия томонидан келтирилган мисоллар.
Беморлардан бирига “Шимол” мавзусида оғзаки баён тузиш вазифаси берилганда у узоқ сукутдан сўнг “Шимолда айиқлар бор...”, деди. Сўнгра яна анча вақт ўтгандан сўнг деди: “...шуни сизга маълум қилиб қўймоқдаман”. Бошқа бемор эса оддийгина М.Й.Лермонтовнинг шеъридан иборани ўқиб берди: “Ёввойи шимолда яланғоч чўққида ёлғизликда қарағай турибди”.
Динамик −афазия
Бемор қандайдир кенгайтирилган матнни баён қила туриб уни нутқ туғилиши жараёнида қурмайди, балки уни ёдлаб олинган яхлит блок ҳолатида талаффуз этади.
Динамик афазия “Брок зонаси”нинг олд тарафида жойлашган миянинг чап ярим шарининг орқа чакка қимларининг шикастланиши билан боғлиқ.
Бу эрда нутқий нуқсон асосан нутқий ўз-ўзидан эмас ва фаол эмасликда намоён бўлади. Т.В. Ахутина динамик афазиянинг икки турини ажратиб кўрсатган.
Биринчи тури нутқнинг дастурлаш функциясининг бузилиши билан ифодаланади, бунда афазияга чалинганлар, асосан, махсус “дастурлаш фаолиятини” талаб этмайдиган тайёр нутқий штамплардан фойдаланадилар. Уларнинг нутқи суҳбатдаги жавобларнинг қашшоқлиги, бир бўғинлилиги билан ажралиб туради. Иккинчи турида эса грамматик тузилмалаштириш функциясининг бузилиши устун ва нутқида “мослаштириш” хатолари кўринишида намоён бўлувчи экспрессив аграмматизмлар, шунингдек, “телеграф усули”даги ҳодисалар кўринишида намоён бўлади. Талаффуз этишдаги қийинчиликлар сезилмас даражададир.
Нейролингвистика тилшунослик ва нейрофизиология фанлари оралиғида вужудга келган фан бўлиб, нутқий камчиликларни ўрганади. Афазия нейролингвистика фанининг йўналишларидан бири бўлиб, унинг асосида бош миянинг шикастланиши натижасида юзага келадиган нутқдаги нуқсонлар ётади. Юқорида А.Р. Лурия қилган тасниф бўйича афазия турларини кўриб ўтдик. А.Р.Лурия мия шикастланишини учта блок асосида тасниф қилган. Ишда Лурия таснифи бўйича афазия турларига ёндашилди. Биринчи блокда миянинг Брока маркази шикастланиши натижасида афазияга чалинганлар гапиролмай қолиши, иккинчи блокда сўзларни ва гапларни эшитиб англаб олишнинг йўқолиши ва учинчи блокда афазияга чалинганлар ўз фикрини билдира олмаслиги, яъни идрок қила олмаслиги кўрсатиб ўтилган. Демак, бош миянинг шикастланиши инсоннинг нутқий фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади ва турли нутқий камчиликларни юзага келишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |