Эфферент мотор афазия
Мотор афазиянинг бу икки шакли ўзига хос хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади. Афферент мотор афазияда афзияга чалинганлар товушларни чалкаштириб, яъни бир-биридан фарқланадиган, аммо қайсидир жиҳатлари билан бир гуруҳга мансуб товушларни алмаштириб қўллайди. Бунда афазияга чалинганлар товушларни талаффуз қилиш қобилиятини йўқотади. Эфферент мотор афазияга чалинганлар алоҳида-алоҳида товушларни осон талаффуз қилади, лекин сўз ва ибораларни талаффуз қилаётганда бироз қийинчиликларга учрайди. Бунда сўз ва ибораларни талаффуз қилишда тутилиб – тутилиб талаффуз қилади.
Афферент мотор афазия
Афферент мотор афазия орқа марказий ва бош мия пўстлоғининг тепа қисми шикастланиши натижасида юзага келади. Афферент мотор афазия (афферент – олиб кирувчи, афферентлар – асаб тугалланмалари). Афферент учун товушни танлаш занжирининг бузилиши хосдир.
Шунинг учун афазиянинг бу тури товушлар таркибини бузилиши каби ўзига хос хусусиятларга эга. Дастлабки даври нутқ органларига яқин кўриб бўлмайдиган камчиликларни ўз ичига олади. Нутқий бузилишнинг бу турида сўзлар улар ёзилгандаги каби талаффуз этилмайди. Улар талаффузда товушларни алмаштириб талаффуз қилади. Бунда нутқ органлари ҳаракатининг бузилишини сезиш мумкин. Асосий камчилик сўзларни аниқ ва тўғри талаффуз қилиш имконияти йўқ. Бунда оғзаки нутқда тартибсизлик вужудга келади ва мотор афазияга чалинганлар нутқини тушуниш қийин бўлади. Оғир ҳолатларда ўз-ўзидан пайдо бўлувчи нутқ умуман йўқолиб қолиши, диалогик нутқи эса қўпол равишда бузилиши ва эхолалия билан (эхо – акс эттирилиши, лалиа - нутқ), яъни суҳбатдошнинг сўзларини оддий такрорлаш. Айрим ҳолларда бу эхопракция билан бирга кечади, яъни инсон суҳбатдоши ортидан механик равишда ҳаракатларни такрорлайди.
Масалан,
Афазияга топширилган чалинган айтилаётган сўз
|
Афазияга чалинган айтаётган сўз
|
Халат
|
Ханат, хадат
|
Дом
|
Лом, том
|
Папа
|
Мама
|
Хвост
|
Гвозд, кост, трост
|
Афферент мотор афазияда одатда орал ва артикуляцион праксиснинг бузилиши кузатилади. Ихтиёрий орал ҳаракатларнинг кинестетик афферентациясининг бузилиши марказий бузилиш ҳисобланади. Беморлар тил, лаб ва бошқа талаффуз органлари ёрдамида ҳаракатларни амалга ошириш қобилиятини йўқотадилар. Ихтиёрий равишда бу ҳаракатлар улар томонидан осон бажарилиши мумкин, чунки орал ҳаракатлар ҳажмини чегараловчи фалажликнинг енгил формаси йўқ. Бу орал апракция деб номланади. Орал апракция нутқнинг товушларини талаффуз этишга бевосита боғлиқ бўлган артикуляцион апракциянинг асосида ётади. У алоҳида артикуляцион ҳолат ёки бошқача қилиб айтганда талаффузнинг парчаланишида намоён бўлади. Беморларнинг оғзаки нутқида апракциянинг дағаллиги даражаси билан боғлиқ ҳолда у қуйидагиларда намоён бўлади:
Артикуляцияланган нутқнинг йўқлигида;
Ҳолатларни бузиб талаффуз қилишда;
Артикуляция излашда.
Do'stlaringiz bilan baham: |