ДАВОЛАШ:
- Асосий касалликни даволаш;
- Логопед билан машғулотлар;
- Психотерапевт консультацияси.
ҲАВФ ГУРУҲИ
- Кексалар;
- Наслий мойиллик;
- Транзитор ишемик атака ўтказганлар.
ПРОФИЛАКТИКА
- Актив ҳаёт тарзи;
- Рационал овқатланиш;
- Невролог ва кардиолог маслаҳати.
Афазия ва унинг турлари.
Кишилар ўртасидаги муомаланинг асосий воситаси нутқ ҳисобланади. Инсон нутқи ёрдамида ўз фикрини, ҳис-туйғуларини изҳор қилади ҳамда бошқаларнинг ҳиссиётларини билиб олади. Бу нутқий фаолият оғзаки ва ёзма тарзда амалга оширилади. Жамиятда кўрамизки, нутқида нуқсони бор инсонлар кўп учрайди. Нутқдаги нуқсонларни нейролингвистиканинг йўналишларидан бири бўлган афазиологияда кўриб чиқамиз. Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мия фаолиятининг бузилиши нутқ фаолиятининг бузилишига олиб келади. Нутқдаги бу камчиликлар эса, албатта, тилнинг барча жиҳатларига ўз таъсирини кўрсатади.
Афазия – бу бош миянинг шикастланиши натижасида нутқни тўлиқ ёки қисман йўқотишдир. Афазия (юнонча а - инкор қўшимчаси, fasis –нутқ, яъни гапира олмаслик, сўзлаш қобилиятининг бузилиши). Афазияга бош мия пўстлоқ қаватидаги сўзлашиш марказининг ўзгариши сабаб бўлади. Нутқий камчиликларни ўрганувчи соҳа афазиология бўлиб, кенг тадқиқотлар олиб борилган соҳалардан бири ҳисобланади. Ўнг қўлда ёзадиганлар ва иш қиладиганларда нутқий зоналар чап яримшарда жойлашган бўлади. Шундай экан афазиология чап ярим шарнинг тадқиқи билан шуғулланади. Афазия нутқий организмларнинг бузилиши ёки бош мия пўстлоғи остидаги нерв марказларининг бузилиши, бош мияда шишнинг, жароҳатланишнинг, инсульт, яллиғланиш жараёни ҳатто алкогол, қаттиқ толиқиш, қўрқинч ва шунга яқин бир қанча психик касалликлар натижасида вақтинча мия бузилиши инсон нутқига таъсир кўрсатади. Афазияни Верники, Лехтгейм, Луриялар атрофлича тасниф этганлар. Айниқса Лурия томонидан қилинган таснифи рус афазиологиясида кенг ўрганилган.
Агар миядаги нутқий зоналарнинг ҳаммаси шикастланса, тотал афазия юзага келади ва бундай ҳолда нутқ умуман йўқолади. Миянинг нутқий зоналардан бири шикастланса, қисман афазия вужудга келади ва бунда нутқни тушуниш имконияти бўлади. ХХ аср бошларида афазия муаммолари, унинг динамикаси, ақл-идрокка асосланган қайта тикловчи таълим ва нутқ нуқсонларини ўз-ўзидан ўзгаришига бўлган қизиқиш ортиб кетди. Кўп тадқиқотчилар афазияни ўрганишни, уни енгиб ўтиш усулларини, унинг динамикасини билимларнинг мустақил соҳаси афазиологияга умумлаштириш фикрини илгари сурадилар. Кўп мамалакатларда тиббий муассасаларда ва шу билан бирга алоҳида ихтисослаштирилган марказларда афазияга чалинганларда нутқни қайта тиклаш билан шуғулланувчи лабараториялар сони ортиб бормоқда. Бу нуқсонларни енгиб ўтиш бўйича мунтазам равишда тадқиқотлар олиб бориш тадқиқотчилар учун узоқ вақт давомида афазияда нутқ ҳолатини кузатиш имконини берди ва афазия ҳолатидаги нутқ ўзгаришини ўрганишга бўлган қизиқишни оширди. Тадқиқотчилар афазия ҳолатида нутқнинг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи турли омилларни кўрсатиб ўътадилар, бироқ уларнинг барчаси мия шикастланишининг маҳаллийлаштирилиши ва ҳажми, беморнинг ёши ва таълим даражаси, бузилишларнинг дастлабки даражаси ва афазия турига боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Икки юз йилдан бери олиб борилаётган афазияни ўрганиш тадқиқотлари, неврология ва психология, логопедия ва нейропсихологиянинг қадимий ўзгармас муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу мавзу кўплаб адабиётларда ёритилган, унга бағишланган юзлаб мақолалар, монографиялар ва дарсликлар чоп этилган. Ушбу муаммони ўрганишга бўлган қизиқишнинг ўтиб кетмаётганлиги тасодиф эмас, чунки ушбу мураккаб ҳодисани ўрганиш психология ва нейропсихология, неврология ва дефектология, лингвистика ва психолингвистикаларнинг кўплаб фундаментал методологик ва назарий масалаларини англашга кенг йўл очиб беради. Афазияга бўлган қизиқиш ва давом эттирилаётган тадқиқотлар диагностик ва реабилитацион амалиёт талаблари билан ҳам боғлиқ. Афазия клиникаси ўзи ҳақида аниқроқ ва кўпроқ маълумотларни, афазияни диагностика қилиш ва уни енгиб ўтишга қаратилган самарали илмий асосланган ёндашувларни талаб этади. Афазияни ўрганиш, номлари ХИХ аср неврологлари, психиатрлари, лингвистлари, анатом ва физиологлари, кейинроқ ХХ аср психологлари ва нейропсихологлари, дефектолог ва логопедлари дарсликлари ва монографиялари варақларидан тушмаётган, бутун дунёга машҳур олимлар билан боғлиқ. Масалан, Галл, Дакслар (ота ва ўғил), физиолог Флуренс каби врачларнинг асарлари кенг танилган. ХИХ аср охирида тадқиқотлар олиб борган П.Брока, К.Вернике, Дж.Джексон, Л.Лехтгейм, К.Клайст, А.Пик, П.Мари каби олимларнинг асарлари муҳим аҳамиятга эга. ХХ аср бошлари ва ўрталарида рус неврологлари В.М.Астватсатуров, А.Кожевникоа, В.М.Бехтеров, В.В.Болотов ва бошқаларнинг асарлари кенг тарқалди. Сўнгра Л.С.Виготский, А.Н.Леонтев, А.Р.Лурия, С.Л.Рубинштейн, В.М.Коган, М.С.Лебединский, Э.С.Бейн каби машҳур психологлар, М.Б.Крол, Ф.В.Бассин, Л.Столярова, Н.Н.Трауготт, В.К.Орфинская каби машҳур клинитсистлар ушбу муаммога эътибор қаратдилар. Афазиянинг ҳозирги кунда эътибор марказида бўлган илмий диссиплиналар рўйхатининг ўзиёқ ўз даврида узоқ муҳокамалардан сўнг “афемия” ва “алалия” ёки ҳозирги кунга қадар Францияда “афазия” атамаси ўрнига қўлланилувчи “анартрия” атамалари ўрнига қабул қилинган “афазия”нинг бир хил эмаслиги мураккаблигидан далолат беради. Мамлакатимиз ва чет эл афазиологиясида афазик бузилишларни синфларга бўлишнинг турли тизимлари мавжуд. Уларнинг орасида энг кўп тарқалгани А.Р.Луриянинг таснифидир. Ушбу таснифга мувофиқ афазияларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:8
Мотор афазия
Сенсор афазия
Амнестик афазия
Акустик- мнестик афазия
Биламизки, ўта мураккаб функционал тизимни акс эттирувчи инсон миясининг бири мия қобиғининг ишини таъминловчи ва узоқ муддат давомида танлаш фаолияти турларини амалга оширишни, бошқаси маълумотни олиш, қайта ишлаш ва сақлашни ва учинчиси кечаётган фаолиятни дастурлаш, тартибга солиш ва назорат қилишни таъминловчи уч асосий блокларнинг доимий иштироки асосида ишлайди. Ўзини тутишнинг ҳар бир ҳаракати – аниқ мақсадга йўналтирилган ҳаракат, қабул қилиш, эслаб қолиш ёки тафаккур қилиш жараёни – гарчи уларнинг ҳар бири зарурий жараённинг ўзига тегишли бўлган қисмини таъминласа-да, ушбу учта функционал блокларнинг биргаликда олиб борадиган ҳаракатига таянади. Бу далиллар миянинг жароҳатлар, ўсмалар ёки маҳаллий қон қуйилиши сабабли юзага келадиган у ёки бу қисмларининг маҳаллий шикастланиши натижасида пайдо бўлувчи ўзгаришларни тизимли тарзда ўрганиш натижасида аниқланган бўлиб, ҳар бир блокнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Биринчи блок аппаратларининг (миянинг ўзак қисмлари, медиал қобиқ ёки лимбик соҳалар аппаратлари) шикастланиши қобиқ тонусининг модал-специфик пасайишига олиб келади ва психик фаолиятнинг танловчи, селектив кечишини имконсиз ҳолга келтиради ёки жуда мураккаблаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |