1998 йилнинг июнь ойида бир гуруҳ тарихчилар билан бўлган суҳбатда муҳтарам Юртбошимиз томонидан ўзбек халқи ва ўзбек давлатчилиги тарихи саҳифаларини холисона, илмий асосда ёритиш вазифалари белгилаб берилган эди


Ҳожа Аҳмад мақбараси (ХIV аср) 1360 й



Download 95,19 Kb.
bet11/11
Sana21.02.2022
Hajmi95,19 Kb.
#76196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

Ҳожа Аҳмад мақбараси (ХIV аср) 1360 й.
Бу мақбара XIV асрда қурилган бинолар ичида энг қадимгиси саналади. Мақбара йўлакнинг охирида жойлашган. Мақбаранинг фасади жанубга қараган. Бино ислом маънавияти ва унинг тарихига улкан хизматлари синган шайх Хожа Аҳмад номи билан боғлиқдир. Мақбаранинг равоқли пештоқи тарихий ва бадиий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ўймакор кошин қопламининг фони асосан феруза рангли бўлиб, устига оқ бўёқ билан муқаддас Қуръон оятлари битилган. Худди шу ерда гулни безак ичида меъмор Фахр Алининг номи майда ҳарфлар билан жимжимадор қилиб ёзилган. Оятларнинг икки ёнига кошин билан ҳошия қилинган. ХХ аср бошида Хожа Аҳмад мақбарасининг қийшайиб қолган пештоқигина сақланиб қолган эди. Шу сабабли мақбаранинг ташқи девори 1922 йилда қайта тикланиб, том қисми ёпилди. 1962 йилда Хожа Аҳмад мақбарасининг пештоқ қисми тўғриланиб, ноёб қопламаси тозаланди ва мустаҳкамланди.
Бинонинг пойдевор қисмида археологик қазилма олиб борилиб, 12 метр узунликдаги лахм ғор топилди. Бу тарих учун яна бир янгилик бўлди. Мақбарини пештоқ қисми ҳамда ўстги гумбази қайта тикланди кириш эшикни Самарқанд устаси моҳир санъат соҳиби уста Насрулло ўз ўрнига жамлаштирилди.
Қутлуғ Оқа мақбараси (1360-1361 йил)
Ўзига хос услубда қурилган XIV аср ёдгорликларидан яна бири, бу Қутлуғ оқо мақбарасидир. Пештоқдаги ёзув қолдиқларида мақбара қурилган вақти 762 ҳижрий (1360-1361 йил экани кўрсатилган. Бу ёзув мақбаранинг аслзодалар учун қурилганига шиорадир. Хонанинг саҳнида ёш бола қабри бор. Мақбаранинг пештоқи ва ичкарисининг зийнати ўймакор сирли кошин билан ишланган бўлиб, уни ҳам Хожа Аҳмад мақбарасининг меъмори қурган бўлса ажаб эмас деган фикр билдирилади.
Қусам Ибн Аббос мажмуаси
Шимолий қисмдаги чортоқ мажмуанинг асоси сари йўл бошлайди. Унинг киришида Муҳаммад (с.а.в.)нинг қуйидаги ҳадислари ёзилган: «Арабий ҳошимий, қурайший, маккалик, мадиналик Муҳаммад с.а.в. айтдилар: «Қусам ибн Аббос хулқи ва ташқи кўриниши билан менга ўхшайдиган шахслардандир». Чортоқнинг шарқ тарафида икки табақали ўймакор нақшли қайрағоч эшик бор. Эшик Амир Темурнинг фармойишига биноан уста Саид Юсуф Шерозий томонидан 1404-1405 йиллар мобайнида ишланган. Эшикнинг нақшлари такрорланмас санъат намунаси сифатида ишланиб, ундаги арабий ёзувлар устида фил суякларидан қадама безаклар қилинган. икки табақани эшиклардан бирида қуйидаги сўзлар битилган: «Жаннат эшиклари фақирлар учун очиқдир». Иккинчи табақасида эса «Раҳмат эшиклари раҳимлилар учун очиқдир».
Усти гумбаз йўлакнинг ўнг томонида янада қадимийроқ ХI асрга оид минора бор. Миноранинг қопламаси шаклли ғиштлардан териб ишланган.
Биз ўтмишнинг энг улуғ санъат намуналарини ҳазрат мажмуасида кўрамиз. Унинг ички қисмида айланма зина мавжуд. Йўлак ХI асрда қурилган масжидга томон йўл бошлайди. Бу ёдгорлик ХII асрда қурилган иншоот қолдиқлари устида солинган. Деворларнинг пастки қисми ва меҳроби сирли кошинлар билан ишланган.
Хилхонага ғарб томондан кичик бир туғхона туташган. Пастки қисмида эса чиллахона бор. Улардан ҳар бирининг ўзига хос вазифалари мавжуддир. Зиёратхонанинг ХI аср охирига оид безак қолдиқлари шимолий деворда сақланган бўлиб, улар 1960 йилдаги текширишлар натижасида топилган.
Бу ерда мўғуллар истилосига қадар қурилган масжиднинг ёғоч бўлаклари сақланиб қолган. Бу ўйма ёғоч қисмлари қорахонийлар даврига оид ноёб ёдгорликдир. Зиёратхона XIV асрнинг 30-йилларида қурилган. Деворий гумбаз қўйилган саккизёқли қисмининг жануби ғарбий томонида ўсимликсимон нақшда 735 ҳижрий сана (1334-1335 милодий йиллар) жимжимадор қилиб ёзиб қўйилган.
Қусам ибн Аббос мақбараси комплексидаги энг асосий ва қадимий мақбара ҳисобланади. Мақбара хилхона ва зиёратхонадан иборат. Уларнинг ҳар бирини ўзига ҳос зиёрат қилиш одоблари бор.
Мақбарада Қусам ибн Аббоснинг қабри бўлиб, у Амир Темур даври сопол кошинлари билан нақшинкор безакда ишланган, қабр устида «Оллоҳ йўлида вафот этганлар ўлмайди, улар тирикдир» деган Қуръоний оят чиройли ҳусни хатда ёзилгандир. Қусам ибн Аббоснинг вафотлари санаси қабр устида 57 ҳижрий (676 милодий) сана экани ёзиб қўйилган. Мажмуанинг барча хоналари сўнги таъмир давомида асл ҳолатида моҳир усталар томонидан қайта таъмирланди. Кишиларни ҳайратга солувчи нақш ва безаклар давомий равишда деворларни безаб халқимизнинг буюк санъат намуналарини дунё халқларига кўз-кўз этиб келмоқда. Бу олий жаноб ишда Юртбошимиз кўрсатаётган жонбозлик беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 июлдаги 337-сонли «Шоҳи Зинда ёдгорлиги мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги қароридан сўнг Шоҳи Зинда мажмуаси ва унинг атрофида амалга оширилган ишлар уни аслига қайтаришга улкан ҳисса қўшди. Йиллар давомида таъмир талаб тарихий биноларининг умрини янада узоқ даврларгача етказилишининг имкони туғилди.
Таъмир жараёнида археологик, этнографик, тарихий изланишлар олиб борилиб, ҳар бир ёдгорликнинг ҳолати ўрганилди ва мутахассислардан олинган маслаҳатлар ва кўсатмалар асосида кенг қамровли таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Мақбарадаги ёзувлар ҳадис ва Қуръон оятлари манбалар асосида қайта тикланди.
Бу ишда Самарқанд ва Бухоро мадрасаси ҳаттот ва мударрислари илмий жиҳатдан кўп масалаларнинг ечимига ўз ҳиссаларини қўшишди. Бетакрор санъат усули масжид ва мақбаралар ҳуснига янада чирой бағишлади.
Зиёратхона ичидаги жанубий деворнинг ёғоч панжараси орқали хилхонадаги Қусам ибн Аббос қабртошини кўриш мумкин. Хилхона мақбара билан бир вақтда – ХI асрда қурилган. XIV асрнинг 80 йилларида қабр устига янги қабртош ўрнатилган. Унинг ён қирраларига зарҳал югуртирилиб муқаддас Қуръон оятлари ёзилган.
Шоҳи Зинда XIV аср бошидан XV аср ўрталаригача бўлган серҳашам даҳмаларнинг юз йиллик келиб чиқиш эволюциясини ёритиб беради. Афсуски, унинг XI-XII асрларга оид асосий қисми қарийб йўқ бўлиб кетган.
Буюк ўзбек халқининг атоқли фарзанди, жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган беназир аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ ушбу музей 1964 йилда ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан 2010 йилда музей тубдан янги қурилган бинода қайта ташкил этилди. 
Мажмуага ғарбий томондан кираверишда олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг ҳукмдорлик тахтида ўтирган сиймосига дуч келамиз. Ҳайкал Ўзбекистон xалқ рассоми Равшан Миртожиев томонидан яратилган. Ҳайкалнинг орқа томонидаги қуёш ва тўққиз сайёрани ўз ичига олган «Юлдузли осмон» номли панно Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий меросни сақлаш ва муҳофаза этиш бош бошқармаси ва Рахмонов хусусий корхонаси ходимлари ижодининг намунасидир. Уни Самарқанд таъмир корхонаси раҳбари Бахрилло Абдуллаев шогирдлари билан амалга оширишди.
Тарихимиздан маълумки Мирзо Улуғбек 1409 йилда тахтга келиб шаҳарни янада ободонлаштирилиши Мовароуннаҳрнинг илмий ва маданий маркази бўлиб қолишини таъминлади. У математика, астрономия фанининг энг илғор олимларини Самарқандга чорлади, расадхона қуришга фармон берди. 1424-1428 йиллар мобайнида Самарқанднинг шимолида Обираҳмат ариғи бўйидаги Кўҳак тепалиги бағрида жаҳонга машҳур расадхона қурилди. Бунгача фалакиётни кузатув илмий ишлари 1417-1420 йилларда қурилган (ҳозирги Регистон майдонидаги) Улуғбек мадрасасида олиб борилган.
Расадхона цилиндр шаклида уч қаватли, баландлиги 30 м дан иборат улкан бино бўлиб, унда радиуси 41 м ли гигант квадрант бўлган. Квадрантнинг жанубий қисми ер остида жойлашган бўлиб, қолган қисми шимол томонда ер сатҳидан 30 м баланд бўлган.
Мирзо Улуғбекнинг вафотидан кейин унинг илмий ишлари бир неча вақт давом этиб, кейинчалик расадхона вайронага айланган. Ҳатто расадхонанинг жойини аниқлашни имкони мушкул масала эди. 1908 йилда Самарқандлик ўлкашунос олим, археолог В. Л. Вяткин (ҳалқ орасида Воси ака номини олган) Самарқандлик олим Абу Саъид Маҳзум билан ҳамкорликда Бобур Мирзонинг «Бобурнома» ва Абу Тоҳир хожанинг «Самария» номли тарихий асари ҳамда вақфнома хужжатидаги маълумотларга асосланиб, расадхонанинг жойлашган жойини аниқлашга мувофиқ бўлдилар. 1908-1909 йилларда қазиш ишлари олиб борилди, бу эса бутун дунё олимларининг диққат-эътиборини ўзига жалб этди. Қояни ўйиб қилинган чуқурликда мармардан ясалган иккита параллел ёй, меридиан радиуси 41 м га тенг бўлган жуда катта квадрат(қурилма)нинг бир бўлаги топилди.
1946-1948 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институтининг экспедицияси қазиш ишларини ниҳоясига етказди.
Бобур Мирзонинг ёзишича, расадхона уч Ошиёнлик бино бўлиб, тўгарак шаклида бўлган, бинонинг деворлари сирли кошинлар билан қопланган Абдураззоқ Самарқандий. бу нодир обиданинг ички қисмини шундай тасвирлайди: «Бинонинг ички қисми жаҳонда тенги йўқ ранг – баранг нақшлар билан безатилиб, девор ва шифтларида осмон градус (даражалари), дақиқалари, ҳатто сонияларигача ҳисобланиб, етти сайёра ҳамда «ҳаракатсиз» (собита) юлдузлар, шунингдек, ер курраси, етти иқлим, тоғу саҳролар ва дарё-ю денгизлар ҳамда уммонларгача тасвирланган».
Расадхона 1424-1428 йилларда қурилганлиги ҳақида Абу Тохир хожанинг «Самария» китобида ҳам аниқ маълумотлар берилган.
1417 йилда Мирзо Улуғбек фалакиётшуносларни чорлаб астрономик жадвал тузиш ва расадхона қуриш ҳақидаги режаларни муҳокама қилади. Кузатувлар шу йили бошланиб, 30 йилдан сўнг яъни 1447 йилда тугайди. Барча планеталарнинг қуёш атрофида айланиши кузатилади. Бу даврга келиб «Зижи» асари ҳам ёзиб тугатилади. Расадхонада баъзи кузатувларни оддий кўз билан, ҳам яъни асбобларсиз ўтказиш имкони бўлган.
Расадхона квадрантнинг диаметри 80 метр, унинг ёйни узунлиги эса 63 метр бўлган. Бу Шарқдаги мавжуд асбоблардан энг йириги бўлган, Беруний ҳам улкан диаметрли квадранти (15 тирсак)лилиги ҳақида маълумот берган.
Қурилишга ўз даврининг машҳур олимлари - астроном, математик, меъморлар жумладан, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид ва Али Қушчилар жалб қилинган.
Мирзо Улуғбек вафотидан сўнг расадхона Муҳаммад Али Қушчи ва Мирам Чалабий раҳбарлигида яна бир неча ўн йиллар фаолият олиб борган.
1994 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг фармонига биноан Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан Республикамизда «Мирзо Улуғбек» йили деб элон қилинди. Бинонинг сейсмик талабларга жавоб бермаслиги ҳисобга олиниб Президентимиз ташаббуси ва раҳбарлигида 2010 йил музей биноси янги кўринишида қад кўтарди.
Музейнинг кириш қисми тўғрисида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг академиги Акмал Икромжонов томонидан яратилган Мирзо Улуғбек портрети, чап томондаги деворда қўлида китоб тутган ҳолда буюк олим сиймоси гавдаланган устозу - шогирдлар бошлари узра 12 юлдуз буржи тасвирланган. Деворнинг ўнг томонида Мирзо Улуғбекнинг шогирдлари Али Қушчига «Устурлоб» илмидан таълим бераётган ҳолат тасвирланган. Олимлар асл нусхаси Англияда бўлган олтин глобус ва турли хил асбоб ускуналардан фойдаланаётган илмий амалий иш жараёни эшикнинг икки ёнида «Қуёш намоён» услубида тасвирланган. Музейнинг кираверишдаги деворий суратлар муаллифи Камолиддин Беҳзод номли миллий рассомлик ва дизайн институти катта ўқтувчиси Ўзбекистон Бадиий Академия қошидаги ижодкорлар уюшмаси аъзоси: Мирҳомид Собиров, безак усталари эса Ўзбекистон санъат арбоби Хуршид Назиров таниқли наққош Аҳрор Асқаров ва уларнинг шогирдлари томонидан безатилган.
Мовароуннаҳрни соҳибқирон бобокалонимиз мўғул истилосидан халос этиб, Буюк Турон давлатини қайта тиклаш билан бирга марказлашган қудратли давлат барпо этган. Бу ҳақда Кастилиядан келган Руи Ганзалес де Клавихо асарида хам ўзига хос баён этилган. Ойна тагидаги довул асбоби ҳам асл экспонат бўлиб Темур давлати армиясининг қудратини намоён қилувчи ашёлардан бири ҳисобланади.
Амир Темур ва темурийлар сулоласи 1370 йилдан 1858 йилгача Мовароуннаҳр, Хуросон, Ироқ, Шимолий Ҳиндистон, Афғонистон ва бошқа ҳудудларда ҳукмронлик қилган. Амир Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ Мирзо авлодидан бўлган Заҳриддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари Афғонистон ва Ҳиндистон ҳудудларида қудратли салтанат барпо этган. Бу буюк сулоланинг 193 нафар авлоди қарийиб 500 йил ҳукмронлик қилиб жаҳон цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса қўшган.
Амир Темур Шарқ ва Ғарб давлатлари билан яқин алоқалар ўрнатиш мақсадида «Буюк ипак йўлини» қайта тиклади ва савдо сотиқ ва моддий алоқаларни йўлга қўйди. Амир Темурнинг Франция қироли Карл VI га юборган мактубида шу ҳақда батафсил маълумот берилган.
Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзо 17 ёшга тўлганда унинг ўғли Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек дунёга келади, Улуғбекнинг никоҳ тўйи Конигил мавзесида бўлиб ўтади. Соҳибқирон Темур Мирзо Улуғбекнинг тарбиясига алоҳида эътибор беради. Мирзо Улуғбек қирқ йиллик ҳукмронлиги мобайнида ўз давлати сарҳадлари, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1425 йил Мўғилистонга катта қўшин билан юриш қилади.
Шоҳруҳ Мирзо ва Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида Шарқда Мўғилистон, Ғарбда Миср ва Римгача, жанубда Ҳиндистоннинг марказий қисми, Шимолда Дашти қипчоқ чегараларигача бўлган бепоён ерлар Темурийлар давлати таркибида бўлган. Бу ҳақда «Зафарнома» ва «Бобурнома» асарларида етарлича манба мавжуд.
Мирзо Улуғбек буюк Соҳибқирон Темурнинг бунёдкорлик ишларини давом эттирди у кўплаб мадрасалар, масжид ва хонақо, хаммомлар қурдирди. Шу жумладан, Оқсарой каби иншоотларни тамирлайди.
У Мовароуннаҳрда ер солиғини камайтиради. Деҳқончиликнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади 1428 йили ўтказилган пул ислоҳоти мамлакатда айниқса чакана савдони ривожлантиришда катта ҳисса қўшади.
Мирзо Улуғбек адабиёт ва санъатда юксак дид ва билим соҳиби бўлиб, у ўз даврининг энг истеъдодли шоирлари: Саккокий, Лутфий, Жомий, Атоийлар ҳамкорлигида бу соҳани юксак пағонага кўтарди.
Амир Темур туфайли Мирзо Улуғбек жуда бой қутубхона ва қўлёзмаларга эга бўлишига қарамай, у сарой кутубхоналарига китоблар сотиб олиш учун жуда катта маблағ сарфлар эди.
Китобларни безаш, бадийлигини ошириш учун ҳам миниатура санъатини ривожлантиришга жуда катта эътибор беради.
Ҳалқ оммавий санъати, ҳунармандчилигида асосан шарқ усталарининг ноёб маҳоратига таянади.
Мирзо Улуғбек мусиқа санъатига ҳам жуда катта қизиқиш ва эътибор билан қарайди. Ўзи ҳам мусиқа билан шуғулланади. Бу даврда Дарвеш Аҳмад Қонуний, Султон Аҳмад, Султон Муҳаммад, Хофизи Чангиний каби моҳир мусиқашунос созандалар ҳалқ орасида жуда машҳур бўлишган.
Мирзо Улуғбек Мовароуннаҳрни илм-маърифат марказига айлантириш йўлида улкан ишларни амалга оширади. Жумладан Бухорода 1432 йил, Самарқандда 1417-1420 йиллар Ғиждувонда 1432-1433 йиллар мобайнида қурдирган мадрасалар энг нуфузли илм-фан маскани бўлиб ҳисобланган.
Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасаси ўз даврининг мукаммал олий таълим маскани бўлиб, ўз даврида ўзига хос университет вазифасини бажарган.
Бухородаги мадраса катталиги жиҳатидан Мовароуннаҳрдаги иккинчи нуфузли мадраса бўлиб, унинг эшигига Улуғбек томонидан «Илм олишга интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир» деган ҳадис битилган.
Мадрасада билим олиш муддати 8 йил давом этган. Шу муддат давомида талабаларга ойлик маош ва «Улфа» деб аталган махсус тўлов пули бериб борилган.
1424-28 йилларда қурилган Мирзо Улуғбек расадхонаси XV аср меъморчилигининг нодир намуналаридан бўлган. Бобур Мирзонинг ёзишича расадхонанинг сирти кошин ва чиройли безаклар билан зийнатланган бўлган.
Мирзо Улуғбек расадхонасида квадрантдан ташқари бир неча кузатиш асбобларидан ҳам фойдаланилган. Уларнинг орасида армиляр сфера, триквер каби асбоблар мавжуд эди.
Мирзо Улуғбек мактабига мансуб олимларнинг аниқлаган маълумотлари улардан бир неча аср олдин яшаб ўтган буюк алломалар эришган натижалар билан солиштирилганда ўта аниқлиги билан ажралиб турар эди. Эклиптика оғмалиги, юлдуз йилининг хисоби, сайёраларнинг йиллик ҳисобини аниқлаш, каби масалалар алоҳида ўрин тутган. Мирзо Улуғбекнинг юлдузлар каталоги 1690 йили Поляк олими Ян Гавелийнинг (1611-1687) «Астраномия даракчиси» номли асарида нашр этилган ва бу асарда Мирзо Улуғбек беш астроном Птолемей, Тихо Браге, Жавани Риччиоли, Вильгелм IV ва Ян Гавелий даврасида, тўгарак стол атрофида астрономия музаси (маъбудаси) Ураниянинг ўнг томонида биринчи бўлиб ўтирибди. Унинг ўриндиғи орқасида «Ўз ишимни муносиб авлодларимга қолдирдим» деган сўзлар битилган.
Қадимги Мисрдагидек Ян Гавелийнинг асарида ҳам «Тарозу буржи» алоҳида адолат рамзи хисобланган.
Мирзо Улуғбек «Зижи»нинг Европадаги илк нашри Оксфорт университетининг профессори Жон Гривс томонидан амалга оширилган. У «Зиж»га шарҳ ёзиб, унинг бир қисмини 1648 йилда чоп эттирган.
Гринвич обсерваториясининг биринчи директори Ж.Флемстид 1725 йилда Мирзо Улуғбек «Зиж»ини ўзининг «Осмон тарихи» номли китобида нашр эттиради.
Мирзо Улуғбек «Зиж»ини 1724 йили форс тилидан грузин тилига Гуржистон подшоси Вахтанд VI таржима қилган.
Петербург академиясининг биринчи академик-астрономи Жозеф Никола Делил ўз фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб Улуғбек «Зижи»ни лотин тилига таржима қилиб, 1739 йили 25 июнда «Зиж» ҳақида Петербург академиясида француз тилида нутқ сўзлаган. Мирзо Улуғбекнинг бутун Дунёда катта обрў эътибор қозонгани осмон ёритгичларининг номларида ҳам ўз аксини топган. Ян Гавелийнинг замондоши, Италиялик астроном Жованни Риччиоли 1651 йилда ойдаги кратерни қадимда яшаб ўтган буюк олимларнинг номлари билан айтишни таклиф қилган. Ойдаги бўронлар океани «соҳилидаги» кратерлардан бири Мирзо Улуғбек номи билан аталган. Улар қаторида Ибн Сино, Аҳмад Фарғонийнинг ҳам кратерларини кўриш мумкин.
Қуёш системасининг 1977 йилда очилган 2439 рақамли кичик сайёрасида Мирзо Улуғбек номи берилган. Алломамизнинг «Зиж»и кўплаб тилларига таржима этилган.
Хиндистонда Улуғбек илмий меросига катта аҳамият берилганлиги кузатилади. Хусусан Бобурий Муҳаммадшоҳнинг фармойиши билан XVIII асрнинг биринчи яримида, астроном Савай Жай Синх томонидан Жайпур, Банорас ва Деҳлида расадхона барпо этилган. Бунда Самарқанд астраномия мактаби ускуналаридан андоза олишган.
Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд астрономия мактабининг жаҳоншумул ютуқлари Хитой астрономиясининг янада ривожланишида катта таъсир кўрсатади. Иезуит монах, олим Антуан Гобил (1689-1759) эса Хитой астрономияси ҳақида: «Бу соҳада Хитойлар нимани билган бўлса, уларнинг барчаси Ғарбдан Самарқанд томонидан келган» деб айтган эди.
Хитой орқали Самарқанд астрономия мактабининг ютуқлари Кореяда ҳам тарқалган.
1432 йилда Корея қироли Йи До Хитой орқали Самарқанд астрономия мактаби билан танишади. Шу билан Улуғбек мактабининг анъаналари Кореяда ҳам ривожланади.
1470 йилда Али Қушчи Истамбулга йўл олади ва у ерда туриб Мирзо Улуғбек илмий мактабининг натижаларини кенг миқёсда тарғиб ва ташвиқ қилади.
Мирзо Улуғбек «Зижи» энг аввало мусулмон мамлакатларида астрономия фани ривожига улкан таъсир ўтказади.
Мирзо Улуғбек «Зиж»ига энг мукаммал шарҳ Эронлик мунажжим ва риёзиёт олими Низомиддин Биржандий томонидан 1523 йилда ёзилган «Шархи Зижи Улуғбек»дир.
Қоҳиралик мунажжим Муҳаммад Ал-Мисрий (XVI аср) Мирзо Улуғбек «Зижи»ни осонлаштириш («Тасҳил Зижи Улуғбек») номли асар ёзади ва унинг жадвалларини Қоҳира кенгликларига мослаштиради.
Самарқанд, Бухоро, Ғиждувон каби тарихий шаҳарларимизда унинг номи билан боғлиқ бўлган меъморий обидалар, қадамжолар тамирланди ва обод қилинди.
Улуғбек номидаги муассаса ҳамда ташкилотларнинг кўпайиб бораётгани диққатга сазовордир. Жумладан Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига, Фарғона давлат дорилфунунига Улуғбек номи берилган.
Шунингдек, халқаро илмий ахамиятга эга бўлган Китоб кузатув кенглик станцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Астрономия институти Улуғбек номида.
1992 йили Ўзбекистон пойтахти Тошкентнинг йирик туманларидан бирига Мирзо Улуғбек номи берилди ва унинг ҳайкали ўрнатилди. Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Улуғбек номли хўжалик бор. 1995 йилда Тошкент давлат Университетига Мирзо Улуғбек номи берилди.
Мустақиллик йилларида Мирзо Улуғбек меросини ўрганиш ва эътироф этиш янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1994 йилда Ўзбекистонда ва Париждаги ЮНЕСКО қароргоҳида Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги катта тантаналар билан нишонланди. 2009 йилнинг БМТ томонидан «Астрономия йили» деб эълон қилиниши муносабати билан Мирзо Улуғбек таваллудининг 615 йиллиги Самарқандда ва Парижда кенг нишонланди. 2009 йил «Майданак» расадхонасида янги кичик сайёра кашф этилди, Президентимиз ташаббуслари билан АҚШдаги ҳалқора кичик сайёралар маркази томонидан унга «Самарқанд» деб ном берилди. Ўзбекистонда буюк бобокалонимизга кўрсатилаётган катта эҳтиром музей экспозициясининг якунловчи қисмида ўз аксини топган.

Ўз тарихига, тўпланган тажрибага, дунёда энг катта бойлик саналган интеллектуал салоҳиятга чуқур ҳурмат билан ёндашиш ҳар қандай давлатнинг моддий ва маънавий тараққиёти асосини ташкил этади. Мустақиллик йилларида миллий ва маънавий қадриятларимизни тиклаш, ўрганиш ва тарғиб этиш, маданий ёдгорликлар, муқаддас қадамжоларни асраб-авайлаш, уларни асл қиёфасига мос тарзда белгиланган меъморий талаблар асосида қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди ва бу эзгу ишлар изчил давом этмоқда.


Сурхон воҳаси ўзининг бой номоддий мерос объектлари – кўп асрлик осори-атиқалари, ноёб меъморий обидалари, ҳунармандчилиги, дунё илм-фанига беқиёс ҳисса қўшган алломалари билан машҳур.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 1 май куни Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи чоғида Пайғамбаримизнинг бешинчи авлоди бўлмиш Султон Саодат мажмуасини реконструкция қилиш ва муқаддас қадамжога айлантириш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди. Ҳозирги кунда Султон Саодат мажмуаси, Шайх Алоутдин Аттор, Исо Термизий, Ҳаким Термизий, Сўфи Оллоёр мақбаралари бугун юртдошларимизнинг муборак зиёратгоҳига айланган. Юртимизга ташриф буюраётган аксарият сайёҳлар бу даргоҳда бўлиб, қадимий шаҳар маданияти, тарихи ва ривожланиш босқичлари билан яқиндан танишмокда. Япония, Франция, Германия каби ривожланган давлатларнинг машҳур археологлари милоддан аввалги V асрда шаклланган шаҳарнинг янги қирраларини кашф этишда тарихчи ва археологлар билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатган. Бу борада олиб борилаётган изланишлар ўз самарасини бераяпти. Эрамиздан аввалги VI асрда Термизга келган Аҳамонийлар сулоласи бу шаҳарни “Қадимги шаҳар” деб атаган. Тамаддунлар чорраҳасида жойлашган ушбу азим шахар асрлар давомида кўп маротаба вайронага айлантирилган ва яна қайта тикланган. Замонавий Термиз шаҳри ХIХ асрнинг сўнгги йилларида Паттакесар қишлоғи ўрнида ташкил топган. Тарихий обидалар асосан шаҳар атрофидаги ҳудудда жойлашган. Шу сабаб ҳам “Эски Термиз” номини олган.
Ўзбекистон - буюк алломалар юрти. Ватанимизда туғилиб, камол топган мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган хиссаси неча асрларки эътироф этилиб, чуқур тадқиқ этилмоқда. Улуғ аллома Ҳаким ат-Термизий тасаввуфнинг “Ҳакимия” мактаби асосчиси саналади. Ат-Термизий кўплаб шаҳар ва мамлакатларни кезди, замонасининг етук олимлари билан суҳбатда бўлди. 400 га яқин асар ёзган мутафаккирнинг “Одоб ан-нафс”, “Баён ал-илм”, “Солнома ва Наврўзнома” каби китоблари халқаро миқёсда катта шуҳрат қозонган. Чунончи, “Солнома ва Наврўзнома”да Ҳаким ат-Термизий эски йилнинг қачон тугаши ҳамда янги йилнинг бошланиш кунларини аниқ кўрсатган. Жониворлар номи билан йил ҳисобланишининг осон усулини исботлаган. Шунингдек, об-ҳавонинг ўзгариши ҳақида фикрлар билдирган. Мутасаввиф олимнинг бизгача 60 га яқин асари етиб келган, холос. Ушбу қўлёзмалар ҳозирда Париж, Қоҳира, Дамашқ, Лондон, Искандария ва Истанбул кутубхоналарида сақланмокда.
Халқимизнинг тарихидан сўзлайдиган яна бир ноёб маскан – Фаёзтепа ёдгорлигининг топилиши оддий тасодиф билан боғлик. 1968 йилнинг баҳорида чўпон Асад Бекнаев шу ердан ўтиб кетаётиб, оқ рангли ҳайкалтарошлик намунасига кўзи тушади ва уни Термиз ўлкашунослик музейига топширади. Кейинчалик Ўрта Осиёда ягона бўлган бу тарихий обида тўлиқ қазиб олинади, илмий ўрганилади. Фаёзтепадан топилган ёзувлар, тангалар, ҳайкаллар буддавийлик дини тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат килмоқда. Хусусан, яқинда воҳанинг Зарабоғ кишлоғидан топилган Зараутсой ёзувлари – Зараутсой дарасидаги тошларга ишланган расмлар ибтидоий саньатнинг нодир намунаси саналади. Зараутсойдан топилган 200 дан ортиқ расмлар мезолит, неолит ва кейинги даврларга мансуб бўлиб, улар чизма тарзда контур ва соя услубида қизил ангоб (охра) билан чизилган. Зараутсойда одамларнинг итлар ёрдамида ёввойи буқаларни овлаш манзараси тасвирланган. Ҳайвонлар (ёввойи буқа, ит, тулки, бурама шохли эчки, жайрон, тоғ эчкиси), турли буюмлар (ўқ-ёй, найза, ўроқсимон қуроллар), ниқобланган одамлар ўзига хос тарзда ҳаётий қилиб ишланган. Тешиктош-Ўзбекистондаги археологик қўриқхона: у Бойсун тоғ тизмасидаги ғорда жойлашган. Fор Мачайдаги Зовтолош сой дарасида денгиз сатҳидан 1500-1600 метр баландликда бўлиб, буйи 7, эни 20, узунлиги эса 21 метрни ташкил этади. Fорнинг шифти тешик бўлгани учун гулхан ёқилса, тепадаги туйнукдан чиқиб кетаверган. Fорда 1,5 метр қалинликда 5 маданий қатлам бўлиб, ҳар қатламдан биттадан, баъзиларида иккитадан диаметри 40 сантиметр, сатҳи 2 метрга етадиган гулхан қолдиқлари топилган. Айниқса, Тешиктош ғоридан топилган қадимги одам қолдиқлари халқимизнинг қадим илдизларга эга эканини ифодалайди. Бу ерга ҳар йили кўплаб сайёҳлар ташриф буюради. Сурхон вохасидаги қадимий миноралардан бири бу-Жарқўрғон минорасидир. Жарқўрғондаги Минор қишлоғида жойлашган бу минора пештоқида сақланиб қолган ёзувлар иншоотнинг 1108-1109 йилларда қурилганидан далолат беради. Тарихчи ва санъатшунос-меъморларнинг таъкидлашича, унинг умумий баландлиги 50 метрга яқин бўлиб, ҳозир миноранинг омон қолган қисми 21,6 метрни ташкил этади. Жарқўрғон минораси қурилишида оддий ғишт, равоқлар ва эпиграфик ҳошиялар жуда усталик билан қўлланилган, миноранинг асоси 8 қиррали баланд курсига ўрнатилган. Ҳар бир қирранинг марказида равоқли тахмончалар ишланган, ана шундай тахмончалардан бирида жойлашган эшик орқали минора ички қисмидаги айланма зинага чиқилган. Барча минора каби Жарқўрғон минораси ҳам гумбазсимон муаззинхона билан якунланган. Жарқўрғон минораси меъморий-бадиий ечимига кўра, Шимолий Ҳиндистон ва Хуросон минораларига яқин туради.
Мустақиллик йилларида, амалга оширилаётган илмий-тадқиқот, қазишма ишлари жараёнида хусусан Тешиктош, Мачай, Зараутсой, Жарқўтон, Сополлитепа, Далварзинтепа, Қоратепа, Фаёзтепа, Тиллабулоқ, Жондавлаттепа, Эски Термиз каби ёдгорликларнинг ҳали фанга номаълум қирралари ўрганилиб, хусусан Сурхон воҳаси тарихини, юртимиз илм-фани ривожини жаҳонга намоён этмоқда. Бу йўналишдаги эзгу саъй-ҳаракатлар тарихимизни мукаммал ўрганиш, жаҳон илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ мутафаккирларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ этиш, миллий ўзликни англаш, маънавиятимизни юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, тарихимизга ҳурмат-эҳтиром руҳида вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Shahrisabz — Amir Temur shahri, bu yerda hamma narsa u yoki bu tarzda uning nomi bilan bog’liq. Bu yerda uning otasi Muhammad Tarag’ay va ma’naviy ustozi Shamsiddin Kulol ko’milganlar, bu yerda uning katta o’g’illari Jahongir Mirzo va Umarshayx Mirzolar go’ri joylashgan. Ulug’ Sohibqironning o’zi ham uning joni shu yerda arshi a’loga uchib ketadi, deb o’ylagan edi. Hattoki maqbarani ham tayyorlab qo’ydi. Lekin taqdir buni boshqacha hal etdi…


Ulkan Movarounnahr davlatini yaratgan va uning cheklanmagan hukmroni - amiri bo’lgan Temur Samarqandni o’z poytaxti sifatida tanladi. Lekin o’zining tug’ilib o’sgan kichik vatanini ham hech qachon unutmay, doimo unga g’amxo’rlik qildi. Aslida Shahrisabz davlatning ikkinchi poytaxti edi. Temurning avlodi, Buyuk Mo’g’ullar sulolasining asoschisi Bobur yozishicha: «Kesh shahri Temurbekning tug’ilgan joyi bo’lgani uchun, u shaharni taxt zainia aylantirish uchun ko’p gamhurlik qilgan edi».
Amirning buyrug’i bilan bu yerga eng yaxshi me’morlar quruvchilar, me’morchilik bezaklarining ustalari yuborilgan, mahalliy ustalar bilan birgalikda ular turli mamlakatlarning tajribasi va an’analarini uyg’unlashtirib, ulug’vor binolarni barpo etganlar. Ularning ijodi bilimlar, tajriba, an’analar va yaratuvchilik urinishlarining yaxlitlashuvi tufayli ajoyib mevalar berdi, ular XIV asr oxiri – XV asr boshi O`rta Osiyo me’morchiligning xususiyatlarini belgilab bergan monumental uslubning asoslarini yaratdilar.
Oqsaroy saroyi bayramona hukumat binosi – rezidentsiyaning namunasi bo’lishi mumkin. Saroyning qurilishi 1380 yilda boshlangan, lekin 1404 yilda ham unda pardoz ishlari tugatilayotgan edi. Bu ulug’vor inshootning o’qsimon gumbazi oralig’i 22 metrdan ortiq bo’lib, temuriylar barpo etgan barcha inshootar orasida eng antiqadir.
Temur va temuriylarning davrida shahrlarning ansambllar bilan – majmuiy qurilishi keng tarqalgan. Bu Shahrisabzda ham yaqqol ko’rinadi, bu yerda Dorus-Tilovat va Dorus-Saodat ansambllari ajralib turadi.
Dorus-Tilovatni sobiq mahalliy xodagonlar maqbarasida saqlanib qolgan uchta inshoot tashkil etadi. Bu Shamsiddin Kulol va Gumbazi Seyidon maqbaralari hamda Ko’k-Gumbaz jome’ masjidi inshootlaridir. Shamsiddin Kulol maqbarasi eng birinchi qurilgan. Shayx 1370 yilda vafot etgan bo’lib, uning go’ri izzat-ehtirom qilingan edi.
Uning yonida Gumbazi Seyidon – Sayidlar gumbazi nomli Ulug’bek avlodlarining maqbarasi qurilgan. Bu kichik bino o’zining nafis mutanosibligi va chuqur o’ymakor naqshlar bilan qoplangan, ajoyib ishlangan kirish eshigi bilan insonni mahliyo qiladi. Me’morchilik ansamblini mo’g’ullargacha bo’lgan qurilish poydevorida qad ko’targan Ko’k-Gumbaz jome’ masjidi tugallaydi.
Dorus-Saodat ansambli ham uchta qismidan iborat: Jahongir mirzoning go’ri, Hazrati Imom masjidi va Temurnig maqbarasi. 1376 yilda sohibqironning sevimli o’g’li Jahongir mirzo o’lganidan keyin Amir Temur shunday qayg’uga cho’mdiki, «sohibqironning qalbi hamdardlik uchun 30 yil yopiq edi». «Adolatli shahzoda, jasur jangchi, yer yuzida atirguldek ir ko’rinib yo’qolgan» shahzodaning jasadi ajdodlariing vataniga keltirildi, bu yerda uning uchun maqbara qurildi. Keyinroq maqbara oilaviy katta maqbara ichiga kiritilgan edi. Xona ohaktosh bilan qoplangan bo’lib, arkali o’yma tokchalar bo’ylab Qur’ondan olinagn foniy dunyoning bekorligi va boqiy dunyoning g’olibligi to’g’risidagi oyatlar o’yib ishlangan. Masjid va Jahongirning maqbarasiga yaqin joyda faqat Temur uchun mo’ljallangan go’r saqlanib qolgan maqbara bo’lgan, lekin uning o’zi, ma’lumki, Samarqandda dafn etilgan.
Lekin Shahrisabz faqatgina buyuk amirning «taxt zamini» bo’lmagan. Temurning tug’ilishidan ancha ilgari u o’z tarixiga ega edi. Avvalo bu jahonnig eng qadimgi shaharlaridan biri. Olimlarning fikricha, Shahrisabz 2700 yoshda, bu esa «Boqiy shahar» Rimning yoshidir. YuNESKO qaroriga ko’ra aynan shu sana 2002 yilda butun madaniy dunyoda nishonlangan. Eramizdan avvalgi IV asrda iskandar Zulqarnayn lashkarlari dam olish uchun Kesh vohasida to’xtagan, Baqtriyaning satrapi bo’lgan Bess Doro III in o’ldirib, o’zini «osiyo podshohi» deb e’lon Kilgan, lekin uning o’zi aynan shu yerda asirga olingan. VII asrda shaharni arablar qamal qilgan, bir asr keyin esa Kesh shahri Muqanna rahbarligi ostida arablarga qarshi kuchli qo’zg’olonning markazi bo’ldi. Tinch davrda shahar hech qanday to’sqinliksiz o’sib rivojlanar edi, bunga uning gavjum Buyuk Ipak yo’lidagi nihoyatda qulay joylashuvi sabab bo’lgan.
O’rta asrlar shoiri Mahmud ibn Vali shunday yozgan: «Kesh — Movarounnahr shaharlaridan… uni jahonning eng go’zal joylaridan biri, juda yaxshi va yoqimli iqlim bo’lgan joy deb hisoblashadi. Uning dalalari va bog’-rog’lari juda jozibali va zavqli». Hurmatli muallif so’zlariga rozi bo’lmay iloji yo’q. Haqiqatan ham Shahrisabz o’zining «Yashil shahar» ismiga juda mosdir.
Download 95,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish