1998 йилнинг июнь ойида бир гуруҳ тарихчилар билан бўлган суҳбатда муҳтарам Юртбошимиз томонидан ўзбек халқи ва ўзбек давлатчилиги тарихи саҳифаларини холисона, илмий асосда ёритиш вазифалари белгилаб берилган эди



Download 95,19 Kb.
bet4/11
Sana21.02.2022
Hajmi95,19 Kb.
#76196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

Амир Темур қабрининг очилиши
Экспедиция аъзолари олдида турган навбатдаги вазифа жаҳонгир Амир Темурнинг қабрини очиш эди. Соҳиб­қи­роннинг қабрини очиш кўпларда катта ҳая­жон ва қизиқиш уйғотди. Халқ ўртасида жаҳонгирнинг вафоти ҳақида кўплаб ривоятлар юрар эди.
19 июнь, пайшанба куни Соҳибқирон Амир Темурнинг қабрини очишга киришилди. Жаҳонгирнинг қабри ўғил­лари­нинг қабри­дан анча фарқ қилиб, ўз салобати ва улуғ­ворлиги билан ажралиб туради. Унинг қабри 20 сантиметр қалинликдаги оғир мармартош билан бекитилган бўлиб, тошнинг узунлиги 245 см, эни 90 сантиметрдир. Бу қабртошга бошқа, иккинчи юпқа қилиб тарашланган ва ёзув битилган оникс (ақиқ) тоши ёпиштирилган. Ушбу тошнинг тагида 10 см қалинликда ганч қатлам бў­либ, бу қатламнинг тагига лаҳаднинг оғзини ёпиб турган бешта қалин тош тахта ётқи­зилган. Қабрнинг лаҳади тарашланган тош тахталардан ясалган бўлиб, узунлиги 3 м, эни ва чуқурлиги 1 метрдандир 20 июнь куни қабр очиш ишлари давом эттирилди.
Тобутнинг устига қорамтир кўкиш рангли газлама ёпилган эди. Тобутнинг ранги қорамтир, ёғочлари бақувват, силлиқланган тахталардан ясалган бўлиб, алоҳида қопқоғи ҳам бор эди. Тобутнинг тўрт бурчагида тўртта оёқчаси бўлиб, уни зах ерга тегиб туришидан асраган. Тобутни ясаган усталар уни мустаҳ­камлаш учун тўрт бурчакли темир михлардан фойдаланишган. Мутахассислар тобут ва унинг қопқоғи арча дарахтидан ясалганлигини аниқладилар. Шунинг учун ҳам орадан шунча йиллар ўтганлигига қарамай, у яхши сақланган.
Тобутнинг қопқоғи устида икки қисмдан иборат бўлган газлама парчалари, газламанинг бош томонидаги қисмида эса олтин иплар билан солинган нақшлар сақланган. Газлама ёмон сақлангани, яъни қабрни сув босганлиги оқибатида чириганлиги учун нақшнинг бутунича кўринишини тиклашнинг иложи бўлмаган. Газлама ипакдан нафис қилиб тўқилган бўлиб, унинг ўртароғида олтин иплар билан битилган арабча имлодаги ёзувлар бор.
Археолог В.Шишкиннинг тахминига кўра, Амир Темурнинг тобути устига ёзилган газлама қандайдир авлиёнинг қабри устидан олинган ёки Каъбадан олиб келинган бўлиши мумкин. Экспедиция раҳбари, профессор Т.Н.Қори-Ниёзий эса “бу газлама Соҳибқироннинг жанговар бай­роғи бўлиши мумкин” деган тахминни айтган. Тобут устига ёпилган газламанинг ранги қора бўлиб, у ипакдан тўқилган ва тобут қопқоғини бутунича қоплаб турган.
21 июнь, шанба куни ҳам Амир Темур қабрини очиш ишлари давом этди. Тобутнинг қопқоғи, устидаги газлама қолдиқ­лари билан оҳиста кўтариб олингач, атрофни аллақандай хушбўй ҳид қоплади. Соҳибқироннинг жасади узун қилиб ётқизилган ҳолда, юзи эса қибла томонга қаратилган эди. Суякларнинг баъзи жойларига кафан қолдиқлари ёпишиб қолган ва бош, бўйин, оёқ томонларида мумиёланган мускуллар, тери парчалари ётарди. Жасаднинг усти юпқа лойқа ва тузлар билан қопланган бўлиб, бу қабрга кирган сувнинг қолдиқ­лари эди.
Эҳтиёткорлик билан қабрдан чиқа­риб олинган Амир Темурнинг бош чаноғи уч соат давомида соя жойда қури­тилди. Шундан сўнггина бош чаноқни кимёвий усуллар билан мустаҳ­камлаш мумкин бўлди. Бундан олдин антропологлар Амир Темурнинг бош чаноғида қисман сақланиб қолган соч, соқол ва қош­ларнинг қолдиқ­ларини авайлаб кўчириб олдилар. Унинг сочи ва соқолининг ранги сарғим­тир, худди занглаган темирнинг рангига ўхшаш эди. Шунда олимларда, Амир Темурнинг соч-соқоли бўялганмикан деган фикр уйғонди. Шунинг учун кимёгар-олим В.Кононов унинг сочларини кимёвий усуллар билан текшириб кўрди. Олимнинг аниқлашича, соч-соқолнинг ранги табиатан шундай бўлган.
Амир Темурнинг, тарихий манбаларда ёзилганидек, ўнг қўли букилмаслиги ва ўнг оёғи оқсоқ бўлганлиги ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келиши исботланди. Тинимсиз ҳарбий юришлар ва жанги жадаллар, ҳамиша отда юриш, метин ирода ва қатъиятли феъл-атвор Соҳиб­қироннинг жисмоний камчиликларини унчалик бўрттириб кўрсатмас эди.
М.Герасимовнинг аниқлашича, Амир Темур 70 йилдан кўпроқ умр кўрганлигига қарамай, унинг бош чаноғида ва бошқа суякларида кексалик аломатлари кўрин­майди.
Амир Темурнинг соч толалари қалин ва тўғри бўлиб, сарғиш-қўнғир рангда, сал-пал оқ ҳам оралаган. Унинг бош чаноғида қошларининг қолдиқлари ҳам сақланган бўлиб, узунлиги 12-14 миллиметргача боради ва ранги тўқ-жигарранг. Мўйлови сақланмаган. М.Герасимовнинг бош чаноқдаги ўрнига қараб аниқлашича, унинг мўйлови узун, лабидан ҳам пастга тушиб турган. 

Download 95,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish