17-мавзу. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси



Download 43,8 Kb.
bet8/8
Sana04.04.2022
Hajmi43,8 Kb.
#527170
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1. Маълумот (1)

Парламент назорати
“Парламент назорати тўғрисида”ги қонуннинг (2016 й.) қабул қилиниши парламент назоратининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, қўмита ва комиссиялар, сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек, депутатлар ва сенаторлар томонидан парламент назоратини амалга оширишнинг шакллари, услублари, энг муҳими, процессуал механизмларини ва ҳуқуқий оқибатларини, парламент назорати субъектлари билан ижро этувчи ҳокимият органларининг биргаликда ҳаракат қилиши тартибини қонун доирасида аниқ тартибга солишга хизмат қилди.
Парламент назорати натижаларидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш масаласи ҳам эътиборимиз марказида бўлиши шарт. Шу муносабат билан палата мажлисларини, ҳар бир тадбир ҳақидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида, расмий веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда кенг ва тизимли ёритишни кучайтириш керак. Бундай амалиёт парламент фаолиятида нафақат очиқликни таъминлашга, балки барча давлат идоралари масъулиятини оширишга ҳам хизмат қилади.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари, комиссиялари, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман). парламент назоратини амалга оширувчи субъектлар бўлиб ҳисобланади.
Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг (бундан буён матнда Олий Мажлис палаталари деб юритилади) ва улар органларининг қарорларини, давлат дастурларини ижро этиш, шунингдек, ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни амалга ошириш бўйича фаолияти парламент назорати объектидир.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ва тергов органларининг, судларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларни, шунингдек, ижро иши юритиш ҳамда нотариал иш юритишнинг муайян материалларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолият парламент назоратининг объекти бўлиши мумкин эмас.
Парламент назорати шакллари қуйидагилардан иборат:

  • давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш;

  • Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш;

  • Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш;

  • Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш;

  • Сенат мажлисларида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш;

  • парламент сўрови;

  • Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўрови;

  • Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш; 

  • қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш;

  • парламент текшируви.

Парламент назорати қонунга мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

1 Webster’s Dictionary for everyday use. Ottenheimer Publishers, Inc. USA, 1997. – P. 269.

2 Қаранг: Муҳамедов Ҳ. Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи (Қадимги дунё давлати ва ҳуқуқи тарихи): Дарслик / Масъул муҳаррир А.Х.Саидов. Қ. 1. – Т.: «Адолат», 1999. – Б. 208–212, 264–270.

3 «Парламент» атамаси билан бир қаторда инглиз тилида сўзлашувчи ёки илгари инглизларнинг мустамлакаси бўлган давлатларда қонун чиқарувчи вакиллик органини ифодалаш учун «legislature» атамаси ҳам қўлланилади. Бу ҳақда қаранг: Сравнительное конституционное право / Отв. ред. В.Е.Чиркин. – М., 2002. – С. 293.

4 Webster’s Dictionary for everyday use. Ottenheimer Publishers, Inc. USA, 1997. – Р. 156.

5 Ўзбекистон юридик энциклопедияси. – Т.: «Адолат», 2011. – Б. 372.

Download 43,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish