17-мавзу. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Парламент ва олий вакиллик органи тушунчалари.
Парламентнинг функциялари.
Ўзбекистонда парламент ислоҳотлари.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасини ташкил этиш. Қонунчилик палатасининг тузилиши.
Олий Мажлис Сенатини ташкил этиш. Сенатнинг тузилиши.
Олий Мажлис ва унинг палаталари ваколатлари.
Қонун ижодкорлиги жараёнининг конституциявий асослари.
Олий Мажлис ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муносабатлари.
Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси муносабатлари.
Парламент назорати.
Олий Мажлис ва суд ҳокимияти муносабатлари.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосининг ҳуқуқий мақоми.
Зарурий адабиётлар:
Конституционное право. Учебник // Авторский коллектив. – Ташкент: Ташкентский государственный юридический университет, 2018 г. С. 375-413.
Ides A., May C. N., Grossi S. Examples & Explanations for Constitutional Law: Individual Rights. – Wolters Kluwer Law & Business, 2018. 599 pages.
Chemerinsky E. Constitutional law. – Aspen Publishers, 2019. 1915 pages.
Husanov O.T. Konstitutsiyaviy huquq. Darslik. – Toshkent: Adolat, 2013.
− B.7-29.
Р.Хакимов. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми. – Т: Ўқув қўлланма ТДЮУ, 2020. Б 49-57.
Ўзбекистон Республикаси парламент ҳуқуқи. Ўқув қўлланма. Масъул муҳаррир А.Тўлаганов. Муаллифлар жамоаси. –Т.: ТДЮИ, 2006. Б 111-123.
Sh. X. Zulfiqorov.O‘zbekiston Rеspublikаsi Pаrlаmеnt huquqi: O‘quv qo‘llаnmа–Toshkent.: TDYuI nаshriyoti, 2013. B 75-86.
H. F. Kerfoot. Parliamentary Law: A Text-Book and Manual. Franklin classics trade Press, 2018. – p. 204
Парламент ва олий вакиллик органи тушунчалари.
«Парламент» французча «parler» сўзидан келиб чиққан бўлиб, гапирмоқ, гапириладиган жой деган маъноларни англатади1. Ушбу атама вакиллик органини ифодаловчи тушунча сифатида даставвал Англияда қўлланилган. Инсоният тарихида инглиз парламентидан анча аввалроқ шаклланган ва парламент дея номланмаган бўлса-да, у ёки бу маънода вакиллик органи вазифасини бажарган идоралар ҳам мавжуд бўлган. Булар қаторига Қадимги Юнонистонда ҳукмдорлик қилган Солон давридаги «буле – тўрт юзлар кенгаши» ва Клисфен вақтидаги «беш юзлар кенгаши»ни, шунингдек, Қадимги Римдаги халқ мажлислари, сенат ва магистратурани киритишимиз мумкин2. Бу идоралар ўрта асрларда табақавий вакиллик органларининг юзага келишида ўзига хос пойдевор вазифасини ўтаган десак, муболаға бўлмайди.
Бугунги кунда «парламент» мамлакатнинг қонун чиқарувчи олий вакиллик органини ифодаловчи атама сифатида дунёнинг аксар давлатлари томонидан қонунчиликда қабул қилинган ёки амалиётда қўлланилади3. Бунда, мамлакатнинг тили ва анъаналаридан келиб чиқиб, парламентнинг расмий номи турлича бўлиши мумкин. Хусусан, АҚШ ва айрим Лотин Америкаси давлатларида – конгресс, Швецияда – риксдаг, Норвегияда – стортинг, Россия Федерациясида – федерал мажлис, Украинада – олий рада, ва ҳоказо. Замонавий парламент қандай номланишидан қатъи назар, у демократик давлатда ҳокимиятнинг мустақил тармоғи бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |