Иккинчи босқичи (2001 йилдан бошлаб)да фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатнинг олий қонунчилик органини модернизация қилиш тизимли тартибда давом этди. Иккинчи чақириқ Олий Мажлисда бешта сиёсий партияларнинг фракциялари рўйхатдан ўтказилди.
Ушбу даврда парламент фаолиятининг устувор вазифаси қонун ижодкорлиги ва қабул қилинган ҳуқуқий нормаларнинг бажарилишини назорат қилишдан иборат бўлди. Парламент қўмиталари ва комиссиялари жамиятни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларида қабул қилинган қонунларнинг амалда татбиқ этилишини ўрганишга алоҳида эътибор қаратдилар.
Ушбу босқичда қонунчилик органининг икки палатали тизимга ўтиши масаласи кенг муҳокама қилинди. Олий Мажлиснинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда тутган ўрни ва ролини юксалтиришда Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган ташаббуслар муҳим аҳамият касб этади.
2002 йил 27 январда ўтказилган референдумда Ўзбекистон халқи мамлакатда икки палатали парламент тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади. тегишли ўзгартишлар, қўшимчалар киритишга ўзига хос замин яратди.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунлар (2002 йил 12 декабрь), «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (2003 йил 24 апрель), «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги қонунлар ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун (2003 йил 29 август) қабул қилинди ва икки палатали парламент фаолияти учун зарур бўлган ҳуқуқий асослар яратилди.
Шу аснода 2005 йилда Ўзбекистон тарихида илк маротаба Олий Мажлис икки палатали тизим асосида шакллантирилди. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатдан иборат таркибда профессионал асосда фаолият юритишга ўтиши жамиятимизни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатимизни модернизация ва ислоҳ этиш соҳасидаги муҳим қадамлардан бўлди.
Икки палатали парламент тизимига ўтилгани ва Президентнинг айрим ваколатлари парламентнинг юқори палатаси – Сенатга ўтказилгани мамлакат парламенти ваколатлари ва назорат вазифаларининг ролини кучайтиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Бугунги кунда Сенат илгари Президентга тегишли бўлган амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш каби бир қатор ваколатларни самарали амалга ошириб келмоқда.
Конституциявий қонунгa мувофиқ, сиёсий пaртиялaрнинг Қонунчилик пaлaтaсидaги фрaкциялaригa Бош вaзирни истeъфогa чиқaриш, мaҳaллий кeнгaшлaрдaги пaртия гуруҳлaригa эсa, вилоят ҳокимлaрини истeъфогa чиқaриш тўғрисидa тaшaббус билaн чиқиш ҳуқуқининг бeрилиши ҳaм муҳим aҳaмият кaсб этaди. Булaрнинг бaрчaси сиёсий пaртиялaрнинг мaмлaкaт ҳaётидaги ўрни вa тaъсири ортиб борaётгaнидaн дaлолaт бeрaди.
2010 йилда Биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси асосида қабул қилинган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, парламентнинг роли ва таъсирини кучайтириш бўйича ислоҳотларнинг қонуний ва мантиқий давоми бўлди. Ушбу муҳим, стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳужжатга мувофиқ, Асосий қонунимизга давлат ҳокимияти тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини янада такомиллаштириш, парламентнинг ваколатини кенгайтиришга қаратилган бир қатор тузатишлар киритилди. Жумладан, Бош вазир номзодини парламент қуйи палатасига сайловда энг кўп ўринларни олган сиёсий партия томонидан кўрсатилишини назарда тутадиган янги тартиб жорий этилди. Миллий қонунчиликка Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш институти киритилди. Айни пайтда, ҳокимиятнинг ижро этувчи органларини шакллантиришда Бош вазирнинг роли ва мустақиллиги сезиларли даражада кучайтирилди.
2014 йил 16 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги қонун миллий парламентаризм ривожидаги навбатдаги муҳим ислоҳотлардан бўлди. Мазкур қонунга мувофиқ, парламентнинг назорат ваколатларини кенгайтириш ва кучайтириш мақсадида Конституциянинг 78-моддаси парламент палаталарининг парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини конституциявий мустаҳкамлашга қаратилган қоидалар билан тўлдирилди. Бу, ўз навбатида, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг конституциявий асосларини мустаҳкамлашда, парламент назорати институти кўламининг янада кенгайиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Қонун Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини янада аниқ белгилашни, унинг мустақиллиги ва айни пайтда Олий Мажлис олдидаги масъулиятини ошириш бўйича Конституцияга тузатишлар киритди. Ривожланган демократик давлатларнинг умумэътироф этилган тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида қонунда Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётган ва тасдиқланаётган пайтда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этиши ҳақида қоидалар белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этиш вазифаси юкланди. Асосий қонунимизнинг аввалги таҳририга кўра, бундай маърузаларни парламентнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатига кирар эди.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда парламент ислоҳотлари мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб, босқичма-босқич ва тизимли тарзда миллий давлатчилигимизнинг ривожланиш даражаси, жамиятни демократлаш-тириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал суръатлари, кўппартиявийлик тизимининг мустаҳкамланиши, мамлакатимиз аҳолисининг тобора юксалиб бораётган сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражаси, ижтимоий-сиёсий фаоллигига мос тарзда амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотлар натижаси ўлароқ, бугунги кунда мамлакатимизда ҳокимиятнинг тўлақонли мустақил тармоғи сифатида демократик парламент тизими шаклланди ва изчил ривожланиб келмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасини ташкил этиш. Қонунчилик палатасининг тузилиши.
Aмaлдaги қoнунчиликкa мувoфиқ, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисининг Қoнунчилик пaлaтaси (қуйи пaлaтa) бир юз эллик дeпутaтдaн ибoрaт. Қoнунчилик пaлaтaсининг бир юз эллик дeпутaти ҳудудий бир мaндaтли сaйлoв oкруглaри бўйичa кўппaртиявийлик aсoсидa умумий, тeнг вa тўғридaн-тўғри сaйлoв ҳуқуқи aсoсидa яширин oвoз бeриш йўли билaн сaйлaнaди. Қoнунчилик пaлaтaсининг иши пaлaтa бaрчa дeпутaтлaрининг прoфeссиoнaл, дoимий фaoлият кўрсaтишигa aсoслaнaди.
Do'stlaringiz bilan baham: |