17-мавзу. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Парламентнинг функциялари



Download 43,8 Kb.
bet2/8
Sana04.04.2022
Hajmi43,8 Kb.
#527170
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1. Маълумот (1)

Парламентнинг функциялари
Парламентнинг асосий вазифаси қонун ижодкорлигидан иборатлиги боис, у «қонун чиқарувчи орган» деб ҳам юритилади. Бироқ, мазкур атама «парламент» тушунчасига нисбатан бирмунча тор ҳисобланади, чунки у олий вакиллик органи фаолиятининг барча қирраларини ўзида акс эттиролмайди.
Парламентлар ўз тузилиши жиҳатидан бир (юникамерал) ёки икки палатали (бикамерал) бўлиши мумкин. Узоқ тарихда палаталарга бўлишнинг асосий мезони сифатида аҳоли қуйи ва юқори табақалари манфаатларининг ранг-баранглиги майдонга чиққан. Асрлар ўтиб парламент тобора умумманфаатни ифодаловчи идорага айлангани сари бундай мезон ўрнини ҳудудлар манфаати, уларнинг вакиллиги эгаллай бошлаган.
Ҳозирда жаҳон оммаси илмий ва сиёсий доираларида парламентнинг бир ёки икки палатали тузилишининг қайси бирининг афзаллиги бўйича ўзига хос баҳс-мунозаралар мавжуд эканлигини инкор этмаган ҳолда, давлат тузилиши шаклидан қатъи назар, аксарият давлатлар парламентлари икки палатадан иборатлигини эътироф этиш жоиз. Икки палатали парламентлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Франция, Швейцария, Япония каби дунёнинг аксарият ривожланган мамлакатларида фаолият юритмоқда.
Давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлисининг тутган ўрни ва роли кўп жиҳатдан унинг функциялари билан белгиланади. «Функция» лотинча «functus» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ижро этмоқ, бажармоқ деган маъноларни англатади4. Бу атаманинг фалсафий моҳияти муайян тизимда маълум бир объект ёки ҳодиса хусусиятларининг намоён бўлишини ифодалашдан иборатдир. Адабиётларда бу борада турли хил талқинлар келтирилса-да, ҳуқуқий соҳада ҳам функция сўзининг маъноси айрим ўзига хосликларни инобатга олган ҳолда унинг фалсафий тушунчасига анча мос келади.
Парламент функцияси – бу парламентнинг моҳият-хусусият­ларини ифодаловчи фаолиятининг мазмуни ва шаклидир. Мазкур таърифдан келиб чиқиб, парламентнинг кенг эътироф этиладиган учта функциясини кўрсатиш мумкин, булар: вакиллик, қонунчилик ва назорат функцияларидир. Айрим олимлар томонидан баҳсли бўлса-да, парламентнинг функциялари қаторида давлат аппаратини шакллантиришда иштирок этиш, ташкилий, таъсис этиш кабилар ҳам эътироф этилишини қайд этиб ўтиш лозим.
Вакиллик, қонунчилик ва назорат демократик давлат парламентининг функциялари сифатида қатор мамлакатларнинг конституцияларида у ёки бу даражада ифодаланган, хусусан, Японияда: парламент давлат ҳокимиятининг олий ва ягона қонун чиқарувчи органи бўлиб ҳисобланади. Ҳар икки палата бутун халқ вакили ҳисобланмиш сайланувчи шахслардан иборатдир (41, 43 м.м.); Болгарияда: Халқ мажлиси қонун чиқарувчи ҳокимият ва парламент назоратини амалга оширади (62-м.); Польшада: қонун чиқарувчи ҳокимиятни Сейм и Сенат амалга оширади. Сейм Конституция ва қонунларда белгиланган доирада Вазирлар Кенгаши фаолияти устидан назоратни амалга оширади (95-м.); Россияда: Федерал Мажлис Россия Федерациясининг вакиллик ва қонун чиқарувчи органидир (94-м.); Грузияда: парламент қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи мамлакатнинг олий вакиллик органидир (48-м.); Қозоғистонда: парламент қонун чиқариш функциясини амалга оширувчи Республика вакиллик органидир (49-м.)



Download 43,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish