17-мавзу. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Ўзбекистонда парламент ислоҳотлари



Download 43,8 Kb.
bet3/8
Sana04.04.2022
Hajmi43,8 Kb.
#527170
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1. Маълумот (1)

Ўзбекистонда парламент ислоҳотлари.
Демократик жамият тараққиётида давлатнинг олий вакиллик ва қонун чиқарувчи органи бўлмиш парламент муҳим ўрин тутади. Парламент халқ вакиллари минбари, демократиянинг муҳим ва ажралмас белгиси сифатида фуқароларнинг давлатни идора этишдаги реал иштирокини ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнига таъсир кўрсатиш имкониятларини таъминлайди. Шу маънода мустақил­ликнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда демократия талабларига тўла мос бўлган том маънодаги парламентни шакллан­тириш, давлат ҳокимияти тизимида унинг роли ва таъсирини кучайтириш йўлида босқичма-босчиқ равишда, изчиллик билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Истиқлол туфайли Олий Мажлис мутлақо янги қонун чиқарувчи олий вакиллик органи сифатида вужудга келди, шаклланди ва давлат ҳокимиятининг тўлақонли мустақил тармоғи сифатида ривожланиш учун зарур бўлган барча ваколат ва имкониятларга эга бўлди.
Мамлакатимизда том маънодаги парламент институтининг вужудга келиши ва ривожланиши соҳасидаги ислоҳотларни қуйидаги икки асосий босқичга ажратиб ўрганиш мумкин.
Биринчи босқичи (1991–2000 йиллар)да ўтиш даври ва миллий парламентаризм асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқ ислоҳотлар амалга оширилди.
Парламент тизимини ислоҳ қилиш Олий Кенгаш фаолият юритаётган бир шароитда бошланди. Ўзбекистон ҳали кўппар­тиявийлик ва профессионал қонун чиқарувчи орган борасида тарихий тажрибага эга эмас эди. Ушбу босқичнинг аввалида 1990 йилда сайланган Олий Кенгашнинг ваколатлари Олий Мажлис шакллангунига қадар сақлаб қолинди. Олий Кенгаш иш бошлаган вақтда собиқ совет тизимида қабул қилинган қонунлар амалда бўлиб, мустақиллик қўлга киритилгач, ушбу орган олдида янги, демократик шароитларга мос келадиган қонунчиликни яратиш вазифаси қўйилди. Олий Кенгаш ушбу вазифани самарали уддалади – қабул қилинган 200 га яқин янги қонунлар, 4 та кодекс ва 500 дан ортиқ қарорлар ҳуқуқий давлатнинг пойдеворини яратди. Олий Кенгаш ниҳоятда мураккаб даврда фаолият кўрсатиб, давлат мустақиллигининг сиёсий-ҳуқуқий асосларини, маънавий негизларини тайёрлади ва амалга оширди. Олий Кенгаш мамлакатимиз тарихида биринчи бор Президентни сайлади. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги ҳақи­даги тарихий қонунларни ва Асосий қомусни қабул қилди.
Олий Кенгаш ва давлат ҳокимиятининг бошқа тармоқлари ўзаро аҳиллик билан фаолият кўрсатди. Ўзбекистон жаҳон миқёсига чиқди, парламентимиз бир қатор нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлди.
Олий Мажлис фаолияти фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилди, шу билан бир қаторда, ҳокимиятларнинг бошқа тармоқлари фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Парламент улар билан ҳамжиҳатликда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ва маънавий ҳаётида янгиланиш жараёнларини, кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди, қонунчилик базасини ташкил қилди ва устувор вазифаларни амалга оширишнинг изчиллигини таъминлади.
Олий Мажлис иккинчи чақириғига сайловлар ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш парламент ислоҳотлари биринчи босқичининг мантиқий якуни бўлди (1999 й). Давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан бир қаторда бешта сиёсий партиялар иштирок этган мазкур сайловлар мамлакатда халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган сайлов қонунчилиги шаклланганлигини тасдиқлади.

Download 43,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish