17-Mavzu:Таймер ва даражали узилишлар контоллерининг тузилиши ва ишлаш принциплари.
Микропроцессорли системаларида бир қатор қўшимча функцияларни бажарувчи катта интеграл схемалар кўлланилади. Уларга таймер ва даражали узилишлар контроллери мисол бўла олади. Таймер катта интеграл схемаси микропроцессорли бошқариш системаларида турли вақт интервалларини хосил қилиш ва импульслар кетма-кетлиги туридаги сигналларни қайта ишлаш учун хизмат қилади
5.15-расм. К580ВИ53 сериясидаги таймернинг ва К580ВН59 сериядаги даражали узилишлар контроллерининг схематик кўриниши.
Масалан К580ВИ53 таймери 3 та бир-бирига боғлик бўлмаган 16 разрядли айирувчи санаш қурилмаларидан иборат. Улар 2/10 лик ва 2 лик саноқ системаларида ишлаши мумкин. Хар бир санаш қурилмасини бир неча иш режимидан (мультивибратор, яккавибратор, туғри импульслар генератори ва х.к.) бирига программлаштириш мумкин. Хар бир санаш қурилмаси Сi – импульслар киришига, Yi –бошқариш киришига ва OUTi – чиқиш сигналига эга.Таймерни программалаш давомида унинг санаш қурилмасига 16 разрядли сон ёзилади. Yi-бошқариш сингнали рухсати билан Ci- киришидаги хар бир импульс санаш қурилмасидаги сонни биттага камайтиради ва у “0” сонига етганда OUTi – чиқишида иш режимига мос бўлган сингнал хосил бўлади. Масалан, таймер счетчикларидан бирини импульслар кетма-кетлиги куринишидаги сигнал берувчи, «Электроника НЦТМ-01» роботининг чизиқли харакат юритмалари йўл датчикига, улаш мумкин.
Даражали узилишлар контроллери (ДУК) микропроцессорли бошқариш системаларида аппарат воситалари ва программа асосида хосил қилинадиган турли узилиш сўроқларига (асосий программани вақтинча тўхтатиб, узилиш сўроғига мос программани ишга тушириш ва у бажариб бўлингандан сўнг асосий прогаммани узилиш бўлган жойидан давом эттириш) хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. ДУК нинг ишлаш принципи билан танишишни К580ВН59 катта интеграл схемаси мисолида кўрамиз (5.15-расм). Хар бир ДУК 8 та узилиш суроғига (IR0, IR1,..., IR7) хизмат кўрсата олади. Бир нечта ДУКларни
5.16-расм. “Электроника НЦТМ-01" роботи импульсли датчигининг ишлаш принципи.
каскадлаш схемаси орқали улаш билан 64 тагача узилиш сўроғига хизмат кўрсатувчи схемани хосил қилиш мумкин. CAS0, CAS1, CAS2 - каскадлаш схемаси бўйича уланиш киришлари. Бундай схемада битта ДУК етакчи, қолганлари эргашувчи хисобланади. Уларнинг етакчилик ёки эргашувчанлик мақоми МS кириши орқали ўрнатилади. INT, INTA – микропроцессор билан боғланиш синглари.
Бирор IRi-кириши орқали узилиш сўроғи келганда ДУК микропроцессорга INT орқали узилиш сўроғи юборади. Микропроцессор бажараётган командасини охирига етказиб, узилишга тайёрлик сингнали INTA ни ДУКга узатади ва ундан 3 байтли подпрограммага ўтиш командасини қабул қилади. Бу подпрограммада келган узилиш сўроғига мос хизмат кўрсатиш программаси жойлашган бўлади. 5.17-расмда таймер ва ДУКнинг микропроцессорли системанинг адреслар, маълумотлар ва бошқариш шиналарига уланиш схемаси келтирилган.
34 – расм. Таймер ва ДУКни система шиналарига уланиш схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |