6глюкозо-6-фосфат + 7Н2О + 12НАДФ+→ 5глюкозо-6-фосфат+6СО2 + Фн + 12НАДФН2
ёки
глюкозо-6-фосфат + 7Н2О + 12НАДФ+→6СО2 + Фн + 12НАДФН2
Ҳосил бўлган НАДФН2 ни цитозолда қайтарилиш ва синтезланиш жараёнларида фойдаланилади, митохондрийда кечадиган оксидланишли фосфорланишда иштирок этмайди. Бу циклни физиологик аҳамияти қуйидагилардан иборат: биринчидан, бу жараён ҳужайрани ёғ кислота ва бошқа аминланиш жараёнларини водород донори ҳисобланган НАДРН билан таминлайди. Иккинчидан, циклни оралиқ махуслоти - пнетозадан, АТФ, АДФ, АМФ, нуклеин кислоталар, пиридинли ферментлар, ҳужайра деворларининг моддаларини ва бошқаларни синтезида фойдаланади. Петозафосфат йўлида эритроза-4-фосфат ҳосил бўлади, у фосфоенол пиуват билан таъсир этиб шикимат кислотани ҳосил қилади. Эритроза-4-фосфат гармонлар синетзи учун зарур мас., шикимат кислота трифтафанни ҳосил бўлиши учун ораалиқ маҳсулот ҳисобланади. Трифтафандан ўсиш гормони-ауксин (бетта - индол сирка к-та) синтезланади, ҳамда ўсимликларни ўсиш ингибитори кумарин ҳосил бўлад.
Бу циклда ҳосил бўлган ФГА гликолизда пируватга айланиб, кейин Кребс циклида иштирок этади. Шундай қилиб, бу цикл ҳам, гликолиз ва Кребс циклидек ўсимликлар учун зарур ҳисобланади.
Нафас алмашинувиниг глиоксилат цикли. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек Кребс цикли ва ёғ кислоталарннг парчаланиши цитозолдан митохондрий мариксига ўтади. Агар нафас олиш субстрати оқсил ёки ёғлар бўлса, олдин улар гидролизланади. Оқсилларни гидролиз жараёнида ҳосил бўлган аминокислоталар дезаминланиб кейин уч карбон кислоталар циклига қўшилади. Ёғларни гидролизланиши натижасида ҳосил бўлган глицерин ва ёғ кислоталар цитозолдан митохондрий матриксига тушиб бетта-оксидланиб ацетил-КоА ҳосил бўлади. Кейин ацетил-КоА уч карбон кислоталар циклига қўшилади. Ёғли ўсимликлар уруғида ацетил-КоА глиокисолат циклида амалга ошади. Глиокислаолат цикли бир қават мембрана билан ўралган махсус органеллалар глиоксисомаларда амалга ошади. Бу циклни биринчи реакцияси изоцитрат ҳосил бўлишга қадар Кребс циклидек бир хил реакция кетади. Сўнгра реакция йўналиши ўзгаради. Изоцитрат изоцитрат-лиаза ферменти таъсирида сукцинатга ва глиоксилатга парчаланади.Сукцинат циклдан чиқади, глиоксилат эса, ацетил-КоА ни иккичи молекуласи билан бирикиб, малат ҳосил бўлади, реакцияни малат-синтетаза катализлайди. Малат оксалатгача оксидланади ва шу билан цикл тамом бўлади. Изоцитрат-лиаза (изоцитратаза), малат-синтетаза ва бошқа ферментлар уч карбон карбон циклидаги ферментлари билан бир хил.
Малатни оксидланишида НАД+ молекуласи НАДН+Н+ қайтарилади. Бу цикл одатда ёғларга бой бўлган уруғларни ўсишида амалга ошади. Умумий формуласи қуйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: |