Гликолиздан энергия ажралиб чиқиши. Бир молекула глюкозани оксидланишидан 2 молекула пируват ҳосил бўлади. Биринчи ва иккинчи субстратли фосфорланишдан 4 молекула АТФ ҳосил бўлган. Бироқ гексозани фосфорланишида 2 молекула АТФ сарфлаб йўқотилган эди. Шундай қилиб, гликолотик субстратли фосфорланишда 2 молекула соф АТФ ҳосил бўлди.
Бундан ташқари гиколизни 2-этапида ҳосил бўлган 2 молкула триозани ҳар биридан бир молекуладан НАДН қайтарилади Митохондрийни электорон транспорт занжирида О2 иштирокида НАДН оксиданишидан 3 молекула АТФ синтезланади. 2 молекула триоза ҳисобидан (яъни бир молекула глюкозадан) 6 молекула АТФ ҳосил бўлади.Шундай қилиб, бутун гликолиз жараёнида (НАДН ни кейинги оксидланшида) 8 молекула АТФ ҳосил бўлади. Ҳужайра ичидаги шароитда бир молекула АТФ ни гидролизланишидан ажралиб чиққан эркин энергия 41,868 кДж/моль (1О ккал), 8 молекула АТФ 335 кДж/мол ёки 8О ккал энергияни ташкил қилади. Гликолизниа аэроб шароитида энергияни чиқиши шундай бўлади.
Кребс циклидаги реакцияларининг кетм-кетлиги. Органик кислоталарни нафас олиш жараёнида иштирк этиши олимлар диққат этиборига тушган ва 1910 йилда швед кимёгари Т.Тунберг ҳайвон тўқмаларидаги айрим органик кислоталардан (қаҳрабо, олма, лимон) водород атомини тортиб олиш хусусиятига эга бўлган ферментлар борлигини аниқлаган. 1935 йилда А.Сент Дьердьи майдаланган мускул тўқмаларига қаҳробо, фумарат, олма ёки шавел уксус кислоталаридан оз миқдорда қўшилганда тўқманинг кислород ютилиши кескин ортганлигини кузатган. Тунберг ва А.Сент Дьердьи маълумотларига ва ўзини кабутар тўқмаларини нафас олишига органик кислоталарни таъсири ҳақида ўтказган экспериментал натижаларга асосланиб 1937 йилда Кребс ди ва трикарбон кислоталарни “лимон цикли орқали” С02 гача кетма-кет оксидланиш схемасини таклиф этган ва бу цикл Кребс номи билан аталган. Циклда пируват тўғридан-тўғри ўзи оксидланмайди балки уни хосиласи ацетил-СоА оксидланади. Шундай қилиб, ПУК ни оксидланиб парчаланиши биринчи этапида оксидланиб ва декарбоксилланиб фаол ацетил ҳосил бўлиш жараёни ҳисобланар экан. Нафас олиш ва ачишнинг айрим турларида пируватдегидрогеназа мультиферментли комплекс иштирокида пируват оксидланишли декарбоксилланишга дучор бўлади ва сирка (ацетат) кислотанинг фаол шаклига айланади. Бу мультиферментли комплекс асосан митохондрийларда жойлашган ва уни таркибига 3 та фермент ва 5 та кофермент киради. 1.Кофермент бўлиб тиаминпирофосфат (ТПФ) витамин В фосфорланган ҳосиласи.
2. Липоат кислота:
3. Коэнзим-А , ФАД ва НАД
Гликолиз натижасида ҳосил бўлган ПУК дастлаб митохондрийни ички мембранасига кириш учун у оксидланиб декарбоксилланиши керак.
Пируватдегидрогеназа таъсирининг охирги махсулоти бўлиб, ацетил кофермент-А (фаоллашган сирка кислота) ҳосил бўлади. Ацетил қолдиғи кофермент-А билан энергияга бой боғ билан боғланган бўлади (8 ккал/мол) ва кучли реакцияга киришиш қобилятига ва шунинг учун ҳам у ҳужайрадаги моддалар алмашинувининг энг муҳим маҳсулотларидан ҳисобланади