ОХi = (Трi+1 – ТРi) х Пi х Ni ,
бу ерда:
ТРi, Трi+1- мос равишда i ҳудуддан келган ва қўшни i+1 ҳудуддан келган келиб-кетувчиларнинг йўл-транспорт харажатлари ўртача кўрсаткичлари;
Пi- i-нчи ҳудуд бўйича келиб-кетувчиларнинг ҳисоб-китоб қилинган миқдори, кишиҒйил;
Ni-i ҳудуд бўйича ўртача келиб-кетиш.
Ҳар бир географик ҳудуд бўйича келиб-кетувчиларнинг ортиқча истеъмоли жамланади. Олинган миқдор табиий объектнинг рекреацион қийматини характерлайди. Бу усул АҚШда ишлаб чиқилган ва жаҳон амалиётида кенг қўлланилади.
3. Кўчишга кетган харажатлар ёрдамида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш усули. Бу усул қандайдир лойиҳани амалга ошириш билан атроф-муҳит сифатининг ўзгариши натижасида жисмоний объектнинг силжитиш(кўчириш)га кетган ва атроф-муҳитда бўладиган ўзгаришларни олдини олиш тадбирлари учун сафланган харажатларни солиштириш учун мўлжалланган.
Жисмоний объектнинг кўчиши деганда, масалан, сув омборининг кўчириш ёки янги корхоналар қурилиши муносабати билан кишиларнинг кўчиши тушунилади.
Агар кўчиришга кетган харажатлар зарар оқибатларини бартараф қилишга кетган харажатлар миқдоридан кам бўлса, кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Баъзан лойиҳаларни кўриб чиқишда аҳолини кўчиришга кетадиган ва қурилишни кўчиришга кетадиган харажатлар лойиҳани амалга ошириш иқтисодий самарадорлиги нуқтаи назаридан солиштирилади.
Гедоник баҳо шаклланиши асосида тўғридан-тўғри бозордан ташқарии баҳолаш усули. Бу усул экологик муҳит омилларини кўчмас мулкларнинг бозор баҳосига таъсирини баҳолаш учун мўлжалланган. Гедоник баҳо шаклланиши асосида экологик бойликларнинг қийматини аниқлаш, уларнинг аҳолини яшаш(ёки) ишлаш муҳити қулайлигига таъсири ётади.
Мазкур усул турли ҳил ҳолатдаги табиий муҳитга эга ҳудудлар бўйича кўчмас мулкнинг баҳоси тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилишга асосланган.
Атроф муҳит ва экологик бойликларнинг қийматини аниқлаш учун дастлаб ноэкологик омиллар(майдон, хоналар сони, қурилган йили, транспортга қулайлиги ва бошқа) ажратиб олинади. Мана шунда уй, хонадонлар баҳосидаги айрим фарқлар экологик фарқнинг натижаси сифатида намойиш этилиши мумкин.
Бир хил ноэкологик хусусиятларга эга лекин тури хил экологик муҳитларда жойлашган уйлар нархи ўртасидаги фарқ кишиларнинг қулай экологик муҳитда яшашга бўлган ҳохишини акс эттирадиган миқдорни билдиради. Ўз навбатида, атроф муҳит сифати характеристикасидан ташқари барча ўзгарувчи ҳисобга олиш натижасида олинган нархлардаги фарқлар атроф муҳитнинг сифатий хусусиятларига сотиб олувчи томонидан берилган баҳони акс эттиради.
Бу усулни қўллашдаги асосий қийинчилик кўчмас мулк бозори бўйича жуда катта миқдордаги ахборотни қайта ишлаш билан боғлиқ. Бу усулни муваффақиятли амалга ошириш учун қуйидаги шарт-шароитлар зарур:
Иқтисодий зарарни баҳолашда, шунингдек, аввалги маърузаларда кўриб ўтилган «харажатлар-самарадорлик» таҳлили ва «харажатлар-натижалар» таҳлили каби бир қанча бошқа усуллар ҳам кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |