17-боб. Атроф муҳитнинг ифлосланиши ва уни баҳолаш


Ўзбекистондаги атроф муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалар



Download 162,1 Kb.
bet2/9
Sana01.07.2022
Hajmi162,1 Kb.
#727462
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5341404269142609778

17.2. Ўзбекистондаги атроф муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалар

Ҳавонинг ифлосланиши-ҳар хил газлар, сув буғи ва қаттиқ заррачалар(табиий жараёнлар таъсирида ёки инсон фаолияти натижасида ҳосил бўлган)қўшилиши натижасида ер атмосфераси таркибининг ҳар қандай салбий ўзгаришидир. Ифлосланишнинг 90 % и антропоген характерга эга бўлиб, автомашиналар двигателида ёқилғи ёқиш(тутун кўринишидаги чиқиндини ташлаш), атмосферанинг ифлосланишига олиб келадиган турли хил ишлаб чиқариш жараёнлари унинг асосий манбалари ҳисобланади. Масалан, очиқ усулда қазилма бойликларни қазиб олиш, тупроқ эрозияси, дарё ва кўлларнинг қуриши(Орол денгизининг қуриши бунга ёрқин мисол бўлиши мумкин). Фақат 10 % зарарли моддалар кул ажралиб чиқиш билан рўй берадиган вулқон отилиши, зич тутун тўпламлари ҳосил қиладиган ўрмон ёнғинлари каби табиий жараёнлар натижасида атмосферага тушади. Ҳавода мавжуд бўладиган микроорганизмлар (гул чанглари, моғор замбуруғлари, бактериялар, вируслар) кўпгина инсонларда ҳуруж, аллергия ва юқумли касалликларни қўзғатади.


Ўзбекистонда транспорт ва саноат ҳавони ифлослантирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади. Саноат ва транспорт фаолияти натижасида йилига атмосферага хом-ашёни қайта ишлаш, материалларга ишлов бериш ва ёқилғининг ёниши натижасида тутун, қурум, чанг ва томчи суюқлик кўринишида 4 млн тоннага яқин кимёвий моддалар чиқариб ташланади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, атмосферани зарарлашда юқори салоҳиятга эга бўлган зарарли моддалар чиқарувчи Ўзбекистонннинг нисбатан йирик индустриал(саноат) марказлари бир-бирига яқин жойлашган. Яна бир характерли хусусияти шундан иборатки, бир-бирига яқин йирик саноат корхоналарининг тор тоғ водийларида (масалан, Чирчиқ, Тошкент, Янгийўл) жойлашганлигидир. Бу ҳудудларнинг вертикал ҳаво алмашишининг ёмонлиги ва атмосфера ёғинларининг тозаловчи хусусиятлари туфайли зарарли моддаларнинг ёқори даражада концентрациялашувига олиб келади. Буларнинг бари шаҳарлар ва аҳол пунктлари ўртасида фаол алмашинишни юз беришига олиб келади.
Фаол транспорт оқими мавжуд бўлган вилоятларда (Тошкент, Фарғона, Навоий) ҳавонинг олтингугурт 2 оксиди билан юқори даражада зарарланиши кузатилади. Углерод оксиди эса машинасозлик заводлари яқинида ва Тошкент шаҳридаги йўл чорраҳаларида кузатилади. Республика бўйича 1991-1996 йилларда олтингугурт 2 оксиди бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрация (ПДК) улуши 0,3-0,4 ни ташкил этди; углерод окси бўйича худди шунга ўхшаш ҳажм 0,65-0,68 ПДК га тенг бўлган. Шундай хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистоннинг йирик саноат шаҳарлари (Олмалиқ, Бухоро, Нукус, Самарқанд, Тошкент, Фарғона) атмосферага ўртача йиллик концентрацияси икки ва ундан ортиқ моддалар бўйича зарарли чиқиндиларни чиқарувчи йирик манбалар ҳисобланади.
Орол денгизининг қуриган тубидан ҳам катта миқдордаги туз қумларининг ҳавога кўтарилиши натижасида атмосферага катта зарар етказмоқда.



Download 162,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish