17-боб. Атроф муҳитнинг ифлосланиши ва уни баҳолаш



Download 162,1 Kb.
bet1/9
Sana01.07.2022
Hajmi162,1 Kb.
#727462
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5341404269142609778


17-боб. АТРОФ МУҲИТНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ ВА УНИ БАҲОЛАШ
17.1. Атроф муҳитнинг ифлосланишидан кўриладиган
иқтисодий зарар

Инсониятнинг жуда кўп турдаги фаолияти у ёки бу даражада атроф муҳитга таъсир қилади. Бу фаолият натижасида ҳосил бўлган зарарли моддалар атмосферага, ер усти ва ости сув объектларига тушиши, тупроқда тўпланиши мумкин. Ишлаб чиқаришнинг қаттиқ чиқиндилари зарарсизлантирилиш, йўқ қилиниши, сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун тайёрланган махсус полигонларга жойлаштирилиши мумкин. Лекин, буларнинг ҳаммаси зарарли моддаларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олишга тўла кафолат бермайди.


Атроф муҳитга антропоген таъсир жараёнида тўртта асосий «қатнашчи» мавжуд бўлади:

  • Ифлослантириш манбалари(атроф муҳитни ифлослантирувчилар);

  • Ифлослантирувчи моддалар(чиқиндилар);

  • Географик, иқлим, метеорологик ва бошқа ўзига хос хусусиятларга эга ифлослантириладиган ҳудудлар;

  • Бу ҳудудларда жойлашган реципиентлар(таъсир йўналтирилган объектлар)

Атроф муҳитнинг зарарланишидан кўриладиган иқтисодий зарар(З) деганда реципиентлардаги қуйидаги йўналишларга йўналтирилган харажатлар суммаси тушунилади:

  • Зарарли таъсирни олдини олиш Х олд (таъсирдан сақлаш, уни камайтириш)

  • Зарарли таъсир оқибатларини компенсациялаш Х комп

Ёки


З = З олд + З комп = Х олд + Х комп

Олди олинган зарарни экологик баҳолаш атмосфера, сув ресурслари, тупроқ ва ер ресурслари, биологик ресурсларни қўшган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш ресурслари турлари бўйича амалга оширилади. Олди олинган экологик зарар ҳажмини белгиловчи асосий омиллларга зарарли чиқиндиларни ташлаш; тупроқни кимёвий моддалар билан зарарланишининг камайиши; руҳсат этилмаган аҳлатхоналар ташкил этилган майдонларни камайиши; деградацияга учраган ер майдонлари ҳажмининг камайиши; биохилма-хилликни сақлаш ёки кўпайтириш ва бошқалар киради.


Олди олинган экологик зарар атроф-табиий муҳитни бутунлигича ёки унинг экологик ресурс компонентларини(атмосфера ҳавоси, сув ресурслари, ер ресурслари, ўсимлик ва ҳайвонот олами ресурслари) белгиланган меъёрлар даражасида асраш ёки экологик сифатини оширишга йўналтирилган табиатни муҳофаза қилиш фаолияти натижаларининг пулдаги ифодасидир.
Экологик зарарни олдини олиш бўйича энг муҳим вазифалардан бири ифлослантирувчи моддаларни тақсимлашнинг иқтисодий нуқтаи назардан самарали тақсимлаш йўлини топишдир. Буни биз икки турдаги харажат: зарарли моддалар таъсирида олинган харажатлар(damage cost) ва зарарли моддаларнинг таъсирини камайтириш учун қилинган харажатлар(control cost)ни ўзида акс эттирган график кўринишида кўриб чиқамиз. Бунинг учун биз назорат даражасини кўпайтириш ёки камайтириш натижасида зарарли моддалар таъсирини камайтириш бўйича харажатлар қандай ўзгаришини, шунингдек, ифлослантирувчи моддалар таъсирида олинган харажатлар қандай ўзгаришини билишимиз зарур бўлади.
Одатда чегаравий зарар (marginal damage) қўшимча ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш кўпайиши билан кўпайиб боради. Оз миқдорда зарарли моддалар ташланганда чегаравий зарар унчалик катта бўлмайди, қўшимча(чегаравий) бирликлар эса сезиларли даражада катта зарарларга олиб келиши мумкин.
Зарарли таъсирни олдини олиш учун қилинган чегаравий харажатлар (marginal control costs), одатда, назорат даражасини ортиши билан кўпайиб боради. Айтайлик, алюмин ишлаб чиқарувчи завод чиқинди чиқариш даражасини 80 %га камайтирувчи электростатик фильтр ёрдамида атмосферага зарарли чиқиндиларни ташлашни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ёки бошқача қилиб айтганда, бундай фильтр ўрнатилганда завод зарарли чиқиндилар чиқаришни 80 %га камайтиради ва фақат 20 % чиқиндии атмосферага чиқариб ташланади. Агар завод атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар миқдорини яна ҳам камайтиришга ҳаракт қилса, биринчи фильтрнинг тепасига яна бир фильтр ўрнатиши мумкин. Бунда иккинчи фильтр биринчи фильтрдан ўтган 20% чиқиндининг 80 %ини ушлаб қолиши мумкин. Бу чиқиндиларнинг умумий миқдоридан 16%ни ((100-80)*80) ташкил қилади. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, зарарли моддаларнинг қўшимча бирлигини камайтириш учун қилинган харажатлар зарарли моддалар бирлиги камайиши билан кўпайиб боради.


17.1-расм. Ифлослантирувчи моддаларни самарали жойлаштириш


17.1-расмда Q* нуқта зарарли моддаларни самарали жойлаштириш нуқтаси ҳисобланади, бу ерда зарарли моддаларнинг чегаравий бирликлари томонидан етказилган зарар уни олдини олишга қилинган чегаравий харажатлар билан тенглаштирилади. Чапга Q*нуқтасига силжиб борган ҳолда график назоратнинг юқори ҳажмини ва ифлослантирувчи моддаларнинг кичик ҳажмини кўрсатади. Назоратнинг юқори даражаси (Q* нуқтадан чап қисмда)самарасиз ҳисобланади, чунки зарарли таъсирни олдини олиш учун қилинган кейинги харажатлар зарарни камайишидан кўпроқ бўлади.

Download 162,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish