16-мавзу: Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва меҳнат шартномаси таснифи


Меҳнат шартномаси тузишнинг умумий шартлари ва тартиби



Download 34,71 Kb.
bet6/6
Sana24.02.2022
Hajmi34,71 Kb.
#193359
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
16-мавзу мехнат

Меҳнат шартномаси тузишнинг умумий шартлари ва тартиби
Меҳнат шартномаси унинг тарафлари барча асосий шартлар тўғрисида келишиб олган ва уни белгиланган тартибда расмийлаштирганларидан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади. Унинг шакли Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан тасдиқланган намунавий шартномага мувофиқ ишлаб чиқилади. Бундай намунавий шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган. Шунингдек, ушбу қарор билан "Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракти) тузиш юзасидан тавсиялар" ҳам тасдиқланган бўлиб, унда айтилишича, бу тавсияларга ёз меҳнат шартномаси намунасига амал қилиш мулкчиликнинг барча шаклидаги, хўжалик юритишнинг ҳар қандай усулларидаги корхоналар амал қилишлари лозим.
Муддатли меҳнат шартномаси бажарилажак ишнинг хусусиятлари, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда тузилади.
Меҳнат шартномаси дастлабки синов шарти билан тузилгани ҳолда бу ҳақда ходимга маълум қилинади ва ёзма меҳнат шартномасида кўрсатиб қўйилади. Меҳнат кодексининг 84-моддасига кўра меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадга дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:
— ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлигини текшириб кўриш;
— ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом этгиришнимг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.
Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим ва акс ҳолда ходим синов муддатисиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.
Дастлабки синов муддати ходим узрли (касаллиги ва бошқалар) сабабларга кўра ишда бўлмаган вақтни истисно қилганда уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Қуйидаги ҳолларда дастлабки синов қўлланилиши мумкин эмас;
— хомиладор ва уч ёшга тулмаган болалари бўлган аёлларга;
— корхона учун белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганида;
— олти ойгача муддатга ишга қабул қилинаётган ходимларга.
Дастлабки синов натижалари иш берувчи томонидан баҳоланади ва ходим ишни давом эттириши ёки синов қониқарсиз натижа билан якунлангани туфайли меҳнат шарт­номаси бекор қилиниши мумкин.
Синов натижалари қониқарсиз деб топилишидан норози бўлган ходим бу ҳақда иш берувчи қарори устидан судга шиикоят қилиши мумкин.
Синов муддати тамом бўлгунича ходим иш берувчини уч кун аввал ёзма равишда огоҳлантириб, ишдан бўшаши, иш берувчи эса синов натижаси қониқарсиз деб топилганида ходимни уч кун анвал огоҳлантириб ёки уч кунлик компенсация пули тўлаб бекор қилишга ҳақли.
Ишга қабул қилишни расмийлаштириш ходим томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг амалга. оширилади. Меҳнат кодексининг 80-моддасида айтилишича ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни:
— паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувохнома ва турар жойидан маълумотномани;
— меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётгаи шахслар бундан мустасно ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;
— ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишлича ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;
— Қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ходим моддий жавобгарлик юклаш билан боғлик вазифаларга уларнинг аввалги иш жойларидан тавсиянома тақдим этилиши, судланганликлари билан боғлик маълумотлар олиниши мумкин.
Меҳнат қонунлари муайян ҳолларда ишга кираётган шахс­лар олдиндан тиббий кўрикдан ўгишлари лозимлигини белгилайди (масалан, 18 ёшга тўлмаганлар, зарарли меҳнат шароитида ишлайдиганлар ва бошқалар). Шундай ҳолларда шахс тиббий кўрикдан ўтганлиги ва топширилаётган вазифани бажаришга саломатлига томонидан лойиқ эканлиги тўғрисидаги тиббий хулосани тақдим этишлари лозим бўлади.
Тегишли ҳужжатлар тақдим этилгач, ёзма шаклдаги меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган икки нусхада тузилади ҳамда ходимга ва иш берувчига берилади. Меҳнат шартномасида унинг тузилган жойи вақти, ходим ва иш берувчининг манзиллари, бошқа маълумотлар кўрсатилади. Шартнома ходим то­монидан ва иш берувчи ёки уни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ваколати берилган вакили томонидан имзоланади ва корхона муҳри билан тасдиқланади. Ходимнинг талабига кўра меҳнат шартномаси у биладиган тилда тузилади ва давлат тилидаги шартнома билан бир хил кучга эга бўлади.
Белгиланган шаклда ва тартибда тузилган меҳнат шартномаси (контракти) ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилиши учун асос бўлади. Ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларида айтилишича, ишга қабул қилиш тўғрисида чиқарилган буйруқ билан ходим таништирилади ва бу ҳақда ундан ёзма тилхат олинади.
Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс то­монидан ёки унинг ижозати билан ходим амалда ишга қўйилганлиги, ишга қабул қилиш тегишли тарзда расмийлаштирилган-расмийлаштирилмаганидан (меҳнат шартномасн тузилмаган, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқмаганлигидан) қатъи назар, иш бошланган кундан бошлаб меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.


Download 34,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish