16-мавзу: Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва меҳнат шартномаси таснифи


Меҳнат ҳуқуқининг манбалари, тизимлар ва тамойиллари



Download 34,71 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi34,71 Kb.
#193359
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
16-мавзу мехнат

Меҳнат ҳуқуқининг манбалари, тизимлар ва тамойиллари
"Ҳуқуқ манбаи" деганда кенг маънода жамиятнинг моддий шароитлари, ишлаб-чиқариш муносаоатлари, тор маънода эса, давлат томонидан ифода этилган эркнинг намоён бўлиш шакли назарда тутилади.
Меҳнат ҳуқуқининг манбаалари хилма-хил шаклларда (қонунлар, фармонлар, қарорлар на бошқалар) бўлиши мумкии, улар умумий мақсад-қонунчилик ва адолатни таъминлаш мақсадлари билан ўзаро бирлашган бўлиб, бўйсуниш муносабагида бўлади.
Меҳнат ҳуқуқи манбаларини ўрганиш пайтида уларнинг вужудга келиш хусусиятлари, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилганлиги эътиборга олинмоғи лозим. Меҳнат ҳуқуқи манбаларининг вужудга келишида ходимлар, уларнинг вакиллик органлари фаол иштирок этишлари, бу манбаалар орасида тармоқ, корхона, ташкилотларнинг бевосита ўзида ишлаб чиқиладигани локал меъёрлар салмоқли ўрин тутиши, меҳнат ҳуқуқига оид меъёрлар энг кўп даражада табақаланганлиги кабилар (меҳнат шароитларига, аҳоли ёшига, жинсига, тармоқ; хусусиятларига, табиий иқлим ва бошқа шароитларга ўзига хос хусусиятларга кўра) уларнинг ўзига хос хусусиягларидан иборатдир.
Шундай қилиб, меҳнат ҳуқуқининг манбаи деганда, давлат ҳокимият ва бошқарув органлари, ходимлар ва иш берувчилар вакиллик органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида ходимларнинг меҳнат шароит-ларини тартибга солиш, ўзаро меҳнат муносабатларини бошқариш юзасидан қабул қилинадиган ҳуқуқ нормаларининг ифодаланиш шакли назарда тутилади.
Меҳнат ҳуқуқи манбалари қорнунлар ва қонун асосида қабул қилинадиган бошқа^ хуқуқий ҳужжатлардан иборат бўлиши мумкии. Қонунлар ўз навбатида Конституция ва амалдаги қонунлардаи иборат бўлиши мумкин. Меҳнат хуқиқининг бош манбаи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бўлиб, унда инсон ва фуқароларнинг барча ижгимоий-иқтисодий ҳамда бошқа хуқуқлари, жумладан энг асосий табиий ҳуқуқларидан ҳисобланувчи эркин меҳнат қилиш, дам олиш, меҳнатга яраша иш ҳақи олиш, адолатли ва қулай меҳнат шароитларида меҳнат қилиш , меҳнат ҳуқуқлари амалга оширишининг кафолатланиши самарали тарзда ҳимоя қилиниши назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқаддимаси. 13, 14, 15, 18, 37, 38, 39, 40. 41, 42, 43, 44, 45, 46, 48 ва бошқа моддалари).
Ўзбекистон Республикаси Конститууцияси мамлакатимиз Асосий қонуни сифатида меҳнат қонунчилигинииг шаклланиши ва ривожланиши учун табиий юридик негиз сифатида хизмаг қилади. Хеч бир қонун, қонун ҳужжатлари ёки бошқа ҳар қандай ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Қоидаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Меҳнат ҳуқуқи манбалари ҳисобланадиган. қонунлар орасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган ва 1996 йил 1 апрелдан амалга киритилган Ўзбекисгон Республикасининг меҳнат кодекси етакчи ўрин тутади. Мазкур Кодекс таркибий тузилишига кўра умумий ва Махсус қисм, 16-боб. 294 моддадан иборат. Унда мамлакатимизда юзага келадиган барча асосий меҳнаг муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонун қоидалари жамланган.
Меҳнат кодекси янги, бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий меҳнат муносабатларини халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ҳуқуқни тартибга солиш вазифасини бажаради.
Меҳнат ҳуқуқи билан алоқадор ва ушбу ҳуқуқ соҳаси манбаи ҳисобланиши мумкин бўлган қонунлар қаторига Аҳолини иш билан таъминлаш, Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари, Меҳнат ^муҳофазаси, Корхоналар тўғрисидаги ва бошқа Қонунлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари Меҳнат ҳуқуқи манбаларидан ҳисобланиб, меҳнат муносабатларининг энг муҳимлари ана шу ҳужжатлар билан тартибга солинади ва ҳуқуқий ҳужжатнинг ушбу шакли юз берган жиддий ўзгаришларни ифодалайди. Ўзбекистон Республикаси Прези­дентининг 1998 йил 9 июндаги "Иш хақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш тўғрисида"ги; 1996 йил 10 декабрдаги "Болали оилаларни давлат йўли билан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида"ги ва бошқа кўплаб фармонлари шулар жумласидандир.
Меҳнат ҳуқуқининг энг муҳим масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қиладиган қарор ва фармойишлар алоҳида ўрин тутади. Унинг 1997 йил 11 маргдаги 133-сонли "Амалдаги қонунларни меҳнат кодекси талабларига мувофиқлаштириш тўғрисида"ги, 1998 йил 28 январдаги 47-сонли "Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик қилаётган жисмоний шахслар иш стажини ҳисоблаш ва пенсия жамғармасига бадаллар тўлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги ва бошқа қарорлари шулар қаторига киради.
Бошқа идоравий ҳужжатлар ҳам меҳнат ҳуқуининг манбаларидан саналади. Булар орасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ижгимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа юқори ташкилотлар чиқарадиган меъёрий ҳужжатларнинг салмоғори катга. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган Намунавий ички меҳнат тартиби қоидалари", "Хотин-қизлар меҳнати қўлланилиши таъқиқланган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати", "Меҳнат дафтарчаларини юригиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома" ва бошқалар шу­лар жумласидандир.
Вазирликлар ва идоралар томонидан чиқариладиган меъёрий ҳарактерга эга бўлган, бошқа фуқаролар ҳамда юридик шахслар учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага келтирувчи меъёрий ҳужжатлар белгиланган тартибда Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, давлат рўйхатидан ўтказилганида кейингина юридик кучга киради.
Ўзбекистон Республикасинииг Махаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида қонунига мувофиқ туман, шаҳар, вилоят хокимликлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар ушбу-худудлардаги барча шахслар учун мажбурий кучга эга ва мазкур маҳаллий хокимият органлари меҳнатни ташкил этиш, муайян шароитлар белгилаш ва бошқа масалаларга оид меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналувчи меъёрий ҳужжатлар чиқаришлари мумкин (масалан, корхоналар иш режимини белгилаш ва х.к.).
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 4-моддаси, 2-қисмида таъкидланганидек, "Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжат­лар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин, яъни ходимлар учун меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари камида қонунларда бел­гиланган даражада бўлиши лозим ва бу ҳуқуқлар хажми жамоа шартномалари, жамоа келишувлари, бошқа локал ҳужжатлар билан бемалол кенгайтирилиши мумкин. Ана шу масалаларга оид локал ҳужжатлар меҳнат ҳуқуқининг ўзига хос ва мустақил манбаи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси меҳнаг кодексининг 10-моддасига кўра, "Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томони­дан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади". Яъни Ўзбекистон иштирок этган икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномалар ҳам меҳнат ҳуқуқининг мустақил манбаларидан саналади.
Меҳнат муносабатлари қонунлар ёки бошқа қонун кучига эга ҳужжатлар билан тартибга солинмаган ҳолларда одатда муомала тамойиллари, урф бўлган қоидалар асосида масалалар хал этилишига ҳам йул қўйилади. Аммо бу урфу-одат тамойил­лари қонунчиликка зид бўлмаслиги, камситиш, ҳуқуқларни чеклашга олиб келмаслиги шарт.

Download 34,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish