Меҳнат ҳуқуқи тизимлари деганда ушбу ҳуқуқ соҳасига оид тушунчалар, ҳуқуқий муносабат гурҳларининг ўзига хос хусусиятларга эга экани ва айни пайтда ташкил этилиши тушунилади.
Меҳнат ҳуқуқининг фан соҳаси сифатидаги тизимлари ва қонунчилик тармоғи сифатидаги тизимлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро ўхшаш бўлсада бир-биридан фарқ қилади. Меҳнат ҳуқуқи фанининг бош вазифаси ўргатиш, таълим берищдан иборат бўлса, меҳнат қонунчилиги тармоғини бош вазифаси ижгимоий муносабатларни хуқуқий тартибга солишга қаратилгандир.
Меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида умумий ва махсус қисмлардан иборат бўлиб Умумий қисмда фаннинг предмети, вазифалари, услублари сингари умумий хусусиятга эга бўлган масалалар, Махсус қисмида эса Меҳнат муносабатини ўрнатиш, бекор қилиш, иш вақти, дам олиш вақги, иш ҳақи ва бошқа махсус Меҳнат хуқуқий муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилади.
Меҳнат қонунчилиги ҳуқуқнинг бир тармоғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида акс эттирилган бўлим ва бобларда ифодаланган тизимлардан иборат бўлади.
Энг аввало меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида умумҳуқуқий инсонпарварлик тамойиллари: ижтимоий адолат камситишга йўл қўймаслиги, фуқароларнинг қонун олдида тенг эканликлари, қонунчиликка қатъий амал қилинишига сўзсиз риоя этиши таъкидланмоғи лозим.
Бундан ташқари, меҳнат ҳуқуқида соҳалараро тамойилларга ҳам амал қилиши зарур. Буларга:
а) фуқаролар соғлиғи ва хаётининг ҳар томонлама муҳофаза қилиниши;
б) қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда моддий таъминот олиш ҳуқуқининг таъминланиши;
в) ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг бирлиги;
г) фаолият турини, иш жойини танлашнинг эркиилиги сингариларни киритиш мумкин.
Меҳнат ҳуқуқи ўзигагина хос бўлган тамойилларга ҳам амал қилади. Бу тамойиллар меҳнат ҳуқуқи фани ҳамда тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини ифодалайди.
Меҳнат ҳуқуқининг ўзига хос тамойиллари қуйидагилардан иборатдир:
1) меҳнат муносабатларига киришишнинг ихтиёрийлиги, эркинлиги ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги;
2) ўз жисмоний ва ақлий имкониятларидан фойдаланиш чогида фуқароларнинг мутлақо мустақил ва эркин эканликлари;
3) иш кучининг товар эканлиги, унинг баҳоси меҳнат бозоридаги таклиф ва талабларга кўра белгиланиши, давлат меҳнат бозорининг шаклланиши ва фаолият юритишига кўмаклашуви;
4) давлатнинг ижгимоий ҳимояга муҳтож, меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган аҳоли қатламларини ишга жойлаштиришда қўллаб-қувватлаши ва ёрдам кўрсатиши;
5) ишсизликдан ҳимояланишнинг кафолатланиши;
6) меҳнат муносабатларини тартибга солишда шартноманин ҳамда локал меъёрий ҳужжатлар устуворлиги;
7) минимал меҳнат шароитлари яратилиши таъминланишининг барча мулкчилик шаклидага корхоналар учун мажбурлиги:
8) меҳнат интизомига амал қилишнинг эарурлиги;
9) меҳнатга ҳақ тўлашда бажарилган ишнинг миқдори ва сифагига кўра чекланмаган ҳак тўланиши;
10) ходимлар ва иш берувчилар вакиллигиниш мавжудлиги ва можароларни музокаралар йўли билан ҳал этилиши;
11) хотин-қизлар, ёшлар, ногиронлар меҳнатининг махсус муҳофаза этилиши, уларга қўшимча кафолатлар берилиши ва бошқалар.
Меҳнатга оид қонун ҳужжатларида меҳнат муносабатларида қўлланиладиган бошқа тамойиллар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.
Меҳнат ҳуқуқи тамойилларига оғишмай амал қилиниши ходимлар ва иш берувчилар манфаатларини ҳимоя қилишнинг, қонунчилик ва ижтимоий адолатни таъминлашнииг асосий шартларидан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |