16-мавзу: Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва меҳнат шартномаси таснифи


Фуқаролар меҳнаг хуқуқларини амалга оширилишида меҳнат шартномасининг ўрни ва аҳамияти



Download 34,71 Kb.
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi34,71 Kb.
#193359
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
16-мавзу мехнат

Фуқаролар меҳнаг хуқуқларини амалга оширилишида меҳнат шартномасининг ўрни ва аҳамияти
Меҳнат хуқуқларини амалга ошириш, иш кучини меҳнат бозорида сотиш-сотиб олиш меҳнат ресурслари иқтисодиёт тармоқлари бўйлаб тақсимлаш механизми вазифасини меҳнат шартномаси бажаради. Ходимдар ва иш берувчилар хуқуқи; ҳамда манфаатларинн тўла ҳимоя қилишлик учун меҳнат қонунчилиги меҳнат шартномасига қўйиладиган асосий талабларни, унинг тузилиши ва бекор қилиниши тартибларини белгилаб беради, меҳнат шартномаси тузиш билан боғлиқ кафолатларни назарда тутади. Меҳнат шартномаси тузиш воситасида ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабат предмети, доираси, шартнома томонларининг бир-бирларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари аниқлаб олинади. Меҳнат шартномаси келгусида ходим ва иш берувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларни давом эттириш ва янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистан Ресиубликаси Меҳнат кодексининг 72-моддасига кўра меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўлиб, унинг мақсади муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ходим томонидан ҳақ эвазига ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсунган ҳолда бажаришдаи иборат бўлади. Ходим меҳнат шартномасига кўра ўз хизмат вазифаларини томонлар келишуви, меҳнат қонунлари, бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгилаб қўйилган шартларга амал қилгани ҳолда бажарилиши лозим бўлади.
Меҳнат муносабатларининг субъекти бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар меҳнат шартномасининг тарафлари ҳисобланади.
Меҳнат шартномасининг мазмуни деганда тарафлар келишуви билан, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланадиган шартлар кўзда тутилади.
Меҳнат шартномаси зарурий ва факультатив шартлар йиғиндиси ўз ичига олади. Меҳнат кодексинииг 73-модасига кўра меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:
— иш жойи (корхона ёки бўлинмаси);
— ходимнинг меҳнат вазифаси мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;
— ишнинг бошланиш куни;
— меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;
— меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари. Меҳнат шартномасида бажариладиган ишни конкректлаштиришга, ходим ва иш берувчи бир-бирлари олдида қўшимча мажбуриятлар олишга, ходимга қонунлардагидан бошқача имтиёзлар ва кафолат беришга ҳамда бошқа масалаларга оид қўшимча шартлар киритилиши мумкин. Бундай қўшимча шарт­лар ходимларнииг меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларини қонунларда белгиланганидан пасайтиришга, уларни камситишга, ҳуқуқларини қандайдир тарзда чеклашга қаратилиши мум­кин эмас.
Қўшимча шартлар меҳнат шартномасига ҳар икки томон келишуви билан киритилгач, мажбурий кучга эга бўлиб қолади ва улар бир томонлама тарзда ўзгартирилиши, бекор қилинишига йул қўйилмайди.
Меҳнат шартномаси тузилишида унинг тарафлари эркин, ҳақиқий хоҳиш-иродаси ифода этилган бўлиши лозимлиги ҳал қилувчи мавқега эга. Бу эрк ва хоҳиш ҳар иккала тарафдан ҳам меҳнат муносабатининг ўрнатилишига қаратилган бўлмоғи лозим. Шу сабабли ишга кириш учун бевосита фуқаронинг ўзи мурожаат этиши лозимлиги белгиланган.
Иш жойи деганда муайян аҳоли пункти худуди назарда тутилади ва меҳнат шартномаси тузилаётган пайтда иш жойи, яъни меҳнат функцияларининг бажарилиши жойи аниқ кўрсатиб қўйилиши лозим ва бу келгусида юз бериши мумкин бўлган турли ихтилофларнинг олдини олади.
Ишнинг бошланиш вақти, иш ҳақи тўлаш шартлари, шакллари ҳам меҳнат шартномасининг зарурий шартларидан бўлиб, уларнинг моҳияти томонлар келишувига кўра шартномада очиб берилади.
Меҳнат шартномасининг факультатив (қўшимча) шартлари шартнома муддатига, дастлабки синов қўлланилишига ва бошқа масалаларга тааллуқли бўлиши мумкин.

Download 34,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish