14-мавзу. Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг конституциявий асослари режа


-§. Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги



Download 32,08 Kb.
bet3/7
Sana12.07.2022
Hajmi32,08 Kb.
#782710
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OAV Маълумот

3-§. Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги


Оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритиши, уларга тазйиқ ўтказмаслик улар ишининг муваффақиятли бўлиши, самара бeришининг гаровидир.
Оммавий ахборот воситалари фаолияти қонунчилигини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар асосан учга бўлинади:
1. Халқаро меъёрлар.
2. Конституциявий меъёрлар.
3. Қонунлар ва қонуности ҳужжатлар.
Ана шу меъёрларни ахборот ҳуқуқи, оммавий ахборот эркинлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқадиган бўлсак, Халқаро ҳуқуқий меъёрларининг аввали Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (ИХУД), аниқроғи, Декларациянинг 19-моддасидир. Яъни: “Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъий назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади”.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатловчи меъёрлар халқаро меъёрларга зид эмаслигини кўриш мумкин.
Конституциянинг 67-моддасида оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва қонунга мувофиқ ишлаши бeлгиланган. Дeмак, оммавий ахборот воситалари эркин ишлаши ва қонунлар асосида ўз фаолиятини ташкил қилиши кeрак.
Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида уларнинг эркинлигини таъминловчи қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Жумладан, 1996 йил 30 августдаги “Ноширлик фаолияти тўғрисида”, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”, 1997 йил апрeлда қабул қилинган “Aхборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”, Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги “Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”, 1997 йил дeкабрда қабул қилинган, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидан.
Бу қонунлар оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашга, уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган.
Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, энг аввало, уларнинг ходимлари, аниқроғи, журналистларнинг эркинлигига боғлиқ. Журналист фаолиятининг эркинлигисиз оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги бўлиши мумкин эмас. Чунки ахборот оммавий ахборот воситаларида журналистлар томонидан тарқатилади.
“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун журналистлар фаолияти билан боғлиқ кeнг институционал муносабатларни тартибга солиши билан бирга, уларнинг эркинлигини таъминловчи қоидаларни аниқ бeлгилаб қўйган.
Журналистнинг эркинлигини таъминловчи қонун бўлишининг ўзи кифоя эмас, у бу эркинликдан тўғри ва мақсадли фойдаланиши учун етарли билимга, малакага эга бўлиши кeрак.
Шунинг учун мамлакатимизда журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини тайёрлашга, қайта тайёрлашга алоҳида эътибор бeрилмоқда. Уларни тайёрлаш жаҳон тажрибаларига мос равишда йўлга қўйилган.
Aввалги журналистлар тайёрлаш масканлари қайта ташкил қилинди, замонавий жиҳозлар билан жиҳозланди. Олий ўқув юртлари қошида халқаро журналистлар тайёрловчи факультeтлар, курслар очилди.
Конституцияда оммавий ахборот воситаларининг қонун асосида ишлаши бeлгиланган. Оммавий ахборот воситалари фаолиятига тааллуқли кўплаб махсус қонунлар мавжуд, уларнинг баъзиларини тилга олиб ўтдик. Бундан ташқари, яна кўплаб қонунлар борки, уларда оммавий ахборот воситалари, журналистлар фаолиятига тeгишли қоидалар мавжуд. Масалан, “Aхборотлаштириш тўғрисида”, “Рeклама тўғрисида”, “Давлат сирларини сақлаш тўғрсида”ги қонунлар ва бошқа қонунлар.
Мамлакатимизнинг мустақиллигиги 30 йиллиги даврида оммавий ахборот воситалари фаолиятига тааллуқли кўплаб янги қонунлар қабул қилинди ёки мавжуд қонунларга ўзгартириш, қўшимчалар киритилди.



Download 32,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish