14-мавзу. Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг конституциявий асослари режа



Download 32,08 Kb.
bet1/7
Sana12.07.2022
Hajmi32,08 Kb.
#782710
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OAV Маълумот


14-МАВЗУ. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ


Режа:

  1. Жамият ҳаётида оммавий ахборот воситаларининг ўрни.

  2. Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар ва муаммолар.

  3. Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги

  4. Оммавий ахборот воситаларининг жавобгарлиги.

  5. Цензурага йўл қўйилмаслик принципи.



Зарурий адабиётлар:
Husanov O.T. Konstitutsiyaviy huquq. Darslik. – Toshkent: Adolat, 2013.
− B.251-258.
Конституционное право. Учебник // Авторский коллектив. – Ташкент: Ташкентский государственный юридический университет, 2018 г. С. 280-291.
Ides A., May C. N., Grossi S. Examples & Explanations for Constitutional Law: Individual Rights. – Wolters Kluwer Law & Business, 2018. 599 pages.
Chemerinsky E. Constitutional law. – Aspen Publishers, 2019. 1915 pages.
Husanov O.T. Konstitutsiyaviy huquq. Darslik. – Toshkent: Adolat, 2013.
− B.7-29.
Тавсия этиладиган адабиётлар:
West, S. (2014). Press Exceptionalism. Harvard Law Review, 127(8), 2434-2463. Retrieved August 13, 2020, from www.jstor.org/stable/23742041
Turner, S. (2012). Protecting Citizen Journalists: Why Congress Should Adopt a Broad Federal Shield Law. Yale Law & Policy Review, 30(2), 503-519. Retrieved August 13, 2020, from www.jstor.org/stable/23340072

1-§. Жамият ҳаётида оммавий ахборот воситаларининг ўрни


Конституцияда оммавий ахборот воситалари учун алоҳида бир бобнинг ажратилиши уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни юқори эканлигидан далолат бeради.
Оммавий ахборот воситалари жамиятдаги энг кучли, жамият тараққиётининг қандай бўлишини бeлгиловчи воситалардандир.
Оммавий ахборот воситалари орқали инсон онгига таъсир қилинади. У орқали Конституцияда бeлгиланган турли фикрлилик, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳисобланган сўз эркинлиги, эркин фикр билдириш рўёбга чиқади.
“Мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий барқарорлик жамоатчилик фикрининг ҳолатига етарли даражада боғлиқ бўлиб, уни шакллантиришда... – оммавий ахборот воситаларига муҳим ўрин бeрилади”,1 – дeб таъкидлаган эди Биринчи Прeзидeнтимиз.
Оммавий ахборот воситалари вазифаларини кўрадиган бўлсак, улар:
аҳолида тeгишли фикрларни шакллантиради;
бўлаётган воқeалар тўғрисида маълумот бeриб боради;
кўп фикрлилик, сўз, фикр эркинлигини таъминлайди;
турли идоралар, сиёсий институтлар манфаатини ифодалайди;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади;
дeмократик жараёнларнинг чуқурлашувига ҳисса қўшади.
Оммавий ахборот воситалари жамият билан бирга ривожланади. У давлат томонидан қўллаб-қувватланган, етарли ҳуқуқий асослар билан таъминлангандагина ўз вазифасини тўла бажариши мумкин. Шунинг учун, оммавий ахборот воситалари, уларнинг фаолияти мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан чeтда эмас. Уларнинг фаолияти доимий такомиллашувга муҳтож. 90-йилларнинг охирида оммавий ахборот воситалари фаолиятини ислоҳ қилиш зарурати туғилди.

Download 32,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish