14-мавзу. Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг конституциявий асослари режа



Download 32,08 Kb.
bet2/7
Sana12.07.2022
Hajmi32,08 Kb.
#782710
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OAV Маълумот

2-§. Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар ва муаммолар.
Кeйинги йилларда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш, фаолиятини такомиллаштириш учун кўпгина ишлар қилинди.
Оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, матбуот, тeлeвидeние, радио фаолиятини янада либeраллаштириш, уларнинг мустақиллиги ва эркинлигини амалда таъминлаш масалалари ҳаётимизни ислоҳ қилиш ва янгилаш борасида олдимизга қўйган бeш устувор вазифа ва йўналишлардан бири этиб бeлгиланиши, оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашини таъминлади.
Оммавий ахборот воситалари мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни, либeраллаштириш сиёсатини тарғиб қилиш, уларнинг моҳиятини аҳолига етказиш билан бирга, уларнинг фаолиятига ҳам ислоҳотлар, либeраллаштириш сeзиларли таъсир қилмоқда
Ўзбекистонда ОАВ сонининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, ОАВ сони қарийб 100 тага ошиб, жами 1777 тани ташкил этди. Шундан 636 та газета, 421 та журнал, 16 та ахборотнома-бюллетень, 5 та ахборот агентлиги, 71 та телеканал, 37 та радио, 591 та веб-сайт фаолият кўрсатмоқда. Айни дамда давлатга тегишли ОАВ сони 643 та, нодавлат ОАВ сони 1134 тани ташкил этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ахборот майдонида блогерлар, ОАВ сифатида рўйхатдан ўтмаган ахборий сайтларда маълумотлар жойлаб борувчи мутахассислар ҳам фаол ишламоқда. Uz доменида рўйхатга олинган сайтлар сони йил бошидан буён 73 мингдан 83 минггача ошди. Бу эса республикада ахборот технологияларининг ривожланаётгани, уларнинг жамият ҳаётига чуқур кириб бораётганидан далолат беради.
Президент Ш. Мирзиёевнинг қуйидаги “Оммавий ахборот воситалари аҳолининг талаб ва эхтиёжларини ҳокимият идораларига етказишнинг муҳим таъсирчан воситасига, халқнинг энг яқин кўмакчиси ва ҳамдардига, демократия кўзгусига айланиши зарур”2- деган сўзларни ОАВ роли ҳақида тасаввур ҳосил қилади.
Ўзбекистон ахборот соҳасидаги ислоҳотларнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ушбу қонун билан Жиноят кодексининг 139-(Туҳмат) ва 140-(Ҳақорат қилиш) моддаларидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси чиқариб ташланди.
Эндиликда:
— туҳмат жиноятини содир этганлик учун (139-модда, 3-қисм) БҲМнинг 500 бараваригача (111 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримадан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган);
— ҳақорат қилиш жиноятини содир этганлик учун (140-модда, 3-қисм) БҲМнинг 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жаримадан 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилиши белгиланди (илгари 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган).
Таъкидлаш жоизки, туҳмат ва ҳақорат қилиш учун озодликдан маҳрум қилиш санкциясининг Жиноят кодексидан олиб ташланиши мамлакатимиздаги очиқлик йўли ортга қайтмаслигини, бу борада қонун ислоҳотлари тўхтамаслигини кўрсатиб берди.
Чунки халқаро ташкилотлар туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини сўз ва фикрлаш эркинлиги ҳуқуқини чекловчи жиддий омил деб ҳисоблайди. Хусусан, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили 2003 йилда, Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси 2007 йилда аъзо давлатларга туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш ёки ушбу қилмиш учун камида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинламасликни тавсия этган. Бирлашган миллатлар ташкилотининг 2017 йилдаги умумий тавсиясида бу қилмишлар учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мақсадга мувофиқ эмаслиги эътироф этилган. Ўзбекистон ҳам ана шу тавсияларга тўлақонли амал қилувчи мамлакатлар сафига кираётгани қувонарлидир.
Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш йўлида ташланган жиддий ва дадил қадам дейиш мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистонда ахборот конунчилиги ахборот ишончлилигига асосланиши ҳамда сўнгги пайтларда республика ахборот маконида, айниқса ижтимоий тармоқ ва мобиль мессенжерларда ёлғон ахборотнинг кўплаб тарқатилаётганидан келиб чиқиб, мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимчалар киритилган.
Хусусан, унга кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса, уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчада эса, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.
Бундан ташқари, порнографик маҳсулотни, зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни Интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.
Унга кўра, порнографик маҳсулотни ҳамда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди (илгари ушбу маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланган эди).
Айтиш жоизки, ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва масъулиятнинг миллий қонунчилигимизда акс этиши ОАВни халқ ва инсон манфаатларига хизмат қилувчи, доимо ишончли маълумот тарқатувчи ҳақиқий маънодаги «тўртинчи ҳокимият»га айлантиришга хизмат қилади.



Download 32,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish