14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа


Йер-сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби



Download 0,49 Mb.
bet23/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89
2.3.Йер-сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби.
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги хўжаликларга беркитилган ер ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги сифатида ҳам, қишлоқ хўжалигига яроқли ер ва унинг алоҳида турлари бўйича фойдаланишнинг самарадорлиги сифатида ҳам характерлайдиган кўрсаткичлар тизими орқали ифодаланиши мумкин. Кўрсаткичларнинг бир қисми турли хил ер ресурслари майдонлари ҳажмининг миқдорий ўзгаришларини характерлайди ва маълум даражада улардан фойдаланишнинг экстенсив характерини акс эттиради, бошқа қисми ердан фойдаланишнинг интенсив даражасини характерлайди, яъни 1 гектар майдон ҳисобига тў ғри келган у ёки бу ишлаб чиқариш самарасини акс эттиради.
Биринчи гуруҳ кўрсаткичларга, ер ресурсларини қишлоқ хўжалиги оборотига жалб қилиш даражасини акс эттирувчи, ер ресурсларидан, қишлоқ хўжалигига яроқли ердан ва ҳайдаладиган ердан фойдаланиш коеффисийентлари киради.
Ер ресурсларидан фойдаланиш коеффисийенти ( ЕРФК) қишлоқ хўжалигига яроқли ерларни хўжаликка беркитилган жами ер майдонига нисбати билан ифодаланади.

Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан фойдаланиш коеффисийенти (Қ/ХЯЙеФК). Ҳайдаладиган ерларни(ҲЙе) қишлоқ хўжалигига яроқли ерларга(Қ/ХЯЙе ) нисбати билан ифодаланади.

Ҳайдаладиган ерлардан фойдаланиш коеффисийенти (ҲЙеФК) жами экин майдонларини(ЖЕМ) ҳайдаладиган ерларга(ҲЙе) нисбати билан ифодаланади.

Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан интенсив фойдаланиш самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ер қайтими ва ер си ғимидир. Ер қайтими 1 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга тў ғри келган соф маҳсулотни(СМ) ифодаласа, ер си ғими, 1 сўмлик соф маҳсулот қанча гектар ердан олинганлигини ифодалайди.

Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан интенсив фойдаланиш самарадорлигининг қўшимча кўрсаткичлари ана шу ерлардан олинган натура ва қиймат шаклидаги ялпи ва товар маҳсулотлари ҳисобланади. Ер қайтими ва ер си ғимининг натурал кўрсаткичлари алоҳида олинган хўжаликларда ёки бир хил табиий ва иқтисодий шароитларда жойлашган ва бир хил ихтисослашган хўжаликларда алоҳида маҳсулот турларини ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда фойдаланилинади. Ер қайтими ва ер си ғимининг натурал кўрсаткичлари 1 га қишлоқ хўжалигига яроқли ер ҳисобига тў ғри келган қишлоқ хўжалиги ялпи ва товар маҳсулотини характерлайди ва аксинча:

Бунда ҳар бир тур қишлоқ хўжалиги маҳсулоти уни ишлаб чиқариш учун керак бўлган қишлоқ хўжалигига яроқли ерга мос келади. Ер қайтимининг натурал кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
1 га ердан олинган қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги; 100га ҳайдаладиган ер ҳисобига тў ғри келган, сентнер: ғалла, пахта, картошка, сабзавот ва бошқалар .
100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерларга ёки озуқа экинлари майдони ҳисобига озуқа ишлаб чиқариш, озуқа бирлиги.
100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар ҳисобига ишлаб чиқариш, сентнер сут, гўшт (турли хил), жун, тухум, ғалла, пахта ва бошқалар.
Деҳқончилик, чорвачилик ёки бутун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан, шунингдек бошқа турли ихтисослашган хўжаликларни таққослашда, ер ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш учун ялпи ва товар маҳсулоти қийматини, шунингдек фойдани қишлоқ хўжалигига яроқли ерга бўлиб ҳисоблайдиган, ер қайтими ва ер си ғимининг қўшимча қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилади.

Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан фойдаланиш самарадорлигини характерлайдиган кўрсаткичларга, шунингдек деҳқончилик, чорвачилик алоҳида маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг, шунингдек тармоқлар ва бутун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг рентабеллиги ҳам киради.
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий кўрсаткичларини шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин :

  1. Қиймат кўрсаткичлар.

  2. Натурал кўрсаткичлар.

Бир хил ихтисосликка эга бўлган сувдан фойдаланувчилар ўртасида уларга етказиб берилган сув ресурсларидан фойдаланиш даражасини қиёсий баҳолашда натурал кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия этилади. Бундай кўрсаткичлар икки хил, яъни

  1. Қайтимлилик

  2. Си ғимлилик усулларидан аниқланади.

Сув ресурсларидан фойдаланиш иқтисодий самарадорлигининг қайтимлилик кўрсаткичлари, фойдаланилган сув бирлиги ҳисобида етиштирилган маҳсулот бирлигини кўрсатади, Яъни :
Сн.қ.=
Бу ерда,
Сн.қ - сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигининг қайтимлилик кўрсаткичи, кг,сентнер, тонна.
Қйе.м. –ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори, кг, сентнер, тонна.
Сув ресурсларидан фойдаланиш иқтисодий самарадорлигининг си ғимлилик кўрсаткичи, қайтимлилик кўрсаткичига тескари кўрсаткич бўлиб, у маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга қанча миқдорда сув талаб қилинишини кўрсатади, Яъни
С.н.с. =
Су ғориладган деҳқончиликда фойдаланиладиган сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини белгилашнинг қайтимлилик ва си ғимлилик кўрсаткичлари ўзаро бир - бирига тескари кўрсаткичлардир. Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигининг натурал кўрсаткичларидан, биринчиси қанчалик юқори бўлиб, иккинчиси қанчалик паст бўлса, субъйектлар томонидан сувдан юқори, аксинча бўлганда эса ундан паст самара билан фойдаланилаётганлиги тў ғрисида хулоса қилиш мумкин бўлади.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish