14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа



Download 0,49 Mb.
bet68/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89
Жорий мақсадлар деганда бир йил ичида, йил чораги, бир ой ва ундан ҳам камроқ муддат мобайнида амалга ошириладиган мақсадлар тушунилади.
Мақсадларни белгилашда жорий мақсадлар нуқтаи назаридан ёндошув, яъни ҳар бир бўлинма мақсадлари, уларни бажариш муддатлари, аниқ ижрочилар, аниқ мақсадли тадбирлар, ресурслар манбалари, белгиланган тадбирлар бажарилишининг асослаб берилиши барча бў ғинлар ва даражаларда бошқарув ишончлигини ошириш кафолатини беради, бутун бошқарувнинг аппарати ҳаракатларининг пухта бўлишини белгилайди.
Истиқбол (перспектив) мақсадлар деганда 5 йил ёки ундан кўпроқ давр мобайнида амалга ошириладиган мақсадлар тушунилади. Масалан, республикамизда ишлаб чиқилган дастурларда қўйилган мақсад маълум муддатни ўз ичига олади.
Узлуксиз мақсадлар деганда ҳар куни қабул қилинадиган ва амалга ошириладиган одатий мақсадлар тушунилади. Масалан, меҳнат унумдорлигини ўстириш, интизомни мустаҳкамлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш кунда талаб қилинадиган мақсадлардир.
Фурсатли мақсадлар деганда бирор-бир муаммони ҳал этиш зарурияти ту ғилган ҳолларда пайдо бўладиган мақсадлар тушунилади.Масалан, корхонани қайта ускуналаш, жиҳозларни янгилаш иқтисодий заруриятга қараб пайдо бўлади.
Бошқариш жараёнида бир марталик мақсадларга ҳам зарурият ту ғилиши мумкин.Бундай мақсадлар корхона учун кутилмаган, фавқулодда вужудга келган муаммони ечиш учун ўртага қўйилади.
Бошқаришга мақсадли ёндошув намояндалари барча мақсадларни қуйидаги 4 гуруҳга бўлишади:
- оддий қотиб қолган анъанавий мақсадлар;
- муаммоли мақсадлар;
- инновасион мақсадлар;
- ходимлар малакасини, маҳоратини ошириш бўйича мақсадлар.
Биринчи гуруҳдаги мақсадлар ҳар куни қабул қилинадиган ва амалга ошириладиган одатий мақсадлар бўлиб, уларнинг бжарилишини таъминлаш тегишли бў ғиндаги раҳбарнинг бевосита бурчига киради.
Иккинчи гуруҳдаги мақсадлар одатий мақсадлардан фарқ қилади. Бу мақсадлар корхонага ва айрим ходимга қийинчиликлар ту ғдиради. Масалан, маҳсулотга бўлган талабнинг тўсатдан кескин пассайиши ва сотиш хажмининг камайишидир. Бу мақсад муаммоли мақсаддир. Чунки сотиш ҳажмини қисқа муддат ичида кескин кўпайтириш%
- маҳсулотга бўлган талабнинг кескин пасайиш сабабларини аниқлашни;
- кўп омилли коррелясион-регрессион таҳлилни амалга оширишни;
- энг мақбул қарорлар қабул қилишни тақозо этади.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish