6.2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти таннархини режалаштириш ва ҳисоблаш йўллари.
Қишлоқ хўжалигида таннархни ҳисоблаб чиқиш бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Биринчидан, деҳқончиликда ишлаб чиқишнинг йиллик цикли, шунингдек, ишлаб чиқариш ва иш даври орасидаги фарқлар таннархни фақат хўжалик йили тугагандан кейингина ҳисоблаб чиқиш имконини беради. Бундан ташқари, ўсимликчилик маҳсулотларининиг салмоқли қисми ўз хўжалигида озуқа сифатида ишлатилади, шунинг учун аввал ўсимликчилик маҳсулотларининг таннархи аниқланади, ундан кейингина чорвачиликники. Иккинчидан, кўпгина қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонлардан бирданига бир неча турдаги маҳсулот олинади ва харажатларни улар орасида тақсимлаш зарурати келиб чиқади. Учинчидан, ту ғалланмаган ишлаб чиқариш ҳажмини фақат йил охирида (1 январ ҳолати бўйича) аниқлаш мумкин. Тўртинчидан, алоҳида турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш якунланиш жойи умуман фарқланади.
Таннархни ҳисоблаб чиқишда харажатларнинг умумий миқдори мос келувчи экинлар ва ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар бўйича тақсимланади. Шу билан қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
харажатларни маҳсулотларнинг мос келувчи турига тў ғридан-тў ғри киритиш;
харажатларни алоҳида қишлоқ хўжалик экинлари, ҳайвонларининг маҳсулотлари ўртасида маҳсулот олинганлар учун умумий бўлган белгилардан бири бўйича пропортсионал равишда (масалан, улардаги мавжуд тўла қимматга эга дон, озуқа моддаси ва бошқалар);
маҳсус йўл билан олинган маҳсулотнинг алоҳида турига қилинган харажатни баҳолаш ва уларни маълум нисбий кўрсаткичларда ифодалаш (масалан, озуқа кунида алоҳида турдаги ҳайвонни парваришлаш, маълум технологик гуруҳдаги чорва молларини парваришлашнинг умумий суммадан фоиз сифатидаги харажатлари ва бошқалар).
режали тартибда белгиланадиган, иқтисодий асосланган коеффитсийентларни қўллаш ёрдамида харажатларни тақсимлаш; бунда маҳсулотлардан бирининг турига 1 бошқа турларига асосий турдаги коеффитсийент орқали харажатлар қабул қилинади:
пул шаклида ифодаланувчи харажатларнинг умумий миқдоридан ёндош маҳсулотларга қилинган харажатларни истисно этиш; ёндош маҳсулотларни пулда баҳолаш норматив (ҳисоб-китобли) ёки ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб амалга оширилади;
харажатларни маҳсулот қийматининг рйеализатсия баҳосига пропортсионал равишда тақсимлаш.
Ўсимликчиликда таннархни ҳисоблаб чиқиш объйекти-ҳар бир қишлоқ хўжалик экинидан олинадиган асосий ва ёндош қўшимча маҳсулотларнинг ҳар хил тури пахта, ғўза пояси, дон, дон чиқиндилари, сомон, ё ғли экинлар уру ғи, картошка, сўталар, (карам) пиёзлар, мевалар ва бошқалар. Бундан ташқари, бу йил кейинги йилги ҳосил учун қилинган ва тугалланмаган ишлаб чиқаришга кирувчи, келгуси давр харажатларига кирувчи қишлоқ хўжалик ишларининг таннархи ҳам аниқланади.
Чорвачиликда таннархни ҳисоблаб чиқиш объйектлари - сут, насл олиш, тирик вазннинг ошиши, жун, тухум, асал ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича саноат ишлаб чиқаришларида таннархни ҳисоблаб чиқиш-аралаш озуқалар, озуқа аралашмалари, қўшимчалар (озуқага) донадор, брикетлар, ун, ёрма, консервалар, шарбатлар, ўсимлик ё ғи, сут маҳсулотлари ва бошқалар.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги таннархни ҳисоблаб чиқиш объйекти қуйидагилар: юк ташишда тонна-киломйетр, маҳсус машиналарнинг ишида машина-кун, ишнинг эталон гектари, иссиқлик энергияси бирлиги, сувнинг куб мйетри, таъмирлаш устахонасида тайёрланадиган буюмлар ва ўша ерда бажариладиган ишлар.
Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархини ҳисоблаб чиқиш қуйидаги изчилликда бажарилади:
асосий воситаларни сақлаш бўйича харажатлар режалаштириш ва харажатларни ҳисобга олиш объйектларига тақсимланади;
асосий ишлаб чиақришга хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ва қўшимча саноат ишлаб чиқариш маҳсулотлари (иши хизмати) таннархи ҳисоблаб чиқилади;
ерга ишлов бериш ва уни қуритиш бўйича харажатлар тақсимланиб, ўсимликларни чанглатиш бўйича асаларичиликнинг хизмати ҳисобдан чиқарилади;
бригада (фермерлик) тармоққа оид (тцехга оид) ва умумхўжалик сарфлар тақсимланади;
режалаштириш ва ҳисоб объйектлари бўйича ишлаб чиқариш харажатларининг умумий миқдори аниқланади;
ўсимликчилик маҳсулотлари таннархи ҳисоблаб чиқилади;
озуқа сйехларини сақлаш бўйича қилинадиган сарфлар тақсимланади;
чорвачилик маҳсулотлари таннархи ҳисоблаб чиқилади;
ҳар бош (қорамол)нинг тирик вазни таннархи аниқланади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан бо ғлиқ қўшимча (саноат) ишлаб чиқариш маҳсулотларининг таннархи ҳисоблаб чиқилади;
реализатсияга ишлаб чиқариш харажатлари таннархини қўшиш йўли билан ўсимликчилик, чорвачилик ва саноат ишлаб чиқариши товар маҳсулотларининг тўлиқ таннархи ҳисоблаб чиқилади.
Ва ниҳоят, ҳисобланган харажатларни, маҳсулотларнинг бирлаштирилган турига тақсимланади ва унинг ўсимликчиликдаги, кейин чорвачиликдаги бирлигининг таннархи аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнида бир вақтнинг ўзида бир неча тур маҳсулот олинади: асосий қўшилган ва қўшимча. Асосий маҳсулот олиш учун ишлаб чиқариш ташкил этилгани (масалан, дон ишлаб чиқаришда-дон, сутчиликда-сут ва бошқалар). Қўшилган маҳсулот – битта қишлоқ хўжалиги экинидан ёки бир турдаги ҳайвондан олинадиган икки ёки ундан ортиқ турдаги маҳсулот. Масалан, қорамолчиликда сут ва насл, қўйчиликда жун ва насл олиш, паррандачиликда тухум, гўшт ва бошқалар. Қўшимча маҳсулот – бир вақтнинг ўзида асосий маҳсулотдан олинадиган, лекин иккинчи даражали аҳамиятга эга бўладиган маҳсулотдир (сомон, похол, поя, гўнг ва бошқалар).
Қишлоқ хўжалик корхонасида ҳамма турдаги маҳсулотлар таннархини ҳисоблаб чиқилади: асосий қўшилган ва қўшимча. Маҳсулот таннархини ҳисоблаш ўсимликчилик ва чорвачилик экинлари тармоқлари бўйича ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришга кетган харажатларни тақсимлашдан бошланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турлари таннархини калкулятсиялаш ишлаб чиқариш жараёни тугагач, ҳамма харажатлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажми аниқлангач бажарилади: харажатларнинг ҳамма турини қўшиш билан бевосита ва билвосита чорвачилик ва ўсимликчиликда ишлаб чиқилган ҳар бир тур маҳсулотга қилинган умумий харажатлар миқдори аниқланади. Кейин асосий, қўшилган ва қўшимча маҳсулотлар сони аниқланади, шундан кейин харажатларнинг умумий миқдори ана шу турдаги маҳсулотларга тақсимланади. Қўшимча маҳсулотлар таннархи унинг хўжалик эҳтиёжи учун ишлатиладиган қисми бўйича ҳисобланади, ҳолос.
Донли экинларни етиштириш ва йи ғиб олишга қилинган умумий харажатлар донни тозалаш ва қуритиш харажатларини ҳам қўшилади ва дон, дон чиқиндилари ва сомон таннархига киритилади. Харажатларнинг умумий миқдорини (сомоннинг қийматини ҳисобга олмасдан) дон ва дон чиқиндиларига пропортсионал ҳолда, улардаги тўлиқ қийматли дон улушини ҳисобга олиб тақсимланади.
Сомоннинг таннархи унга қилинган норматив бўйича харажатлардан келиб чиққан (йи ғиб олиш, прйесслаш, транспортда ташиш ва ғарамлашга кетган чиқимлар асосида) аниқланади.
1 тоннадан ва дон чиқиндиларининг таннархи ҳар бир турдаги маҳсулотга қилинган харажатларни, доннинг мос келувчи ва тозалангандан ва қуритилгандан кейинги дон чиқиндиларининг натурал массасига бўлиш билан ҳисоблаб чиқилади.
Мисол келтирамиз. Фараз қилайлик, хўжалик йили учун 1800 тонна (ишлов берилгандан кейинги о ғирликда) кузги бу ғдой дони, 200 тонна фойдаланиладиган дон чиқиндилари ва 3000 тонна сомон олинди. Чиқиндилар ичида, лаборатория маълумотларига кўра 50% дон бор. Кузги бу ғдойга қилинган умумий харажатлар 1700 минг сўм. Шу жумладан, сомонни йи ғиб олиш, транспортда ташиш ва ғарамлашга 100 минг сўм сарфланган.
Чорвачиликда ҳам маҳсулот таннархи ана шундай усулда ҳисоблаб чиқилади. Гўнгга қилинган харажатлар норматив (ҳисоб-китобли) харажатлардаги уни йи ғиш ва тўшама қийматидан келиб чиқиб, аниқланади. 1 тонна гўнг таннархи харажатларнинг умумий миқдорини унинг натурал массасига бўлиш билан аниқланади.
Сутчилик, қорамолчиликда сут ва насл таннархига со ғин сигирлар ва маҳсулдор буқаларни парваришлашга (гўнгга харажатлардан ташқари) қилинган харажатлар киритилади.
Харажатларнинг умумий миқдоридан гўнгнинг қиймати чиқариб ташлангач қолган харажатлар озуқаларга алмаштирилган энергия сарфига мос ҳолда тақсимланади: сутга 90 % насл (бузоқ)га 10%.
Чорвачиликда 1 тс тирик вазннинг таннархи ҳисоблаб чиқилади. Маълум турдаги чорва моли (паррандалар)га мос гуруҳ бўйича уни ушбу гуруҳга кирувчи тирик вазннинг ортишини ушбу ўсишнинг о ғирлигига бўлиш билан хусусий сифатида ҳисобланади.
Бозор иқтисодиётида таннархнинг роли ва аҳамияти кескин ортади. Иқтисодий ва ижтимоий нуқтаи назардан унинг пасайиши қуйидагиларга имкон беради:
корхона ихтиёрида қоладиган оддийгина эмас, кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришга имкон берувчи фойда (даромад)ларни кўпайтириш;
ишчиларни моддий ра ғбатлантиришни яхшилаш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш;
корхонанинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш;
ўз маҳсулотларининг нархини пасайтириш, шу билан унинг рақобатбардошлигини ошириш ва рйеализатсия ҳажмини кўпайтириш;
аксионйерлик жамиятларида дивидендлар бўйича тўловларни кўпайтириш ва уларнинг ставкасини ошириш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархи бевосита корхонага бо ғлиқ бўлган (ички) ва бо ғлиқ бўлмаган қатор омилларга бо ғлиқ. Ташқи омиллар-инқироз, хом-ашё, ёқил ғи ва бошқаларнинг тарифи ва нархи ошиши кабилардан иборат.
Ички омиллар эса корхонанинг моддий меҳнат ва (материал) пул мабла ғлари ресурсларидан тўлиқроқ ва тйежамкорлик билан фойдалинишдир (ил ғор техника ва технологияни жорий этиш, меҳнатни оптимал ташкил этиш ва бошқариш ва бошқалар).
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаблари турли хил ишлаб чиқариш воситалари, эҳтиёт қисмлар, ёқил ғи мойлаш материаллари хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлар, хизматларининг баҳоси ортиб бориши, ишлаб чиқариш ресурсларидан етарлича самарали фойдаланилмаётганидир.
Таннарх – корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш учун пул шаклида ифодаланувчи иқтисодий категориясидир.
Таннарх – бу аниқ корхона шароитида ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматининг асосланган қисми. У ҳар бир корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш нимага тў ғри келишини кўрсатади. Маҳсулот ишлаб чиқаришга маълум миқдорда ишлаб чиқариш мабла ғи ва ишчиларнинг жонли меҳнати сарфланади. Ишлаб чиқаришга сарфланган мабла ғ корхонанинг уру ғлик, ёқил ғи, ў ғитлар, электр қуввати, асосий воситалар кўринишида сарфланган ва унинг воситаларида моддийлаштирилган меҳнатни кўрсатади. Жонли меҳнат ҳақиқий тўлов бўйича ҳисобга олинади.
Таннарх ўзида қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бирини ифодалайди, чунки, унда уларнинг ишларини сифатли томони, ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш даражаси кўрсатилади. Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигининг оширилиши иш якунида таннархни пасайтирган ҳолда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилиши билан белгиланади. Чунки, таннархнинг даражаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойлаштириш ва ихтисослаштириш мйезони бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, таннархни ҳисоблаб чиқариш ишлаб чиқаришнинг рйентабйеллигини белгилайди.
Ялпи маҳсулот таннархи ўзида корхонанинг ишлаб чиқаришга сарфланган ҳамма мабла ғини ифодалайди. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқаришга қилган сарф-харажатлари қишлоқ хўжалиги экин ерларига ишлов бериш жараёнида фойдаланилган машиналар, механизмлар, бошқа асосий фондлар, моддий, меҳнат ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари сарфидан юзага келади.
Маҳсулот бирлиги таннархи – ишлаб чиқариш харажатларини натурал кўринишдаги ялпи маҳсулот ҳажмига бўлиш йўли билан аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |