14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа


Ерларнинг иқтисодий баҳоси



Download 0,49 Mb.
bet25/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89
Ерларнинг иқтисодий баҳоси унинг қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси сифатида қийматини характерлайди.Тупроқ бонитировкасидан фарқли ўлароқ, бу ерда ер табиат маҳсули эмас балки, хўжалик юритиш иқтисодий шароити билан тўхтовсиз бо ғланган ишлаб чиқариш воситаси сифатида бахоланади.Унинг асосида табиий ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий шароитларидан келиб чиқадиган ернинг сифати (иқтисодий унумдорлиги)даги фарқлар ётади.


3-мавзу. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ.
Режа:
3.1.Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти.
3.2.Қишлоқ хўжалигини моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик ҳамда улардан фойдаланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби.
3.3. Ҳозирги бозор иқтисоди шароитида қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини шакллантириш.
Тайнч иборалар: Асосий воситалар, айланмавоситалар, доиравий айланиш, меъёрлаштириш, муомала фондлари, пул воситалари, тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш захиралари, материал қайтими, материал си ғими, фонд қайтими, фонд си ғими.


3.1.Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти.
Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш ҳозирги босқичида мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятнинг самарадорлигини оширишда, моддий-техника базасини кенгайтириш, қайта ташкил қилиш ва реконструксия қилиш бирламчи аҳамиятга эгадир.
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси деганда, қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган барча меҳнат воситалари ва меҳнат буюмлари йи ғиндиси тушунилади. Унинг таркибига ер ресурслари, ишлаб чиқариш иморатлари, иншоатлари, қишлоқ хўжалиги машиналари ва жиҳозлари, транспорт воситалари, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлари, кўп йиллик дарахтлар, сув ресурслари, уру ғлик, чорва озуқалари, нефт маҳсулотлари, ў ғит, кимё воситалари ва бошқалар киради.
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси иқтисодиётнииг бошқа тармоқларидан бир қатор хусусиятлари билан фарқ қилади:
Биринчидан, қишлоқ хўжалиги моддий-техника базасида ер асосий рол ўйнайди. Қишлоқ хўжалиги асосий ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланиши бевосита ердан қай даражада фойдаланишга бо ғлиқ. Ернинг унумдорлиги ҳап хил бўлиб, маҳсулот бирлиги йчйн ҳар хил миқдорда харажат сарфланади. Бу эса ҳар хил унумдорликка эга бўлган ерларда бир хил миқдорда асосий ва айланма воситаларга эга бўлиш заруриятини келтириб чиқаради.
Иккинчидан, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси ҳар доим табиий шароитлар таъсирида бўлади. Қишлоқ хўжалиги ҳудудий характерга эга бўлиб, ҳар бир ҳудудда тупроқ - иқлим шароитлари ҳар хил бўлиши туфайли ҳар хил тизимдаги машиналардан фойдаланишга тў ғри келади. Шунинг учун ҳудудларда ва ҳудудлар ичидаги хўжаликларда моддий-техника базасининг таркиби ҳам ҳар хил бўлади.
Учинчидан, қишлоқ хўжалигида иш даври билан ишлаб чиқариш вақти бир бирига мос келмаслиги туфайли, ишлаб чиқариш мавсумий хусусиятга эга бўлиб, бу моддий-техника воситаларидан унумли фойдаланишга салбий таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш мавсумий бўлиши заҳира уру ғлик, озуқа, ёқил ғи мойлаш материаллари ва бошқаларга эга бўлиш заруриятини келтириб чиқаради.
Тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги моддий-техника базасининг бир қисми жонли орга­низм (ишчи ҳайвонлар, маҳсулдор моллар, паррандалар, кўп йиллик дарахтлар ва ҳоказо)лардан иборат бўлиб, улардан самарали фойдаланиш учун маълум ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлмоқлик керак.
Бешинчидан, қишлоқ хўжалиги тараққий этган транспорт хизмати, сифатли йўл қурилишини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва сақлаш кўп миқдорда сарф-харажатлар қилишни тақозо этади,
Шунингдек, ҳар қандай ишлаб чиқариш каби кишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ҳам ишлаб чиқариш воситаларининг меъёрий ҳажмда мавжуд бўлиши тақозо этилади.
Иқтисодий назария фанидан маълумки, меҳнат предмети билан меҳнат қуроллари биргаликда ишлаб чиқариш воситаларини ташкил қилади.
Меҳнат предметларига таъсир кўрсатиб, маҳсулот ишлаб чиқаришда одамлар томонидан фойдаланиладиган ҳамма буюмлар меҳнат воситалари (қуроллари) дейилади. Одам меҳнати ишлаб чиқаришнинг қайси моддий элементларига қаратилган бўлса, ўша моддий элемент меҳнат предмети деб аталади. Жамоа, фермер ва деҳқон хўжаликлари ихтиёрида бўлган мана шу ишлаб чиқариш воситалари, ишлаб чиқариш фондлари шаклида намоён бўлади, буларнинг таркибига пулда баҳоланмаган, яъни корхонанинг баланси активида кўрсатилмаган табиий ишлаб чиқариш воситалари кирмайди. М: ер ва сув тўлиқ баҳоланмайди, қуёш иссиқлиги, шамол ва бошқалар мутлоқ баҳоланмайди.
Ишлаб чиқариш фондлари қишлоқ хўжалигида алоҳида иқтисодий категория шаклида фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш фондлари республикамиз миллий даромадининг асосий қисмини ташкил қилади. Ҳозирги пайтда АСМда фойдаланилаётган ишлаб чиқариш фондлари жами халқ хўжалиги фондларининг 35-40% ташкил этади. Ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш фондлари жамоа меҳнатининг жам ғарилиши бир йўла тўла айланиш — яъни уларни пул шаклидан моддийлашган буюм шаклига, моддийлашган буюм шаклидан товар шаклига, товар шаклидан пул шаклига айланиш - даврида намоён бўлади. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий аҳамиятига, қўлланиш усулларига ва хизмат қилиш муддатига қараб асосий ва айланма фондларга бўлинади.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари деб, ишлаб чиқариш жараёни­да бир неча бор иштирок этиб, ўзининг ташқи кўринишини ўзгартирмайдиган, қийматини маҳсулот таннархига аста-секинлик билан ўтказиб борувчи воситаларга айтилади. Буларга ишлаб чиқариш бинолари, иншоатлар, машина ва асбоблар, транспорт воситалари, хўжалик ва ишлаб чиқариш инвентарлари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик дарахтлар ва бошқа, яъни бир йилдан ортиқ ишлатиладиган воситалар киради.
Асосий фондлар энг аввало:
1.Ишлаб чиқариш асосий фондлари;
2.Ноишлаб чиқариш асосий фондларига бўлинади.
1.Ишлаб чиқариш асосий фондлари ўз навбатида яна икки гуруҳга бўлинади:
а).қишлоқ хўжалигига мўлжалланган асосий ишлаб чиқариш фондлари;
б).қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган асо­сий ишлаб чиқариш фондлари.
2014 йил ҳисоботи бўйича Самарқанд вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига қарашли фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш асосий фондлари (а- ва б- бандларда) йил бошига 53887324,2 минг сўмни, йил охирига 80945228,5 минг сўмни ташкил этган ёки 50,2% га кўпайган.
Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига қараб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган асосий ишлаб чиқариш фондлари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • бинолар - маҳсулот, техника ва чорва молларини сақлашга мўлжалланган иморатлар (омборхоналар, машина-тракторларни сақлашга мўлжалланган иморат ва бостирмалар, молхоналар ва ш.к.);

  • иншоатлар - сув тақсимловчи ва оқизувчи иншоатлар, қуритиш, навларга ажратиш жиҳозлари, иссиқхоналар, ем-хашак сақлаш ҳандақлари қудуқлар, ички хўжалик йўллари, сув сақлаш миноралари ва ҳ.к;

  • куч узатиш қурилмалари - сув, электр энергия, газ кабиларни бир жойданиккинчи жойга узатиб берувчи қурилмалар (сув, газ қувурлари, электр тармоқлари ва бошқалар);

  • машина ва ускуналар –а) куч берувчи машиналари, б) ишчи машиналар, в) турли хил ускуналар. Куч узатиш машиналарига асосан ғилдиракли ва ўрмаловчи тракторлар киритилади. Ишчи машиналар асосан қишлоқ хўжалиги машиналари, яъни плуг, чизел, мола, борона, сеялка ва ҳ.к. лардан иборатдир. Ускуналар таркибида турли хил ўлчов ва ростловчи лаборатория асбоблари ҳисобга олинади;

  • транспорт воситалари - юк автомобиллари, от аравалардан иборат;

  • ишчи ҳайвонлар – тирик, жонли тортувчи кучлар от, ҳўкиз, туя ва бошқалардан иборатдир;

  • маҳсулдор моллар - асосан катта ёшдаги йирик шохли моллар, яъни маҳсулот берадиган моллардир;

  • кўп йиллик мевали дарахтлар - булар ҳосил ёшидаги маданий мевали дарахтлар ва иҳота дарахтларидан иборат;

  • ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган капитал сарфлар, ерларни текислаш, тўқайзорларни ўзлаштириш ва бошқа ерларнинг мелио­ратив ҳолатини яхшилашга қаратилган мабла ғлардир.

Қишлоқхўжалигига мўлжалланмаган ишлаб чиқариш фондларига саноат ишлаб чиқариш воситалари, қурилиш воситалари, савдо ва умум овқатланиш воситалари ва бошқалар киради.
2.Ноишлаб чиқариш асосий фондларига уй жойлар, клуб, болалар бо ғчалари, мактаблар ва уларнинг ускуна ва инвентарлари киради.
2014 йил ҳисоботи бўйича Самарқанд вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига қарашли фермер хўжаликларида ноишлаб чиқариш асосий фондлари:йил бошига 736920,7 минг сўмни, йил охирига 782260,6 минг сўмни ташкил этган ёки 6,2% га кўпайган.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш фондларининг структурасининг анчагина салмо ғи иморат, иншоатлар 60%дан кўпроқ, куч ва иш машиналари, транспорт воситалари ва мосламалари 17% атрофида, иш ва маҳсулдор ҳайвонлар 10% ташкил этади.Самарқанд вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги боқармасига қарашли фермер хўжаликларида 2014 йилда асосий ишлаб чиқариш фондлари (дастлабки қиймат йил бошига) 54624244,9 минг сўмни ва йил охирига 81727489,1 минг сўмни ташкил этди. Қолдиқ қиймат эса йил бошига 42854107,1 минг сўмни ва йил охирига 65630877,9 минг сўмни ташкил этган. Уларнинг ҳаракати мос равишда 1,5 мартага ўзгарганлигини таъкидлаш мумкин.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий фондлар натура ва пул ҳолида ҳисобга олинади ва режалаштирилади.
Натура кўрсаткичлари асосий фондларнинг миқдори ва сифати, шунингдек, хўжаликнинг ишлаб чиқариш қуввати тў ғрисида фикр юритиш имконини беради. Асосий ишлаб чиқариш фондларини пул билан баҳолашда унинг дастлабки қийматига хўжаликка етказиб бериш харажатларини қўшиб ҳисобланади. Сотиб олиш қиймати ва хўжаликка олиб келиш қиймати биргаликда асосий ишлаб чиқариш фондларининг дастлабки баланс қийматини ташкил этади. Ёш молларни катта ёшдаги маҳсулдор ёки иш ҳайвонларига ўтказишда уларнинг парвариш қилишдаги таннархи билан баҳоланади.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish