14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа


-мавзу. ЙЕР-СУВ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ



Download 0,49 Mb.
bet21/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89
2-мавзу. ЙЕР-СУВ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ.
Режа:
2.1.Йер-сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва хусусиятлари.
2.2.Йер ресурсларининг майдони, сув ресурсларининг миқдори, таркиби.
2.3.Йер-сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби.
2.4. Ер-сув мониторинги ва давлат ер-сув кадастри.
2.1.Йер-сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва хусусиятлари.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг моддий элементлари орасида ер ресурслари муҳим ўринни эгаллайди. У моддий бойлик яратишнинг дастлабки шарт-шароити ва табиий асоси ҳисобланади. Фанда, ерни меҳнат воситалари, меҳнат предметлари ва манзилгоҳ жойларни яратувчи буюк лаборатория, хазина эканлиги таъкидланган. Ер ресурслари - буюк ва ҳйеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган миллий бойлик. Ер ресурслари, бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан тубдан фарқ қилгани ҳолда, асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланиб, бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодиётига катта тасир кўрсатади.
1.Йер табиат маҳсули. Инсон меҳнати тупроқ хусусиятини ўзгартиради, бу унинг меҳнат предмети эканлиги. Ўсимликларнинг ривожланиши ва ўсишига таъсир кўрсатиши унинг меҳнат воситаси эканлиги. Иккаласи биргаликда унинг ишлаб чиқариш воситаси эканлигини билдиради.
2.Йернинг ҳудудий чегараланганлиги ва унинг такрор яратилмаслиги. Ер бошқа ишлаб чиқариш воситалари каби инсонниг хоҳиши билан кўпайиб қолавермайди.
3.Йерни алмаштириш мумкин эмаслиги. Ерни бошқа ишлаб чиқариш воситалари каби алмаштириб бўлмайди, ундан бошқа ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишига қараб такомиллашганлари билан алмаштирилади.
4.Йерни силжитиб бўлмаслиги. Ер қайерда жойлашган бўлса, ўша ерда ундан фойдаланиш мумкин, уни бир жойдан бошқа жойга кўчириш мумкин эмас.
5.Йер участкаларининг сифати бўйича турли туманлиги. Ер участкаларига бир хил миқдорда мабла ғ ва меҳнат сарфланса ҳам олинадиган маҳсулотлар миқдори турлича бўлиши мумкин.
6.Бошқа ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилганда эскиради, ўзининг фойдалилик хусусиятини камайтиради ва бутунлай ишдан чиқади.
Ер умрбодлик ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланади, эскирмайди, аксинча у яхшилаб парвариш қилинса, кўп ҳосил беради. Ернинг бу хусусиятлари унинг умрбодлигига, яъни парвариш қилинаётган ўсимликни зарур озиқа моддалари билан қондириш ва ҳосил етиштириш хусусиятига эга эканлигига бо ғлиқ. Иқтисодчилар тупроқ унумдорлигини уч турга ажратганлар:
1.Табиий 2.Сунъий 3.Иқтисодий
Тупроқнинг унумдорлиги - қуёш, шамол, сув каби табиий кучларнинг таъсирида узоқ давом этган тупроқ ҳосил бўлиши жараёнининг натижасидир. Тупроқнинг табиий унумдорлиги, унинг физик, кимёвий ва биологик хусусиятларини характерлайди, у деҳқончилик учун ҳал қилувчи аҳамятга эга, иқтисодий унумдорликнинг асоси ҳисобланади. У инсоннинг меҳнат фаолиятига бо ғлиқ бўлмаган ҳолда ҳаракат қилади. Лекин табиий унумдорлик ернинг потенсиал сифатинигина характерлайди. Тупроқ озиқа моддаларига бой бўлганлиги билан, унга ишлов берилмаса, яъни инсон меҳнати таъсир этмаса, у кутилган натижани бермаслиги мумкин.
Инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида яратилган унумдорлик сунъий унумдорлик деб аталади, у ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига бо ғлиқ бўлади ва шунинг учун жамият ривожланишининг турли босқичларида бир хил эмас.
Табиий ва сунъий унумдорлик бирликда иқтисодий унумдорликни ташкил қилади. Тупроқ унумдорлиги - доимий миқдор эмас, у ошиб бориши ҳам мумкин, пасайиши ҳам мумкин. Тупроқ унумдорлиги абсолют ва нисбий шаклларда ҳам ўрганилади. Абсолют унумдорлик қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини характерлайди. Нисбий унумдорлик эса ишлаб чиқариш харажатлари бирлиги ҳисобига олинган маҳсулот миқдорида акс этади. Жаҳон фани ва амалиёти тупроқ унумдорлигининг пасайиб бориши ҳақидаги ғайри илмий қонуннинг тўлиқ асоссиз эканлигини исбот қилди. Бу қонунга биноан ерга сарфланган қўшимча меҳнат ва капитал, қўшимча олинадиган маҳсулотнинг миқдорини камайтиради. Бунга қарама-қарши ўзбек иқтисодчиси, профессор А.А.Абду ғанийев ўз илмий ишларида тупроқ унумдорлигининг ошиб бориш жараёнини қонун даражасига кўтариш ҳақида фикр юритган. Чунки ерга канча кўп унумли меҳнат қилинса ва тў ғри, илмий асосланган харажатлар қилинса унумдорлигини пасайтирмасдан аксинча бир хил даражада анча вақт сақлаб туриши ва баъзи-баъзида ошириб туриши ҳам мумкин. Шундай қилиб ер ўз унумдорлигини такрор яратади. Ердан фойдаланиш характери кўпгина табиий, тарихий, техник, иқтисодий ва бошқа омилларга бо ғлиқ бўлади. Бунда ҳал қилувчи ролни ижтимоий-иқтисодий омил ўйнайди. Жамиятда ҳукмронлик қилувчи ишлаб чиқариш усули, шунингдек иқтисодий муносабатларнинг ҳолати ер муносабатларининг характерини аниқлайди.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish