1.4.Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари. Қишлоқ хўжалиги агросаноат мажмуининг юраги ҳисобланиб, мамлакатиқтисодиётининг муҳим тармо ғидир. У мамлакат аҳолиси учун ҳйеч бир нарса билан алмаштириб бўлмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий манбаи ҳисобланади. Дунё аҳли синтетик йўл билан ё ғ, оқсил ва углеводларни синтез қилиш ҳисобига янги озуқа ресурсларини излаш билан банд. Лекин бумаҳсулотлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўрнини эгаллайди деган гап эмас. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигининг ҳаётий муҳимлиги қуйидагиларда
аниқланади:
Биринчидан, у аҳолини озиқ-овқат билан таъминлайди, усиз кишиларнинг маънавий ҳаёти ва моддий ишлаб чиқариш амалга ошмайди. Лекин давлат томонидан қабул қилинаётган чора - тадбирларга қарамай қайта қуриш бошларида моддий ишлаб чиқаришнинг етакчи сфераси ҳисобланган қишлоқ хўжалигининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари бирмунча пасайди, аҳолининг озиқ-овқатларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, унинг тизимини такомиллаштириш кутилган натижаларни бермади.
Лекин, мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг натижалари шуни кўрсатадики, йилдан йилга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръати ошиб бормоқда. 2012 йилгакелиб 518,9 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Икинчидан, қишлоқ хўжалиги енгил ва озиқ-овқат саноати учун хом ашёнинг асосий массасини беради, яъни у тармоқлар маҳсулотлари ҳам бевосита аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражаси ва самарадорлиги саноатнинг ушбу тармоқларининг ишлаб чиқариш ҳажмини ва самарадорлигини аниқлайди. Тўқимачилик саноатида барча моддий харажатларнинг 40 фоизини, қанд саноатида – 70 фоизини, сут ва ё ғ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 80 фоизга яқинини қишлоқ хўжалиги хом ашёси ташкил қилади. Ҳозирги вақтдамамлакат халқ истеъмоли фондининг 3/4 қисми бевосита қишлоқ хўжалигимаҳсулотларидан ёки қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидан иборат. 2012 йилга келиб 6513,1 млрд. сўмлик озиқ-овқат ва 1653,6 млрд.сўмлик енгил саноат товарлари ишлаб чиқарилган.
Учинчидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мамлакат о ғир саноатининг ривожланиш суръатига ва даражасига самарали таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги йирик миқдорда ишлаб чиқариш воситаларини истеъмол қилгани ҳолда трактор, мелиоратив ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги, кимё саноати, айниқса минерал ў ғит ишлаб чиқаришга фаол таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришга кетадиган материал харажатларнинг асосий қисмини саноат етказиб берадиган ишлаб чиқариш воситалари (ёқил ғи-мойлаш материаллари, заҳира қисмлар, минерал ў ғит, омухта ем, асосий воситалар амортизасияси ва бошқалар) ташкил қилади. 2012 йилга келиб 3099,2 млрд.сўмлик ёқил ғи, 1173,4 млрд. сўмлик электр энергияси, 424,2 млрд. сўмлик кимё ва нефт-кимё саноати, 1091,9 млрд. сўмлик машинасозлик ва металга ишлов бериш саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларини сафарбар қилиш сфераси сифатида катта аҳамиятга эга. Бу тармоқда 2012 йилда 3,3 млн. киши банд бўлиб, у халқ хўжалиги фаол ходимларининг 26,7 % ини ташкил этади. Ҳар йили қишлоқ хўжалиги ўз ходимларининг бир қисмини бошқа тармоқларга ўтказиб иқтисодиётнинг бу тармоқларида иш кучини такрор ишлаб чиқаришга катта ҳисса қўшади.
Бешинчидан, қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётидаги роли яна шу билан аниқланадики, у умумхалқ масалаларини ҳал қилиш учун зарур бўлган жам ғаришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Бу тармоқда мамлакат халқ хўжалигида ташкил топган қўшилган қийматнинг 30 фоизга яқини яратилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва улардан қайта ишланган товарларни сотишдан жами валюта тушумининг 40–50 фоизи ташкил топади. 2012 йилда биргина пахта толаси экспортидан 1259,7 млн. ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан 877,2 млн. АҚШ долларилик тушум келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |