14-мавзу. Глобаллашув ва ахборотлашув шароитида дин ниқобидаги тахдидларни бартараф этишда ислом маънавиятининг ўрни


сўнгига келиб Интернетдан дунёда 1 миллиард киши  фойдалан бошлади



Download 390,29 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana24.06.2022
Hajmi390,29 Kb.
#700485
1   2   3   4   5   6   7   8
 
сўнгига келиб Интернетдан дунёда 1 миллиард киши 
фойдалан бошлади.
 
Ўзгача айтганда, дунёда бирор шахс, жамият, давлат ёки воқеа, ҳодиса ҳақида саноқли дақиқаларда 
хабар топиш имкони пайдо бўлди. Бир пайтлар қўшни давлат аҳволи ҳақида маълумот олиш учун ойлаб кутилар эди. 
Бугун эса Мариананинг Нил дарёси бўйига қандай акса урганлиги ёки Азизбекнинг Амударё бўйида қандай 
сўкинганлиги ҳақида бир лаҳза ичида хабар топиш мумкин.
Медиавирус
(ингл, media virus; media – “оммавий ахборот воситалари (ОАВ)”, virus – “зарарли элемент”) 
– 
оммавий ахборот воситалари соҳаси бўйича мутахассис - америкалик Дуглас Рашкофф томонидан жамият ҳаётида 
бевосита ёки билвосита ўзгаришларга сабаб бўладиган ОАВ билан боғлиқ ҳодисаларни англатиш учун киритилган 
атама. 
Дуглас Рашкофф фикрига кўра реклама берувчилар ҳамда давлат дотациялари ҳисобига кун кўрадиган оммавий 
ахборот воситалари, ўзлари билган ё билмаган тарзда истеъмолчилик қадриятларини илгари суриб, жамоатчилик 
фикрини шакллантириб борадилар. 


Медиавируслар
– ахборотлар билан боғлиқ соҳаларда тарқатиладиган 
мем
лар, маълумотлар мажмуи бўлиб, у 
одамларнинг йирик ва маҳаллий тусдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан фикри, уларни англашини тубдан ўзгартириб 
юборади. 
Психологик уруш 
- психологик операциялар воситасида олиб борилади. Психологик операция – бу инсон 
руҳиятининг хусусиятлари ва заифлик ҳисобга олиниб, мақсадли равишда амалга ошириладиган хатти-ҳаракатдир. У: 
-
 
муайян информацияни тарқатиш; 
-
 
муайян информацияни юзага келтириш воситасида амалга оширилади. 
Психологик урушнинг мақсади; 
-
 
рақибни заифлаштириш; 
-
 
душманни енгиш; 
-
 
ўзгалар ресурсларини эгаллаш; 
-
 
истило қилиш; 
-
 
ўзгани итоатда сақлаш. 
Бундай хатти-ҳаракат каналлари: 
-
 
ОАВ; 
-
 
видео, мусиқа, китоблар, кўргазмалар, гастроллар; 
-
 
туризм; 
-
 
хорижда ўқитиш ва амалиётда бўлиш; 
-
 
ҳамкорликдаги тадбирлар; 
-
 
элчилик; 
-
 
имигрантлик. 
Бузғунчилик тарғиботи йўналишлари: 
-
 
миллий тарих ва миллий ютуқларни камситиш; 
-
 
миллий етакчиларни ёмон отлиққа чиқариш; 
-
 
муқобил мафкура тарқатиш; 
-
 
ахлоқий бузғунчиликка йўл очиш. 
Бузғунчилик ҳаракати оқибатлари; 
-
 
имигрантларнинг кўпайиши; 
-
 
айирмачиликнинг кўпайиши; 
-
 
жиноятчиликнинг ўсиши; 
-
 
зинокорликнинг авж олиши
-
 
ичкиликбозлик ва гиёҳвандликнинг ўсиши; 
-
 
безорликнинг кўпайиши; 
-
 
жамиятдан безишнинг юзага келиши; 
-
 
ҳарбий хизматдан бўйин товлаш ва ҳ.к. 
Ҳозирги давр ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун ХХ аср бошигача жаҳон тарихи асосан мустақил 
ривожланган ва бир-бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат бўлганини назарда тутиш 
муҳимдир. Ҳозирги замонда дунё сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаёти барча жабҳаларининг фаол 
интеграциялашуви натижасида сезиларли даражада ўзгарди ва яхлит бир бутун организмга айланди. Бунинг оқибати 
ўлароқ, айрим халқлар ва бутун инсониятнинг ижтимоий онгида глобал жараёнлар ва уларнинг таъсирида юзага келган 
умумий (дунё миқёсидаги) муаммолар билан белгиланган жиддий ўзгаришлар юз бера бошлади. Жаҳон ҳамжамияти ўз 
ривожланишининг янги босқичига қадам қўйгани, у аввалги босқичлардан нафақат ўзгаришлар миқёси, балки фаоллик 
даражаси ва универсал хусусияти билан ҳам фарқ қилиши аён бўлди.
Бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-йилларда глобаллашув (лот. глобус – 
ер курраси) деб номланди. Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун эр сайёраси учун ягона бўлган 
тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. Шунингдек, глобаллашув 
глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва 
шу кабилар билан тавсифланади.
Жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб етиш борасидаги кўп сонли саъй-ҳаракатлар 
глобаллашув жараёнларининг моҳияти, тенденциялари ва сабабларини, улар таъсирида юзага келаётган глобал 
муаммоларни аниқлаш ва бу жараёнларнинг оқибатларини англаб етишга қаратилган фанлараро илмий тадқиқотлар 
соҳаси – глобалистика пайдо бўлишига олиб келди. Кенгроқ маънода «глобалистика» атамаси глобаллашувнинг турли 
жиҳатлари ва глобал муаммоларга оид илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни, жумладан уларнинг 
натижаларини, шунингдек уларни айрим давлатлар даражасида ҳам, халқаро миқёсда ҳам иқтисодий, ижтимоий ва 
сиёсий жабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш учун қўлланилади.
Миқёсда ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни 
ифодалаш учун қўлланилади.
Глобаллашувнинг серқирралиги маданият, халқаро муносабатлар ва халқаро ҳуқуқ соҳасида жиддий таркибий 
ўзгаришлар ясаш билан бир қаторда ахлоқ, хулқ-атвор меъёрлари, қадриятларга муносабат ва мўлжалларда ҳам муҳим 
ўзгаришларга кучли эҳтиёжни юзага келтирди. Мутлақо янги ҳодиса – жаҳон жамоатчилик фикри юзага келди ва 
сайёрамизда ўзини жаҳон фуқароси деб ҳисобловчи одамлар сони кўпайди.
Жаҳон ҳамжамияти янги минг йиллик чегарасидан ўтиб, ўз тарихий ривожланишининг бутунлай янги босқичига 
қадам қўйди. Бу босқич жаҳон ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий алоқаларининг тарқоқлиги ва 
парокандалигидан уларнинг бирлиги, яхлитлиги, ягоналиги ва глобаллигига ўтиш билан тавсифланади.
Кўриб чиқилган глобаллашув жараёнлари одамларга янги ғам-ташвишлар ва ижтимоий ҳаётнинг 
интернационаллашувидан келиб чиқадиган янги (глобал) муаммолар келтирди.Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон 
ҳамжамияти нафақат янада ранг-баранг, балки аввалгидан ҳам зиддиятлироқ шакл-шамойил касб этгани билан 
тавсифланадиган ҳозирги вазият тарихда ҳеч қачон бўлмаган.


Бир томондан, у бир-бирига ўхшамайдиган, катта ва кичик, ривожланган ва қолоқ, тинчликсевар ва урушқоқ, ёш 
ва қадимги кўп сонли маданиятлар, миллатлар ва давлатлардан иборат. Бошқа томондан эса, инсоният учинчи минг 
йилликка ягона организм сифатида, бир «умумий уй», аниқроқ айтганда, яшаш шароитлари нафақат табиий 
кўрсаткичлар, яъни яшаш учун яроқли ҳудуд билан, балки ҳаёт фаолияти учун зарур ресурслар мавжудлиги билан ҳам 
чегараланган ер деб аталмиш катта ва одамга тўлиб кетган «коммунал квартира» аҳолиси сифатида қадам қўйди. Бу 
тўла англаб етиш жараёни сўнгги ўн йилликлардагина юз берган ва эндиликда у билан барча мамлакатлар ва халқлар 
ҳисоблашишга мажбур бўлган борлиқдир.
Айни вақтда шуни таъкидлаш лозимки, глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши қандайдир янглишиш, кимнингдир 
хатоси ёки ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишнинг атайлаб танланган стратегияси натижаси эмас. Бу тарих 
инжиқлиги ёки табиий аномалиялар маҳсули ҳам эмас. Ушбу муаммоларнинг илдизлари анча чуқур бўлиб, индустриал 
жамият, умуман технократик ёъналтирилган маданиятнинг кенг миқёсдаги инқирозини юзага келтирган ҳозирги 
цивилизациянинг вужудга келиш тарихига бориб тақалади.
Маданиятнинг кенг миқёсдаги инқирозини юзага келтирган ҳозирги цивилизациянинг вужудга келиш тарихига 
бориб тақалади.
Биринчидан, глобал муаммолар ўз моҳиятига кўра нафақат айрим кишиларнинг манфаатларига, балки бутун 
инсоният тақдирига дахлдордир.
Иккинчидан, уларни бартараф этиш учун бутун сайёра аҳолиси ҳеч бўлмаса аксарият қисмининг куч-ғайратини 
бирлаштириш ва улар баҳамжиҳат, изчил иш кўриши талаб этилади. 
Учинчидан, бу муаммолар дунё ривожланишининг объектив омили ҳисобланади ва бирон-бир мамлакат уларни 
эътиборга олмаслиги мумкин эмас.
Тўртинчидан, глобал муаммоларнинг ечилмагани келажакда бутун инсоният ва унинг яшаш муҳити учун жиддий, 
балки тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Глобал муаммоларнинг бошқа бир муҳим хусусияти – уларнинг барчаси бир-бирига шу даражада боғлиқки, 
улардан бирини ечиш ҳеч бўлмаса унга бошқа муаммоларнинг таъсирини ҳисобга олишни назарда тутади.
Ҳозирги замонда глобал муаммоларни таснифлашга нисбатан ҳар хил ёндашувлар орасида айниқса кенг эътироф 
этилган таснифга мувофиқ глобал муаммоларнинг барчаси уларнинг кескинлик даражаси ва ечимининг аҳамиятига, 
шунингдек реал ҳаётда уларнинг ўртасида қандай сабабий боҳланишлар мавжудлигига қараб уч катта гуруҳга 
ажратилади.
Биринчи гуруҳ энг катта умумийлик ва муҳимлик даражаси билан тавсифланадиган муаммолар. Улар турли 
давлатлар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқади. Айни шу сабабли улар интерижтимоий глобал муаммолар деб 
аталади. Бу ерда жамият Глобал муаммоларнинг моҳияти. «ҳозирги даврнинг глобал муаммолари» тушунчаси 1960-
йиллар охири – 1970-йилларнинг бошларида кенг тарқалди ва шундан бери илмий ва сиёсий муомала(лексикон) ҳамда 
оммавий онгдан мустаҳкам ўрин олди.
Глобаллашув жараёнларини назарий жиҳатдан англаб етиш ва глобал муаммоларни бартараф этиш нафақат ўта 
оғир ва узоқ давом этадиган, балки кутилган натижаларга қандай эришиш мумкинлиги хусусида ҳали аниқ жавоблар ва 
узил-кесил ечимларга эга бўлмаган ишдир. Айни вақтда аксарият тадқиқотчилар глобал тангликларни бартараф этиш 
имкониятини оммавий онгда янгича ахлоқнинг шаклланиши ва мустаҳкамланиши, маданиятнинг ривожланиши ва 
унинг инсонпарварлашуви билан боғламоқдалар. Бунинг учун жиддий асослар бор, зеро одамларнинг феъл-атвори
хатти-ҳаракатлари, пировард натижада эса улар эришишга ҳаракат қиладиган натижа асосан уларнинг ҳаётга 
муносабати ва фикрлаш тарзи билан белгиланади.
Дарҳақиқат, асрлар мобайнида сақланиб қолаётган дунё ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириш, қотиб қолган 
фикрлаш андозаларини бартараф этиш ва одамлар онгида инсонийликнинг янгича тамойилларини шакллантиришнинг 
ўзи умуминсоний муаммолар ечими эмаслиги ҳам равшан. Бу мазкур муаммоларни бартараф этиш ёълидаги зарур, 
лекин фақат биринчи қадам ва у муттасил ўзгарувчи вазиятга мос бўлган ва ҳозирги давр руҳини аниқ акс эттирадиган 
дунёқарашнинг шаклланиши билан боғлиқ. Бундай янгиланган дунёқараш замирида фақат сўнгги юз йилликка хос 
бўлган жамият ҳаёти интернационаллашувининг кескин ўсиши билан белгиланадиган ижтимоий муносабатларнинг 
янгича мазмуни ва шакл-шамойилларини акс эттирувчи янгича инсонийлик ётиши лозим. Мазкур янгича инсонийлик 
глобал онгни шакллантиришга қаратилиши ва уч асосий негиз: глобаллик туйғуси, зўравонликка нисбатан 
муросасизлик ва инсоннинг асосий ҳуқуқларини тан олишдан келиб чиқадиган адолатпарварликни ўз ичига олиши 
даркор.
Ҳар бир халқ, ҳар бир мамлакат халқаро муносабатларнинг у ёки бу тартибида, давлатлараро савдо оқимларининг 
ёъналиши ва капиталларнинг тақсимланишида ўз муайян манфаатига эга бўлади. Улар табиий ресурслардан 
фойдаланиш, атроф- муҳитни сақлаш ва шу каби масалаларда доим ўз манфаатларини ҳимоя қиладики, бу уларнинг 
сиёсатида умумий масалаларда ҳам, хусусий масалаларда ҳам бевосита акс этади ва бошқа мамлакатлар сиёсатига 
ўхшамаслигига сабаб бўлади. Баъзан ички манфаатлар умумий манфаатлардан устунлик қилади. Бундай ҳолларда 
мазкур сиёсат бошқа давлатларнинг манфаатларига зид равишда амалга оширилади. Масалан, экология нуқтаи 
назаридан бу қўшни ҳудудларда яшовчи халқларнинг қарама-қарши манфаатлари тўқнашган ҳолларда кўп кузатилади.
Аммо ҳозир, жамият ҳаётининг интернационаллашуви ва иқтисодий алоқаларнинг ўсиб бораётган 
интеграциялашуви шароитида, сайёрамизнинг турли бурчакларида жаҳон ҳамжамиятининг ядро уруши, экологик 
танглик, демографик кескинлик ва ресурслар танқислигини бартараф этишдан иборат объектив манфаатларини 
ўзларининг умумий манфаати деб билувчи одамлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Маърифатли сиёсий ва жамоат 
арбоблари янада аниқроқ англаб етаётган келишилган ҳаракатларга бўлган бу объектив эҳтиёж ҳозирнинг ўзидаёқ 
айрим давлатлар хулқ-атворига таъсир кўрсатмоқда ва ҳатто уларнинг ички ва ташқи сиёсатини маълум даражада 
белгиламоқда.
Айрим мамлакатларда ҳам, бутун дунёда ҳам барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришиш технократик 
жамият тузилиши ва моҳиятидан келиб чиқадиган катта қийинчиликлар билан боғлиқ. У компьютер инқилоби 
таъсирида ўзгарганига қарамай, техноген цивилизациянинг асосий шакл-шамойилларини сақлаб қолмоқда ва шу 


сабабли ҳозирда мавжуд кўринишда нафақат бундай жамият танқидчиларини, балки техника тараққиёти тарафдорлари 
(технократик оптимистлар) собиқ издошларининг бир қисмини ҳам қаноатлантирмаяпти.
Уларнинг аксарияти фикрига кўра, ҳозирги ғарб цивилизацияси инсоният учун шикастли бўлган кўпгина 
зиддиятларни юзага келтирди, чунки унинг замирида табиат ва унинг ресурсларига нисбатан истеъмолчилик ёндашуви 
ётади. Тегишли қадриятлар тизимидан мустаҳкам ўрин олган бундай тасаввурлар тарихан саноат инқилоби, кейинроқ
фан-техника инқилоби даврида шаклланган бўлиб, ўз илдизлари билан инсон, худди ердаги Худо каби дунёни бунёд 
этади, уни табиат имкониятлари ва ўз имкониятлари билан ҳисоблашмасдан ўз ихтиёрига кўра ўзгартиради деган 
дунёқарашга бориб тақалади. Пировардда нафақат экологик ва демографик тангликлар, балки маънавий инқироз ҳам 
юзага келади, бунда аввалги дунёқараш мўлжаллари объектив шароит тазйиқи остида ўзгараётган амалиёт билан 
тўқнашади. Шу боис Ўзбекистонда айнан маънавий инқирознинг олдини олиш мақсадида 1994 йилда “Маънавият ва 
маърифат” жамоатчилик маркази ташкил қилинди, 1996 йилда марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳукумат 
қарори қабул қилинди ва унга кўра 1997 йилдан барча таълим муассасаларида “Маънавият асослари” фанини ўқитиш 
жорий қилинди. 1999 йилда Маънавият ва маърифат марказлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Маънавият кенгаши 
ташкил қилинди. 2008 йилда республикамиз президенти Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият- енгилмас куч” 
асарида маънавий таҳдидлар ва маънавий юксалиш омилларини назарий асослади, зеро “Маънавият инсоннинг улғайиш 
ва куч-қудрат манбаидир”, фақат маънан етук инсонгина ҳар қандай таҳдидга қарши курашга ўзида куч топиши мумкин.
XX асрнинг охирги чорагида кўпгина мамлакатлар ўз мустақиллигини қўлга киритди. Бу жараён Шарқда, хусусан 
араб мамлакатларида ҳам содир бўлаётган эди. Мустақилликка эришган мамлакатлар сиёсий иқтисодий, маънавий-
маданий соҳаларда ўзига хос янгича ривожланиш йўлидан бора бошлаган. Айниқса, шахс ва виждон эркинлиги эътиқод 
ва дин эркинлиги янги жамият ривожининг муҳим ажралмас қисми эди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси 
мустақилликка эришгач, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунни дастлабки йиллардаёқ қабул 
қилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида “Ўзбекистон фуқаролари хоҳлаган динга 
эътиқод қилиши ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик” ҳуқуқи кафолатланди. Натижада халқимиз ўз хоҳиши 
иродаси билан ўзи лозим топган динга эътиқод қилиш имкониятига эга бўлди.
Мустақил Ўзбекистондаги бундай эркинликдан фойдаланишга, араб давлатларида вужудга келган турли диний 
ҳаракатлар динни (Исломни) тарғиб қилиш орқали маънавий таҳдидни ривожлантиришга ҳаракат қилдилар.
Маънавий таҳдидларга олиб келган мафкуравий кураш ва диний оқимларнинг илдизи XX асрнинг ярмида 
вужудга келган. Улардан бири “Иҳвонул Муслимин” (“Мусулмон биродарлари”) диний оқими бўлиб, XX асрлар 
ҳаракатлар ичида энг катталардан ва турли кучли мафкуравий базага эга бўлган диний ташкилот ҳисобланади. Унинг 
асосчиси диндор оилада дунёга келганмактаб ўқитувчиси Шайх Ҳасан ал-Банно (1906-1949) ҳисобланади. У ўз 
тарғиботини 1928 йилда бошлаб, асосий эътиборни динни тарғибот қилиш, масжид ва диний мактаблар қуриш зарур 
деб билди. “Иҳвонул Муслимин” ўта радикал экстремистик ташкилот бўлиб, ўз ғаразли ниятларини амалга ошириш 
учун мавжуд давлат ва ҳукуматларга қарши, эътиқод эълон қилди. Бу мақсад йўлида ўзини-ўзи ўлдириш мисолини ҳам 
дастлаб Ал-Банно “Фонул-моут” (“Ўлим санъати”) китобида асослаб берди. 
“Мусулмон биродарлари” ташкилотининг асосий вазифаси терористик ҳужумлари бўлгани учун, уни 
бошқарувчи “Махфий аппарат” ни тузди. Кейинчалик, Мисрда ана шундай бир қанча ўта радикал экстремистик 
гуруҳлар ва ташкилотлар вужудга келди. Уларнинг асосий мақсади ислом давлати, яъни халифалик давлатини тузиш 
эди. 
“Мусулмон биродарлари” ташкилоти ва уларнинг гуруҳлари фаолиятидаги ўта радикал ҳаракатлар араб 
мамлакатлари нафақат халқига, балки давлат раҳбарларига ҳам аён бўлиб қолганидан сўнг, бу ташкилот тарқатиб 
юборилди. Лекин умуман тарқалиб кетганлари йўқ, аксинча алоҳида алоҳида гуруҳларга бўлиниб, ташкил топиб, 
“мусулмон биродарлари” мафкуравий курашини, маънавий таҳдидини давом эттирдилар. Улар: “Ал жамоа Ал исломия, 
“Ал жиҳод Ал исломия,” “Тақдир ва ҳижра”, “жиҳод”, “Ислом лашкарлари”, “Тавба”, “Хизбуллоҳ”, “Таблиғ”, “Ҳизбут 
таҳрир ал исломий”, “Акромийлар”, “Нур” ва бошқа номлар билан фаолият юритдилар. Ўзбекистоннинг мустақиллик 
йиллари юқоридаги диний оқимларнинг айримлари бизнинг халқимиз айниқса ёшларимиз онги ва шуурига таъсир 
қилиб, маънавий таҳдидни амалга оширишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг барчасини диний фундаменталистик ва 
экстремистик оқимлар деб баҳолаш мумкин.
Ёшларни ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишини олдини олишнинг амалий йўналишлари 
қуйидагилар ҳисобланади: 

дарсларни пухта ўзлаштириш, асосий эътиборни чуқур илм олиш ва жисмоний ривожланишга қаратиш; 

тарбияни фақат ота-она, устозлар ва маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга оқсоқол ва онахонлардан олиш; 

диний экстремистик оқимларнинг фаолияти мусулмонлар бошига кулфат, низо ва ривожланишдан ортда 
қолишни олиб келаётганини теран англаш ва тенгдошларига ҳам тушунтириш;

ёшлар ичида ноқонуний тарзда чоп этилган диний мазмундаги адабиёт, диск, мобил телефонлардаги маъруза 
ва лавҳаларни тарқатмаслик, уларни “мутлоқ ҳақиқат” сифатида қабул қилиш на ислом динига, на амалдаги 
қонунларимизга тўғри келмаслигини қатъий англаш; 

аввал диний-экстремистик оқимлар таркибида жиноят содир этиб, авф этилган ёки жазони ўтаб яшаш жойига 
қайтиб келган шахслар билан яқин алоқаларга кирмаслик ва уларга кийиниш, юриш-туриш ва дунёқарашда тақлид 
қилмаслик, улар йўл қўйган хатоларни такрорламаслик; 

Download 390,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish