14-мавзу. Глобаллашув ва ахборотлашув шароитида дин ниқобидаги тахдидларни бартараф этишда ислом
маънавиятининг ўрни
Режа:
1.
Глобаллашув ва ахборотлашув шароитида дин ниқобида юзага келаётган тахдидлар.
2.
Ахборот технологиялари асрида исломга бўлган қизиқишнинг ортиши.
3.
Шариат ва маънавият. Шариатнинг манбалари. Ислом арконлари ва уларнинг инсонпарварлик ғоялари.
4.
Бугунги кунда турли дин ниқобидаги тахдидларни бартараф этишда ислом маърифати ва маънавиятининг ўрни.
ХХ асрнинг охирги XXI асрнинг бошларида жамият ва инсоният цивилизацияси тараққиёти тубдан ўзгариб,
дунёда ижтимоий ҳаёт ривожига, тинчликка таҳдид солувчи глобал муаммолар: диний фундаментализм ва экстремизм;
халқаро терроризм ва наркобизнес; коррупция ва уюшган жиноятчилик; экологик онглилик ва биогенетик бузилишлари
каби иллатлар, хавф-хатарлар жаҳон ҳамжамиятини ҳақли равишда ташвишга солмоқда.
Биосферани секин-аста неосферага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги назарияни илгари сурган академиклар
В.И.Вернадцкий, Н.Н.Моисеев ва бошқалар XXI аср инсониятни яшаб қолиши учун кураш босқичи бўлишига эътибор
қаратган эдилар. Агар ўтган асрда ички ва ташқи жамоавий ҳарбий хавфсизлик ҳақида фикр юритилган бўлса,
эндиликда юқорида қайд қилинган таҳдидлар кўндаланг бўлмоқда.
Бу таҳдидларнинг олдини олиш ҳар бир мамлакат тараққиётининг устувор йўналишини ташкил этаётганлиги
табиийдир. Бу ҳақда юртбошимиз И.А.Каримов шундай деган эди: «Бугунги кунда терроризм, экстремизм ва
радикализмга қарши кураш дунё мамлакатларини бирлаштирадиган асосий омил бўлиб қолмоқда»
1
.
Ҳақиқатдан ҳам терроризм ва диний экстремизм ХХ асрнинг охири ва XXI асрда вужудга келган жаҳон
ҳамжамиятлари мамлакатлари, халқлари ҳаётига таҳдид солувчи, талофат етказувчи сиёсий курашнинг жамиятда
беқарорлик ўрнатиш ва қўрқув уйғотиш усулидир. Терроризмни келтириб чиқарган ижтимоий-сиёсий асослари ва
сабаблари мавжуд бўлиб, улар: диний ақидапарстлик ва фундаментализм; диний ва сиёсий экстремизм; сепаратизмдир.
Бу сиёсий ҳаракатларнинг мазмун-моҳиятини кўпчилик халқимиз тўғри тушуниб, уларнинг жамият ва халқлар ҳаёти
учун ғоят зарарли эканлигини тушуниб етмоқда.
Терроризм ва экстремизмнинг жаҳон халқлари ва давлатлари ҳаётида турли портлашлар ёки бегуноҳ одамларни
ўлдиришдек фожиали воқеалар ҳамон содир бўлиб турганлигини гувоҳимиз. Аммо, бундай кимсаларга қарши курашиш
билан бу офатни бутунлай бартараф қилиш учун келтириб чиқарган «ушбу бало - қазонинг бирламчи манбаларига
қарши кураш даркор»
2
. Ана шундагина таҳдидларни олдини олиш имконияти вужудга келади.
Маълумки, ХХ асрнинг охирги чорагида Марказий Осиё халқларининг ижтимоий-сиёсий, маънавий-иқтисодий
ҳаётида улкан ўзгаришлар содир бўлиб, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги вужудга келди. Бундай шароитда халқаро
ҳамжамиятда динларнинг фаоллашуви, уларнинг сиёсийлашиб бориши билан бир қаторда, турли конфессияларнинг
инсоният маънавий бойлиги эканлигидан фойдаланадиган хокимият учун курашда қурол сифатида ишлатишга
уринувчи турли диний ҳаракатлар ҳам юзага кела бошлади. Улар ўз ғояларини диндорларга тез сингдириш йўлларини
ахтариб, ҳам сиёсий, ҳам маънавий жиҳатдан турли диний конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликни келтириб
чиқариш билан чекланмасдан, ҳозирги цивилизация билан халқлар маданий ва маънавий мерсои ўртасида ҳам
номутаносибликни тарғиб қилмоқчи бўлдилар.
Мустақил ҳамдўстлик мамлакатлар мустақилликка эришгандан буён ўтган давр ичида турли сиёсий кучлар,
диний ҳаракатлар миллий хавфсизлигимизга, давлатимиз ва халқимиз барқарорлигини бузишга тинмай ҳаракат қилиб
кўрдилар. Бундай ҳаракатларнинг бошқарадиган сиёсий кучлар диний ташкилотлар ва гуруҳлар мавжуд бўлиб, улар
гоҳ яширин, гоҳ ошкора фаолият кўрсатдилар. Ҳозирги даврга келиб, ахборот воситалари асосида мафкурвий таъсир
ўтказишдан ташқари бир қатор чегара билмайдиган муаммоларга, таҳдидларга дуч келинди, кимёвий, ядровий, фазовий,
биологик, экологик, иқтисодий террористик харакатлар хавф солиб турибди. Масалан, Лондонда чоп этилган
«Экономистик» журналининг 2005 йилда эълон қилинган «Йўқотилган из» мақоласида иқтисдоий хавфсизлик
таҳдидларидан бири бўлган терроризмни бартараф қилиш ҳақида ғарб сиёсатчилари, Жорж Буш ва Тони Блейр
терроризмни енгиш учун уни таъминлаб турувчи пул оқимини тўхтатиш ҳақидаги таклифларини амалга ошириш қийин
деб ҳисобладилар. Бунинг биринчи сабаби – террор фондлари жуда махфий, маълумотлари эса кичик ҳажмда; «учинчи
давлатлар» манфаатларига мос келганлиги учун ҳам бевосита ёки билвосита, улар томонидан рағбатлантирилади;
террористик мақсадларни амалга ошириш учун молиявий таъминлаб халқаро банк тизимини йўқотиш зарур деган
фикрлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |