14.5. Меҳнат таътили ҳамда касаллик варақаси
бўйича ҳақ тўлаш
Ишлаб чиқаришнинг мавсум давомида бир текисда давом этмаслиги ҳамда бошқа холатлар (кўпчилик ишловчилар ёз ойларида таьтилга кетади) муносабати билан ишчиларга меҳнат таьтили бир маромда берилмайди.
Ишлаб чикариладиган маҳсулот таннархини тўғри аниклаш учун йил давомида таьтилларга ҳақ тўлаш бўйича ҳаражатларни бир моромда киритиб боришни таьминлаш зарур. Шу боисдан меҳнат таьтили вақтига тўланадиган иш ҳақи ҳаражатларини ҳар ойда маҳсулот таннархига белгтланган миқдорда киритиб бориш зарур. Бунинг учун меҳнат таьтиллига тўланадиган иш ҳақи маҳсулот таннархига уил давомида бир моромда утказилишини таьминлаш учун ҳар ойда маьлум миқдордаги маблағ корхона томонидан захира килиб борилиши керак.
Захира суммаси бухгалтерия ҳисобида 8910 – “Келгуси давр ҳаражатлари ва тўловлари резерви”.
Ишчиларга меҳнат таьтили вақтида иш ҳақи ҳисобланганида қўйидагича проводка берилади:
Д-т 8910 – “Келгуси давр ҳаражатлари ва тўловлари резерви”;
К-т 6710 – “Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар”.
Мисол. № 173 карага мувофиқ ходим Каримов Искандарга март ойида 24 кун муддатга таьтил берилди.
Ходимнинг шахсий варақасида қўйидаги маьлумотлар мавжд:
2002 йил 1 январида ходимнинг ойлик маоши 40000 сум килиб белгиланган. 2001 йилда ходимнинг ойлиги 35000 сўмни ташқил этган;
Шу муддат давомида олган мукофат суммаси 120000 сумни ташқил этган;
Ходига 25000 сум моддий ёрдам берилган;
Дам олиш ва байрам кунларида ишланганликучун 40000 сўм қўшимча ҳақ олган;
Йил охирида акция бўйича 175000 сўм дивиденд олган;
Касаллик варақаси бўйича 20900 сўм иш ҳақи олган.
Корхона ходими Каримов Искандарга 24 иш куни учун таьтил ҳақи ҳисоблаймиз:
Меҳнат таьтили бўйича ҳақ ҳисоблаш учун йил бўйича жами олган иш ҳақисини ҳисоблаймиз:
(35000х9)+(40000х2)=315000+80000=395000 сўм.
120000 сўм мукофот, 40000 сўм қўшимча ҳақ ва 20900 сўм касаллик варақаси бўйича ҳақ. Жами 575900 сўм. (395000+120000+40000+20900).
2) Ўртача ойлик иш ҳақи 47992 сўм (575900/12)
3) Кунлик иш ҳақи 1889 сўм 50 тийин (47992/25,4)
Демак, таьтил ҳақи 45348 сўм (1889,5х24)
Меҳнат таьтилига ҳақ ҳисобланила ҳисобга қўйидагича проводка берилади:
Д-т 8910 – “Келгуси давр ҳаражатлари ва тўловлари резерви” – 45348 сўм;
К-т 6710 – “Ходимлар билан иш ҳақи бўйич аҳисоблашишлар” – 45348 сўм.
Корхона ишчи ва бошқа ходимлари бидан касал бўлиб қолганида улар касаллик варақаси бўйича ҳақ тўланаши лозим. Даволаш (тиббий) муассаса томонидан берилган меҳнат кобилятини йўқотиш тўғрисида варака-бюллетень нафака ҳисоблаш учу насос бўлади. Нафака миқдори касал булишдан илгари ишлаган ойнинг ўртача иш ҳақи, касаллик давом этиши ва меҳнат стажига боғлиқ. Иш стажи 5 йилгача булаган иш ҳақининг – 60 фоизи, 5 йилдан 8 йилгача – 80 фоизи, 8 йилдан ортик бўлса – 100 фоизи ҳисобланади.
Иш стажидан қатьий назар, иш ҳақининг 100 фоизи ҳажмиданафакалар хомиладорлик ва тугиш бўйича, ишлаб чиқариш жарохати ва касб касалиги бўйича 18 ёшгача 3 боласи бор бўлган ишчиларга ва уруш ногирионларига тўланади.
Иш ҳақи суммасига ижтимой суғўрта ажратмалари ҳисобланадиган барча иш ҳақи, қўшимча ҳақ ва тўловлар (бир марталик бериладиган мукофотлардан ташқари) киритилади.
Мисол. Ишчи 2001 йил октябрь ойида 5 кун касал бўлган. Бу тўғрида тиббиёт муассасидан берилган меҳнат кобилятини йўқотиш тўғрисида варака ва табелда ёзувлар бор. Ўзлуксиз иш стажи – 7 йил.
Унинг аввалги ойдаги иш ҳақиси қўйидагича бўлган:
Ишбай – 15000 сўм;
Вақтбай – 2000 сўм;
Олдинги йилнинг ўртача ойлик мукофот суммаси – 1300 сўм.
Меҳнат кобилятини йўқотганлик нафакасини ҳисоблаш учун ўртача ойлик ҳақ 18300 сум (15000+2000+1300). Октябрь ойида 22 иш куни мавжуд. Ўртача кунлик иш ҳақи 831,8 сум (18300/22)ни ташқил қилади. Иш стажи ва касал бўлган кунларини ҳисобга олган холда нафака 3327,2 сум (831,8х5х0,8)ни ташқил этади.
Ушбу муомалага хислбда қўйидагича проводка берилади:
Д-т 6520 – “Давлат максадли фондларига тўловлар” – 3327,2;
К-т 6710 – “Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар” – 3327,8 сум.
Do'stlaringiz bilan baham: |