14.7. Иш ҳақи фондининг ишлатилиш устидан назоратни ташқил этиш.
Ишлаб чиқариш режасининг бажарилишига мувофиқ меҳнат ҳақ тўлаш фонди устидан доимий назорат бевосита корхона ходимлари томонидан амалга оширилади.
Бухгалтерия ходимлари ишбай нарх ва бахоларнинг тариф ставкалари, маош, устама ҳақ ва қўшимча тўловлар, мукофатларнинг тўғри қўлланилиши ва ҳисобланиши усиадан жорий назорат урнатиш керак.
Шу вақтга кадар иш ҳақи фондидан тўғри фойдаланилиши устидан ташқи назорат функциялари давлат томонидан банк муассасалари зиммасига юкланган эди.
Банк назорат маҳсулот (иш, хизмат) лар ишлаб чиқариш ҳажми ёки корхона фаолиятини ифодаловчи бошқа курсаткичлар (даромад) ҳамда иш ҳақи бўйича ҳисоб ва ҳисоботнинг жорий этилган тартиби асосида ҳар чоракда амалга оширилар эди.
Банк муассасалари корхонага иш ҳақи учун маблағларни маҳсулот (иш, хизмат)лар ёки даромад ҳажмининг усиш даражаси 0,7 коэффицентига тўғриланган иш ҳақи фондининг база даражасига асосланган холда берар эди. Ишлаб чиқариш ҳажми камайган такдирда иш ҳақи учун маблағлар банк томонидан иш ҳақи фондининг база даражасига берилар эди.
Хўжалик юритувчи субьектларнинг ўз маблағларидан мустақил фойдаланиш қўламини ошириш максадида республикамизда купгина чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 3 августда кабул қилинган “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чроа-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида корхона, ташқилот ва муассасаларининг банкдаги ўз ҳисобваракаларидаги пул маблағларидан эркин фойдаланишини янада кучайтириш чора-тадбирлари берилган. Хусусан, ушбу Қарорнинг 3-бандига муаофик 2002 йил 1 сентябридан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатьий назар хўжалик юритувчи субьектларга тижорат банкларидаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд маблағларни топширилган нақд тушум доирасида белгиланган тартибда биринчи талаб бўйича олиш ҳуқуқи берилиши кўзда тўтилган.
Қарорнинг 4-бандига биноан 2002 йил 1 октябрдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатьий назар, корхона ва ташқилотларда меҳнатга ҳақ тўлашга йуналтириладиган маблағларнинг давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилиниши такидлаб ўтилган. Шунингдек, 2002 йилнинг 4-чоракидан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатьий назар, юридик шахслар йўлланиб ишловчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш сифатида ҳисобланган ва амлада тўланган суммалар ҳамда бошқа даромадлар тўғрисида маьлумотларни, шунингдек, ушбу даромадлардан солиқ суммалари тўғрисилаги маьлумотларни давлат солиқ хизмати органларига ҳар чоракда тақдим этиши белгилаб кўйилган.
Корорнинг амалиётга тадбиқ этилиши республикамизда фаолият юритиётган юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг устидан назоратнинг ўзлари юритишни белгилаб беради.
Такрорлаш учун саволлар
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг таркиби нималардан тошкил тонган?
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг кандай шакллари мавжуд?
Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби кандай хужжатларда расмийлаштирилади?
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳисоби кандай юритилади?
Меҳнат таьтили ҳамда касаллик варақаси бўйича ҳақ тўлаш ҳисоби юритишнинг мохияти нимада?
Иш ҳақидан ушлаб колинадиган ажратма ва тўловлар таркибига нималар киради?
Иш ҳақи фонднининг ишлатилиши устидан назоратни ким олиб боради?
Do'stlaringiz bilan baham: |