13-Мавзу: Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар, уларнинг таснифи ва тавсифи. Аҳоли ва ҳудудни табиий фвлардан муҳофаза қилиш


Биологик табиий офат турлари ва улардан муҳофазаланиш



Download 2,63 Mb.
bet18/23
Sana03.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#737499
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
4-mavzu (3)

Биологик табиий офат турлари ва улардан муҳофазаланиш
Биологик табиий офат - бу одамлар, хайвонлар ва ўсимликлар орасида ўта хавфли инфекциялар, зооноз инфекциялар ва ўсимликларга хос касаллигини тарқалиши.
Эпидемиологик вазиятлар.
Юқумли касалликнинг маълум бир чегараланган ҳудудда, яъни кўча, маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳар аҳолиси орасида бир неча йиллар давомида вақти-вақти билан ҳар йили ёки ҳар 2-3-5 йилда такрорланиб, тарқалиб туришига эндемия дейилади. Масалан, қорин тифи, бруселлёз, безгак, гепатит ва бошқа касалликлар.
Юқумли касалликнинг вилоят, республика миқёсида бир пайтнинг ўзида тарқалишига эпидемия дейилади. Масалан, грипп, ОИВ ва бошқа касалликлар.
Юқумли касалликнинг бир неча мамлакатларда бир пайтнинг ўзида кенг миқёсда тарқалишига пандемия дейилади. Масалан, грипп, ОИВ, вабо ва бошқа касалликлар.
Эпидемиологик вазиятлар - бу одамларда учрайдиган ўта хавфли юқумли касалликлар (ўлат, вабо, сарғайма, иситма ва бошқ.), зоонос инфекциялар (сибир яраси, қутириш ва бошқ.), вирусли инфекциялар (ОИТС ва этиологияси аниқланмаган касалликларни) тарқалишидир.
Эпидемиология юқумли касалликларнинг келиб чиқиши, одамлар орасида тарқалиши ва йўқотилиши қонуниятларини ўрганадиган ҳамда уларнинг профильактикаси ва бутунлай тугатилиши услублари тўғрисидаги фан ҳисобланади.
Юқумли касалликлар
Патоген микроорганизмлар қўзғатадиган, соғлом одамларга беморлардан ёки касал ҳайвонлардан юқадиган ва одамлар орасида ёппасига тарқаладиган касалликлар юқумли (инфекцион) касалликлар деб аталади. Бундай касалликлар ҳанузгача кўп учрайди. Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг ахборотига кўра, ер юзида ҳар йили 1 миллиарддан ортиқ одам турли юқумли касалликларга чалинади.
Юқумли касалликлар қиска вақт давомида халқ ичида кенг тарқалиб, одамлар бу касалликларни юқтириб олиши мумкин. Мисол учун 1960 йилда Индонезияда бошланган Эл-Тор номли вабо (холера) 10 йил давомида бутун дунё мамлакатларни қамраб олди. Пандемия гриппи икки йил давомида (1968-1970) 2 млрд. одамлар юқтирган ва 1,5 млн. га якин инсон ҳаётдан кўз юмган. Иситма, қалтираш, бадан увушиши юқумли касалликларнинг одатий аломатларидир. Шу билан бирга бош оғриғи, мушакларнинг ва бўғимларнинг оғриши, дармонсизлик, умумий кучсизлик, ҳолдан тойганлик, баъзи вақтларда кўнгил айниши ва қайд қилиш, уйқусизлик, иштаҳанинг йўқолиши кузатилиши мумкин. Шу боис юқумли касалликларни аломатларини, уларни тарқалиш йўлларини, олдини олиш усулларини ва юриш – туриш қоидаларини билиш талаб этилади.
Юқумли касалликларнинг жамоа орасида тарқалиши мураккаб бўлиб, у эпидемик жараён деб аталади. Эпидемик жараённинг қандай кечиши, биринчидан, макроорганизм (инсон организми) ва микробларнинг хусусиятига боғлиқ бўлса, иккинчидан, социал омиллар: аҳолининг турмуш даражаси, зичлиги, маданияти, овқатланиш ва сифатли сув билан таъминланиш даражаси, касби ва бошқаларга боғлиқ. Эпидемик жараён рўй бериши учун қуйидаги уч звено мавжуд бўлиши шарт.

  • инфекция манбаи;

  • касаллик қўзғатувчиларнинг тарқалиш имконияти;

  • касалликка мойил жамоа

Юқорида номлари келтирилган звенолар фақат ташқи муҳитнинг маълум шароитидагина ўзаро дуч келади.
Юқумли касаллик микроблари табиий йўл билан кўпаядиган организм (одам ёки ҳайвон организми) инфекция манбаи ҳисобланади. Кўпгина юқумли касалликларда бемор одам инфекция манбаидир. Микроблар бемор организмидан турли йўллар билан ажралади. Уларнинг қай йўсинда ажралиши касаллик жараёнида асосан, организмнинг қайси жойи жароҳатланишига боғлиқ. Жумладан, юқумли ошқозон-ичак касалликларида микроблар асосан, нажас билан ажралади. Юқори нафас йўллари инфекцияларида қўзғатувчилар бемор аксирганда ва йўталганда, сўлак ва туфук томчилан билан чиқади ва ҳоказо.
Касалликнинг турига қараб, микробларнинг ташқи муҳитга тарқалиши турли даврларда ҳар хил бўлади. Чин чечак, қизамиқ, қутуриш каби касалликларнинг яширин (ҳали касаллик белгилари пайдо бўлмаган) даврида микроблар ташқарига кўплаб ажралади. Аксари, ўткир юқумли касаллик билан оғриган беморларда касаллик зўрайган даврда қўзғатувчилар кўплаб ажралади. Баъзи юқумли касалликларда (ич терлама, паратиф, дизентерия ва бошқаларда) тузалиш даври - реконвалесценцияда ҳам микроблар интенсив ажралади. Айрим ҳолларда эса бемор касалликдан тузалиб кетганидан кейин ҳам маълум вақтгача инфекция ажратиб туриши мумкин. Бундай одамлар бактерия ташувчилар дейилади. Агар бактерия ташувчилик 3 ойдан кам муддатда тўхтаса, ўткир бактерия ташувчи, 3 ой муддатдан ортиқ давом этса, сурункали бактерия ташувчи дейилади. Бундан ташқари, соғлом бактерия ташувчилар ҳам бўлади. Уларда касаллик шунчалик енгил ўтадики, ҳеч қандай белгилар билан намоён бўлмайди. Бундай одамлар ўзи сезмаган ҳолда бактерия ажратади.
Э пидемиологик, яъни касалликни тарқатиш нуқтаи назандан бактерия ташувчилар, касаллик белгилари яққол кўринган беморларга нисбатан хавфлидир. Чунки улар ўзини соғлом ҳисоблаб, бошқалар билан муомалада бўлади ва касаллик тарқатади.
Микроб инфекция манбаидан ажралиб, ташқарига чиққанидан сўнг нобуд бўлиши ёки узоқ вақт сақланиши мумкин. Улар кўпинча қуёш нури, ёруғлик, қуритиш таъсирида нобуд бўлади. Грипп, менингококк инфекцияси ва сўзак қўзғатувчилари ташқи муҳитда бир неча дақиқа ичида нобуд бўлади. Аммо, баъзи микроблар ташқи муҳитда ҳаёт фаолиятини узоқ сақлаб туради. Масалан, куйдирги, қоқшол ва ботулизм таёқчалари ташқи муҳитда спорага айланиб, тупроқда бир неча йиллар сақланиши мумкин.
Бемор организмидан ажралишига ва ташқи муҳитда сақланиш хусусиятига қараб, касаллик микроблари соғлом одамга турли йўллар билан юқади. Масалан, қизамиқ, кўкйўтал, грипп, чечак, бўғма, қизилча ва бошқалар ҳаво-томчи парчалари орқали тарқалади (1-расм). Бунда беморнинг нафас йўлларидан ажралган ҳаво ва туфук таркибидаги микроблар томчи ҳолида ташқарига тарқалади. Соғлом одам нафас олаётганда ҳаво билан бирга ундаги микроблар ҳам бурун ва нафас йўлларига тушади. Шундай қилиб касаллик юқади.
И чак инфекциялари, шунингдек, бруселлёз ва оқсим касалликлари озиқ-овқат билан юқади (2-расм). Озиқ-овқатнинг микроблар билан зарарланиши турлича рўй беради. Касал ҳайвон гўшти яхшилаб пиширмасдан истеъмол қилинганда бруселлёз, куйдирги, салмонеллёз ва бошқа касалликлар юқади.
Сув орқали тарқалиши ҳам ичак инфекциялари ва туларемияда учрайди. Сувга зарарли микроблар турли йўл билан тушиши мумкин. Ёмғир сувлари турли чиқиндилар ва микробларни ювиб, ариқ, анҳорларга қўшилиши мумкин. Оқар сувга бевосита турли чиқиндилар, ювинди сувлар, шунингдек, турли корхоналар, айниқса, касалхоналарнинг оқава суви қўшилиши натижасида ҳам микроблар кўпайиб кетади. Зарарланган сувни кўпчилик истеъмол қилиши сув эпидемиясини келтириб чиқаради.
Шунингдек, инфекцион касалликлар алоқа йўли билан ҳам юқади. Алоқа бевосита ва билвосита бўлади. Қутуриш, захм ва сўзак касалликлари бевосита алоқа йўли билан юқади. Шундай йўл билан баъзи нафас “инфекциялари” - бўғма, қизилча бемор соғлом одамни ўпганида юқиши мумкин. Қўзғатувчилари ташқи муҳитда турғун бўлган кўпгина касалликлар билвосита алоқа йўли билан юқади. Бунда турли идиш-товоқ, ўйинчоқлар, сочиқ, дастрўмол, кийим-кечак микроб тарқалувчи омил ҳисобланади. Ичак инфекциялари: ич терлама, дизентерия, салмонеллёз, вабо ва бошқа касалликларнинг тарқалишида бу омиллар муҳим рол ўйнайди. Улар воситасида микроб соғлом одам организмига оғиз орқали тушади.
Кўпгина юқумли касалликлар қон сўрувчи турли ҳашаротлар воситасида юқади. Касалликнинг бундай тарқалиши трансмиссив йўл деб аталади. Турли чивин, искабтопар (москит) каналар, безгак, қайталама тиф, риккетсиозларни бемордан соғлом одамга юқтиради.
Масалан, касал юққан кана чақса, Лайм касаллигини келтириб чикаради. Бу одатда, жуда майда буғу кана бўлиб, уни хатто илғаш ҳам қийин. Касаллик кичкина қизил доғ тарзидаги тошмадан бошланиб, жадал катталашади ҳамда диаметри 12,5-17,5 см гача етади. Одамда ҳарорат юқори кўтарилади, бош оғрийди дармонсизлик хис қилинади, буғин ва мускул зирқираб оғрийди. Яъни гриппни эслатувчи аломатлар юзага чиқади. Вақти келиб беморда артрит авж олади, бўйни увишиб қимирламай қолади, хотира йўқолади, кўриши ва эшитиши ёмонлашади, ҳарорат баланд кўтарилади, юрак аритмияси рўй беради ёки юрак тепиши тезлашади.
Канани топсангиз уни пинсет билан иложи борича терига тақаштириб тутингда, секин тортиб олинг. Яқин атрофда пинсет бўлмаса, бармоғингизни ҳимоя қилиш учун қўлқопдан, целлофан ўрамадан ёки бир парча қоғоздан фойдаланинг. Канани теридан тортиб олгач зарарланган жойни совун билан ювинг. Тошма ёки грипп аломатлари сезилса врачга мурожаат қилинг.








Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish