13-Мавзу: Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар, уларнинг таснифи ва тавсифи. Аҳоли ва ҳудудни табиий фвлардан муҳофаза қилиш



Download 2,63 Mb.
bet1/23
Sana03.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#737499
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
4-mavzu (3)




13-Мавзу: Табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар, уларнинг таснифи ва тавсифи. Аҳоли ва ҳудудни табиий ФВлардан муҳофаза қилиш
Режа:

  1. Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларнинг турлари

  2. Геологик табиий офатлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари

  3. Гидрометереологик табиий офатлар ва уларнинг таснифи.

  4. Биологик табиий офат турлари ва улардан муҳофазаланиш



Таянч иборалар. зилзила; кўчки; қор кўчкиси; сув тошқини; сел; қуюн; бўрон; ўпирилиш; эпидемик ФВ; эпизотик ФВ; эпифитотик ФВ.


Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларнинг турлари
Табиий офатлар инсон онги ва фаолиятидан ташқарида рўй берадиган талофатлар бўлиб у тезликда ёки аста-секин содир бўлиши инсонларни мўътадил яшаш ишлаш шароитларининг бузилиши одамларнинг ўлими ҳамда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг,моддий бойликларини йўқ бўлиб кетиши билан тугайдиган ҳодисалардир.
Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларнинг қуйидаги турлари мавжуд.


Геологик табиий офатлар ва уларнинг келиб чиқиш
сабаблари
Зилзиланинг ер юзидаги таркалиши, пайдо булиши, келиб чикиши сабаблари ва халокатли окибатлари.
Инсоният тарихида юзларча фалокатли зилзилалар булиб утгани ёзма манбалардан маълум. Юнонистондаги кадимги Помпей харобалари шундан далолат беради. Олимлар уммон тубидан куплаб Кадимий шахарларнинг харобаларини топишган.хозирги кунда Иссиккул киргоклари буйлаб хам кухна давр иншоалари, саройлари ва касрларнинг колдиклари хамон сакланиб, уша кадимий ер силкинишларидан гувохлик бериб турибди. Охирги 50 йил ичида булиб утган кучли зилзилалар ичида вайронгарчилик ва курбонлар микёсига кура Чили, Сан-Франциско, Токио, Ашхобод, Тошкентдаги ва бошкалар ажралиб туради. 1948 илги Ашхобод (100 минг одам халок булган, 8-9 балл) зилзиласидан кейинги энг дахшатли фожеа Спитак зилзиласи номини (унда 30 мингодам халок булган) олди. У 1988 йили 7 декабрь куни содир булди. Дастлабки кучли силкинишнинг узида 20 мингли Спитак шахри ва унинг атрофидаги бир неча кишлоклар бутунлай яксон булди. 200 мингли Ленинакин шахри замонавий биноларининг ярмидан купи кулади ёки тиклаб булмайдиган ахволга келди. 120 мингли саноат маркази булмиш Кировакан шахарлари ва катта кишлоклар талофат топди.
Сан-Францискода 1906 йил 18 апрелдаги ер кимирлашда 700 киши халок булган. Моддий зиён 1,5 млрд. доллорни ташкил килган. Икки кун ёнгин мобайнида 500 га якин кварталлар ёниб, хеч нарса колмаган, хаммаси булиб 350 минг киши халокатга учраган.
Японияда 17 январь 1995 йилда кучли ер кимирлаши содир булган. Унинг эпицентри йирик Коба портини марказида жойлашган булиб жуда катта куламда мухандислик ва комунал иншоатларнинг вайрон булишига уй-жойларни бузулишига олиб келган. Бу офат натижасида уйларни бузилган булаклари остида 5 минг одам нобуд булган ва 500 минг оила уй жойсиз колган.
27 май 1995 йилда Россия давлатини Нефтогорск шахрида 9,2 балл кучланишга эга булган ута кучли ер силкиниши содир булди. Маълумотларга кура унинг натижасида шахардаги 95 фоиздан ошик иншоатлар вайрон булган ва 1841 фукаро халок булган.
Энг кучли зилзила Узбекистонда 1902 йилда 8-9 балли Андижонда булган. 1946 йилда Наманганда (Чоткол зилзиласи номи билан), Тошкентда 1868 ва 1966 (7-8 балл) (1000 мартагача), Газлида 8-9-10 балл, Тожикистонда 1907, Гиссарда 9-10 балл, 15 га якин кишлоклар хонавайрон булган, 1000 га якин одам халок булган. 1911 йилда Помирда Сарез зилзиласи. Тог упирилиб, Усой деган тугон хосил килган. Мургоб дарёоси тусиб колиб, Сарез деган кул пайдо булган.Бу вайронагарчиликларнинг шунчалик катталикларига сабаб нима: биринчи навбатда зилзиланинг пойдо булишидаги ер кобигидаги ички кучларнинг таъсири, уларнинг ер юзасидага иншоатларга курсатган зарбасининг кучи, иккинчи навбвтда уй-жой биноларининг, корхоналарнинг, иншоатларнинг курилиш ишларини сифатли, зилзилага бардош берадиган килиб, зилзила содир буладиган ерлардаги зилзиланинг иншоатларга курсатадиган кучини хисобга олиб, уларнинг конструкцияларини лойихалаш, куриш, назорат килиш. Ахолини ва хужалик иншоатлари жойлашган худудларни зилзила туфайли содир булган халокатдан мухофаза килишни ташкил килиш учун, зилзила таркалган худудларни, пайдо булиш сабабларини, генетик турларини, таснифини урганиш, иншоатларга курсатадиган кучларини бахолаш, башорат килиш ва комплекс чора-тадбирларнинг таркибини куриб чикишимиз керак.
Табиий ходисалар ичида энг дахшатлиси, табиатга, жамиятга ва экологик вазиятга куп зарар етказувчи катта худудларда содир буладигани зилзиладир. Хар йили ер юзида турли кучга эга булганюз мингдан ортик ер силкинишлари кайд этилади. Мамлакатимиз жойлашган Марказий Осиё минтакасида кейинги юз йил ичида 30га якин ер силкинишлари кайд этилган булиб, унда юз минглаб кишиларни курбон булганлигини, катта-катта шахарлар вайронага айланганлиги бизга тарихдан маълум. Масалан, 1948 йилда Туркманистон пойтахти Ашхобот шахрида руй берган зилзила шахарни бутунлай вайронага айлантириш билан бирга 110 минг киши хаётига зомин хам булган.
Мамлакатимиз худуди тарихи хам зилзилаларга жуда бой булган. Масалан: Бухорода (818 йилда), Фаргонада (838, 1822, 1829 йилларда), Хоразмда (1208, 1209 йилларда), Самакандда (1490, 1602, 1797, 1798 йилларда), Газли шахрида (1976, 1984 йилларда), ва бошкалар. Мутахассисларнинг маълумотига кура биргина Тошкентнинг ўзида 4 марта кучли зилзила (1868, 1924, 1966 ва 1980 йиллар) булганлиги кайд килинган. Бу зилзилалар халк хужалигига жуда катта микдорда моддий зарар етказиш билна бирга бир неча юз минглаб одамларнинг улимига сабаб булган, экологик вазиятнинг узгаришига, турли юкумли касалликларнинг таркалишига сабаб булган.
Планетамизда зилзилаларнинг содир буладиган иккита зона ёки минтакаларга ажратилади:


  1. Download 2,63 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish