Сел окими хавфи тугилишини кандай билиш мумкин? Аввало, сел ва бошка жойлада эхтимоли юкори булган хавфлар тугрисидаги маълумотга ахолининг хамма табакаси эга булиши шарт. Хусусан, сел хавфи булишига меъёридан ортик жала куйиши ёки мавсумга хос булмаган хароратнинг бирдан кутарилиши сабабчи булади. Содир булган сел тугрисида, ахоли яшаш жойларига якинлашишдан куйидаги курсаткичлар далолат беради. Дарё ва сой сувларининг ошиб кеитиши, уларнинг юкори кисмида барча шовкинларни камраб олувчи кучли гумбурлаш, окимдаги йирик тошларни бир-бирига урилиши натижасида вахимали ларза хосил булади.
Бундай холларда энг мухими саросимага тушмаслик ва керакли эхтиёт чораларини куриш зарурдир.
Сел окимларига олдиндан тайёрланишнинг самарали усулларидан бири ахолининг барча табакалари билан агротехник, гидротехник ободонлаштириш мажмуасига кирувчи бир канча ташкилий-хужалик тадбирларини амалга оширишдан иборатдир. Бундан ташкари сел хавфи бор жойлардаги дарё узанлари, сув омборлари, каналларкиргокларини мустахкамлаш зарур, бундай иншоотлар булмаган жойларда сел окими тузоклари, окимни ахолига зарари тегмайдиган жойларга йуналтирувчи тармокларни куриш лозим.
Тошкин. Табиий офатлар ичида катта талофатлар келтирадиган, ахолини огир тахликага соладиган ва киска вакт ичида шиддатли буладиган сув тошкинларидир.
Т ошкин – дарёлар, сойлар, денгизлар, кулларда сув сатхининг кескин кутарилиши окибатида юзага келиб, ер юзасининг катта майдонларини вактинча сув босишидир.
Тошкинлар куп холларда кучли жала, харорат кутарилиш билан кор ва музликларнинг кескин эриши натижасида хавзалардаги сув микдорининг купайишидан пайдо булади. Бундан ташкари сув хавзалари атрофидаги ёнбагрларда кучки содир булиши коялардан тог жинслари упирилиши билан хавзадаги сув тошиб чикиши ва тугонларни бехосдан бузилиб кетиши окибатида хам содир булиши мумкин. Одатда бундай тошкинлар жуда хавфли булади.
Тошкинларнинг яна бир тури шамолнинг катта тезлиги билан боглик булиб, денгиз сувини киргокларга маълум баландликда бостириб келишидан пайдо булади. Лекин, тошкиннинг бу тури мамлакатимизда учрамайди.
Ватанимизнинг табиий тузилиши, гидрометреологик шароити, мухандис – гидрогеологик иншоотларни бошка табиий офатлар каби тошкин булиб туриши ва унинг хавфи юкорилигидан далолат беради. Айникса сув тармоклари атрофларида жуда куп таркалган.
Тошкинларнинг хосил булиши, гарчан бир хил сабабдан булсада, яъни об-хаво шароитининг кескин узгариши натижасида меъёридан куп ёгингарчилик булиши, ахоли яшаш жойлари ва худудларга турли таъсир курсатади. Булар ичида энг кучлиси халокатли тошкинлар хисобланиб, улар узок муддат ёккан ёмгир натижасида юзага келади. Бизнинг шароитда тошкинлар билан бирга селлар доим кузатилади.
Селли тошкинлар одатда киска вактда пайдо булиб, асосий хусусиятларидан бири шитоб билан сув келиши окибатида сув иншоотлари атрофини, киргокларни, баъзан тугон ва куприкларни ювиб кетади. Натижада сув сатхининг кутарилишидан катта-катта майдонларни сув бостириб юбориши окибатида шу жойдаги экинлар, мухандис иншоотлар катта зарар куради. Бундай нохуш холларни олдини олиш буйича илмий муассасалар муаммонинг ечимига катта эътибор бериб кенг микёсдаги изланишлар олиб бораётган булса, хукумат, махаллий хокимият органлари рахбарлари эса жойларда мавсум шароитида тайёргарлик куриш лозимлиги ва тадбирларни уюшкоклик билан киска муддатда утказиш йулларини ишлаб чикишмокда.
Тошкиннинг хосил булиш хусусиятига кура баъзи эхтиёт чораларини амалга ошириш лозим. Яъни озик-овкат, ичимлик суви, кийим-кечак ва бошка маиший-хужалик захираларига эга булиш, уларни сув босмайдиган жойларда саклаш. Керакли хужжатлар, зарур мол-мулк билан эвакуацияга тайёргарлик куриш зарур.
Тошкин жуда катта тезлик билан авж олаётган булса, зудлик билан якин атрофдаги тепаликка караб юриш, бино шароитида булсангиз юкори қаватларга кўтарилиш, томларга чиқиб олиш тадбирларини амалга ошириш лозим. Аммо барча эхтиёт чораларига қарамасдан мабодо, сув ичида колсангиз, энг мухими саросима ва вахимага берилмасдан хотиржамлик билан устки ва оёк кийимларини ечиш, сув окими буйлаб бирорта балндрок ёки мустахкам асосга эга булган предметни танлаш, сув билан бирга харакат килаётган буюмлардан узингизни эхтиёт килиш чораларини куришингиз лозим.
Заруратга кура уйларни, хоналарни тарк этаётганингизда сув, газ, электр тармокларини хавфсиз холатга келтиришни унутмаслик керак. Ертулаларда озик-овкат захираси мавжуд булган такдирда, уларни курук булган жойларга, сув босиб зарар етказмайдиган жойларга олиб куйган маъкул.
Do'stlaringiz bilan baham: |