13-Мавзу: Мавзу: Коррексион фаолиятни ташкил этиш босқичлари Режа: Корретсион фаолиятнинг тайёрлов босқичи



Download 121 Kb.
bet5/6
Sana11.06.2022
Hajmi121 Kb.
#654304
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-Маъруза. Коррексион фаолиятни ташкил этиш

Ижтимоий-педагогик омиллар. Оила мактаб ижтимоий тарбия нуқсонларида намоён бўлади. Бу омил болани ижтимоийлашувидан оғишганликка болалик давридаёқ мактабда ўзлаштирмовчилик туфайли мактаб билан алоқанинг узилиши (педагогик бўш қўйиш)олиб келади. Ўсмирда мактабга онгли равишда қизиқишнинг шакиланмаслиги матувига сабаб бўлади. Бундай болалар мактабга ёмон тайёрланган, уй вазифаларига негатив муносабатда бўлувчи мактаб баҳоларига бефарқ бўладиган ўқув дезадантасиясига учровчи бўлдилар.
- Ўқув дезадантасия-боланинг мактабга бўлган қизиқишини сақлашида бир ёки икки фонни ўзлаштиришида қийинчиликка дуч келган ҳоллатидир.
- Мактаб дезадантасия- боланинг ёш ҳусусиятида таълим олишга қийинчиликлар билан бир қаторда, ҳулқий бузилишлар ҳолатлари ўқтитувчилар синфлари билан жанжали вазиятлар кўриниши биринчи ўринга чиқади. Дарс қолдириш одатлари пайдо бўлади.
- Ижтимоий дезадантасия- боланинг ўқишга бўлган қизиқиши мактаб жамоасининг талабларига жавоб беришдан қочиш ҳолатлари турли, асосиал жамоаларига кириб кетиш, спиртли ичимликларга гиёҳван моддаларга қизиқишининг ортиши билан намаён бўлади. Боланинг ижтимоий ривожланишидаги оғиган омиллари ёмон оилалар сабаб бўлади.Шундай оилавий ўзаро муносабатлар усуллар мавжудки, улар вояга этмаганларнинг асосисиял ҳулқ-атворларининг шакиланишига олиб боради.
1 Тарбиявий ва оиланинг ички муносабатларининг диограмоник усули. Бу усул ўзида бир томондан, бола истакларига кўра бўлса иккинчи томондан болани инқирозли жанжалли вазиятларга ёки оила икки ҳил аҳлоқий қараш мавжудлиги оила учун бошқа жамият учун бўлган бошқача тарбиявий ҳолатлар.
2 Барқарор бўлмаган жанжалли усул. Нотўлиғ оилаларга тасрбиявий таъсир этувчи,ер-ҳотин ажралиш, ота-она ва узоқ муддат алоҳида яшашлари сабабли ёзага келади.
3 Муносабатларнинг асосиал усули. Ёмон ташкил этилган оилаларда,доимий-спиртли ичимликлар ичиш, гиёҳвандликка берилиш, аҳлоқсизлик ота-онанинг жиноятчилик ҳулқ атвор “оилавий қаҳри қатиқлик ”ва зўравонлик каби ёзага келади. Қаҳри муносабатлар (ҳақорат ҳўрлаш)деб болага унга ғамҳўрлик қилувчи, қармоғига олган одамлар томонидан зарар этказилишининг кўпгина ҳарактерларига айтилади. Бу ҳолатларга болага жисмоний зарар этказилувчи жисмоний эмосионал (ҳиссий)жинсий қийноқлар билан азоблаш кўп такрорланувчи ноўрин жазолар киради. Қаҳрли муносабатларга болалар меҳрибонлик уйларида касалҳона ва бошқа муасасаларида дуч келишлари мумкин Шундай ҳолатларидаги болалар ҳавсизлик ҳиссисни сезмайдилар. Уларнинг меёрий ривожланишида бу ҳисиётни аҳамяти катта.Бу эса болага уни ўзи ҳақида мен ёмонман ҳеч кимга керакмасман, севимли кемасман деб ўйлашларига сабаб бўлади. Қаҳрли муносабатларнинг ҳар қандай тури бола соғлиғига зарар кўрсатади. Унинг ҳаёти ва ижтимоий мослашувчанлик ҳавф туғдиради.
4 Ижтимоий-иқтисодий омиллар Ижтимоий тенгсизликка сабаб бўлади. Жамиятнинг бой ва камбағалар, жамият учун энг аҳамиятли аҳолининг камбағаллашуви, ишсизлик каи қатламларга ажратади. Ижтимоий қабул қилинган ҳалол иш ҳақини (қонуний) олиш усулларининг чекланиши; инфлясия ва ижтимоий тартибсизликка олиб келади.
5 Ахлоқий –маънавий омилар. Ҳозирги даврнинг жамиятда бир томондан маънавий-ахлоқий даражанинг пасайиши бўлса, қадриятли, биринчи навбатда ахлоқий хулқнинг бузилиши, бошқа томондан, жамиятнинг нейтрал муносабатларида девиант хулқ-атвор юзага келишига олиб келади.
Ўсмирларда девиант хулқ-атворнинг олдини олишга асосий ёндашувлар. Турли девиант хулқ-атворнинг узлуксиз равишда ўсиш жамият олдига ижтимоий меъёрлардан оғишган хулқли ўсмирлар ва ёшлар билан олиб бориладиган ишларнигн шакл ва усулларини, технологияларини топиш вазифасини қўйган. Шу сабабли девиант ва деликвент хулқ-атворли ўсмирлар билан ишлашнинг икки асосий технологиялари профилактик ва реабилитасион ишлар, фан ва амалиётда кенг тарқалган.
Ахборотли ёндашув. Бу ёндашув ижтимоий меъёрдан ўсмирдаги хулқий оғишганлик келиб чиқишода вояга этмаганлар (бу ижтимоий меъёрларни) билмасликлари туфайли уни ўз асосий йўналиши сифатида вояга етмаганларга бу меъёрларга риоя қилиш ўз хуқуқ бурчлари ҳақида ахборот беришдан иборат. Давлат ва жамият қўйган талабларни бажаришда болалалрнинг ёш кўрсаткичига мос қабул қилинган ижтимоий меъёрлар ҳақида маълумот беришни кўзда тутади. Бу ишни амалгам оширишда оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение) дан кино, театр, бадиий адабиёт ва бошқа санъат асарларидан фойдаланиш мумкин.
Ижтимоий-профилактик ёндашув. Бунда асосий мақсад-негатив ҳолатларнинг сабаблари ва шароитларни аниқлаш, бартараф этиш, нейтраллашдан иборат. Вояга етмаганлар томонидан гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиниши учун жиноий жавобгарликка тортилишлари ҳақида маълумотга эга эмаслар. Улар гиёҳвандлик-шахсий иш деб биладилар, фақат гиёҳвандлиик модаларини тарқатиш жиноят деб ҳисоблайдилар. ўсмир гиёҳвандлик ва кучли таъсир этувчи психотрон моддалар тўғрисидаги янги қонун қабул қилиниши муносабати билан бу модаларни истеъмол қилувчилар ҳам жавобгарликка тортиладилар. Бизнинг жамиятимизда ўсмирлар ўртасидаги алкоголизм-ичкиликбозлик профилактикаси муаммоси ҳам муҳим ўрин тутади. Ўсмирлар ичкиликбозлик ва алкоголизмнинг оғир ижтимоий ва психоневрологик оқибатлари ҳақида ҳам билмайдилар.
Тиббий-биологик ёндашув бу ёндашувнинг моҳияти ижтимоий меъёрлардан оғишганликнинг олдиниолишда тиббий профилактик характердаги турли психик носоғлом шахсларга муносабат-биологик даражада бўлиши лозим. Агар инсонда психик (руҳий) ривожланиши, соғлиғида турли нуқсонлар бўлса у ўз руҳий хусусиятларига асосан маънавий ахлоқий меъёрларни бузиши мумкин. Бу ҳолатда инсонга уни ўзгартириб бўлмайдигандек қаралади. Ўсмирларда бундай психик носоғломликни ўз вақтида аниқлаш жуда муҳимдир. Чунки улар умуман ҳаёлга келмайдиган ҳаракатларни содир этишлари мумкин. Ўсмир психиатр мутахассисликлар кўригидан ўтказилиб, шунга мувофиқ тиббий даволаш чоралари кўрилиши лозим.
Ижтимоий-педагогик ёндашув бу ёндашув моҳияти ўсмирнин девиантлик хулқ-атворидаги шахсий хусусиятларини қайта тиклаш ва тўғрилашдан иборат. Айниқса, унинг ахлоқий иродавий шахсий хуусусиятларини қайта тарбиялаш шарт. Ўсмирларда унинг иродавий хусусиятлари, хулқ-атворида қуйидагиларни шакллантириш лозим:
Санксияларни қўллаш. Бу ёндашув моҳияти хуқуқбузарлик қилган инсонни жиноий қонунлар асосида жазолаш туради. Бироқ, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бу самара бермайдиган ҳолат бўлиб, жамият томонидан қаттиқ санксия бўлиб ҳисобланади, холос. Шу сабабли ижтимоий
Оғишганлик сабабларини аниқлаш ва бартараф этишда бу фақатгина ёрдамчи восита бўлиб ҳисобланади.
Ижтимоий-педагогик ташхис. Унинг моҳияти ва узига хос хусусиятлари Ижтимоий - педагогик ташхис хакида умумий тушунча Ташхис деганда аввало, об'ектнинг ахволини аниклаш ва белгилаш назарда тутилади. Биз тиббий, психологик ва педагогик ташхис каби тушунчалар билан луч келганмиз. Лекин ижтимоий педагогикада ижтимоий педагогик ташхис жараёни узига хос хусусиятларга эга. Ижтимоий педагогик ташхис - бу педагогик факторларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида сотсиологик, экологик ва ижтимоий - психологик факторларнинг сотсиумга хамда хар бир шахсга та'сир кўрсатиши хакидаги ахборотлар мажмуи каби билиш жараёнининг ташкилий қисмидир. Ижтимоий педагогнинг ташхис об'екти - ижтимоий микромуҳит билан муносабати тизимида боланинг шахс сифатида ривожланиши ва ижтимоийлашуви жараёнидир. Ижтимоий педагогик ташхис орқали микромухитнинг ижтимоий психологик тавсифи, оила тарбияси ва педагогик жараёнлар шахсининг индивидуал - психологик тавсифи урганилади.
Оила ташхиси Оила билан олиб бориладиган ижтимоий - педагогик фаолият
Оила ташхиси ва оила тарбияси масалалари Педагогика ва психология фанларида ота -оналар билан иш олиб боришга доир турли хил ёндошувлар мавжуд. Шулардан бири И.В.Гребенников томонидан ёш ва педагогик психологияга асосланган холда яратилган ма'рифий - ахборотли ёндошувдир. Шу эндошувнинг мазмуни ва мохиятидан келиб чиккан холда ба'зи мамлакатларда ота -оналарга узлуксиз ва ма'лум тизим асосида ёрдам бериш мақсадида ота -оналар, умуман оила учун оммавий та'лим дастури ҳам ишлаб чиқилган. Бу дастурлар асосида оиланинг бола тарбиясидаги ролини фаоллаштиришга муваффақ бўлинган. Лекин бу дастурлар аноним тарзда олиб борилган. Ҳар қандай фаолият ўз самарасини беради, агарда у аниқ манзилга қаратилган бўлса. Шунинг учун ҳам муайян ижтимоий педагогик ёрдамга мухтож оилаларни ижтимоий педагогик ташхис асосида аниқлаб, уларга реал ёрдам кўрсатиш, я-ни оилада валеологик соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва болаларга турри тарбия бериш мақсадга мувофиқдир. Чунки оила тарбиясида айнан оила ташхиси муҳим аҳамият касб этади. Ота-оналар билан олиб бориладиган махсус амалий ишлар бир оиланинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда уларга ижтимоий педагогик ёрдам беришда махсус амалий ишлар (спетспрактикумлар) муҳим аҳамият касб этади. Оилада соғлом турмуш тарзини сақлашга доир ота - оналарнинг педагогик психологик тайёргарлигига бўлган эхтиёжни ташхис этиш бўйича махсус амалий иш қуйидагича амалга оширилади: мақсадни белгилаш, я'ни оиладаги эришилган ютуқларни аниқлаб, уларга суянган холда ота-оналарнинг яна қандай имкониятларга эга эканлигини ҳамда қандай ёрдамга мухтож эканлигини белгилаш, ҳаракатлар алгоритми, я'ни ота - оналар орасида оила ташхисини урнатишга дойр анкеталар таркатиш, уларга жавоблар олиш, таҳлил этиш, уларнинг тавсифига кўра ота-оналарни кичик гуруҳларга ажратиш ва ташхис натижалари билан таништириш каби фаолиятлардир, ташхис асосида педагогик консилиумларни ташкил этиш, психологик хизматни амалга ошириш режаларини тузиш ишлари амалга оширилади, оила ташхисини амалга оширишда оила ва оилавий муносабатларнйнг психологик ҳолатини, муҳитни ўрганишга доир «Типик оилавий хаёт», «Оила ҳаёжонлари таҳлили», «Оиланинг кинетик расми» номли махсус тест ишларини ўтказиш каби методлардан фойдаланиш мумкин.


Download 121 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish