13-Мавзу: Мавзу: Коррексион фаолиятни ташкил этиш босқичлари
Режа:
1.Корретсион фаолиятнинг тайёрлов босқичи.
2.Коррексион фаолиятни ўтказиш босқичлари.
3. Коррексион фаолиятни ташкил этишнинг якуний босқичи.
Ривожланишнинг қайси босқичида бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай жамиятда, у энг жамиятда, у энг ривожланган, фаровон, иқтисодий ривожланган мамлакат бўладими ёки ривожланаётган жамиятли уларда ўзларига махсус алоҳида эътибор талаб этадиган инсонлар бўлади. Бундай инсонлар бирор бир жиҳатдан: жисмоний, психик ёки ижтимоий ривожланишдан нуқсони бор инсонлардир. Бундай инсонлар жамият ва давлатда доимо алоҳида гуруҳга мансуб бўлиб ажралиб туради. Уларга доимо махсус муносабатда бўлиб келинган. Бироқ бу тоифадаги инсонларга жамиятнинг тарихий-маданий шароитига мувофиқ турли даврларда турлича муносабатда бўлиб келинган. Масалан, Қадимги Спартада жисмоний, психик носоғлом болаларни спартачилар қоялардан улоқтирганлар. Бундай тоифадаги инсонларга бошқа бир жамиятда эса инсонпарварлик нуқтаи назардан ёндашганлар, улар меҳрибонлик ва ғамхўрлик кўрсатганлар.
АҚШ ва Европанинг мамлакатларида ҳозирги даврда носоғлом, жисмоний камчиликли болаларга барча тенг ҳуқуқли инсонлар қатори муносабатда бўладилар. Уларга жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида қараб, бу инсонларни муаммоли ёки имконияти чекланган шахс сифатиа алоҳида махсус эътибор берилади.
“Муаммоли инсон” тушунчаси АҚШа кенг қўлианилса, Европа мамлакатларида “имконияти чекланган инсон” ибораси кўп ишлатилади.
Бугунги кунда имконияти чекланган инсонларга муносабатда, энг аввало соғлиқ масаласи долзарб масала ҳисобланади. Чунки бундай инсонлар сони дунё миқёсида ўсиб бормоқда. ЮНЕСКОнинг истиқбол бўйича маълумотларида яқин вақтда жаҳон ҳамжамияти бу кўрсаткични ўзгартира олмайди. Соғлом муҳит доимо инсонлар онгида ўз чегарасига эга бўлиб, чегарадан ташқи бўлганлар “номеъёрий”, “потологик” деб белгиланади. Амалиётда инсон англаган ёки англамаган ҳолда ўзгаларни белгиларига мувофиқ лаёқатли ёки лаёқатсиз деб баҳолайди.
Меъёр тушунчаси тиббиётда, психология, педагогика, сосиология ва бошқа фанларда кенг қўлланилиб келинади. Бу тушунча аниқ ва яхлит, ягона, таъриф беришга бўлган интилаш муваффақиятсизликбилан якунланган. Масалан, фақатгина тиббиётда олимлар 200га яқин таъриф берганлар. “Меъёр” тушунчси ифодалаб беришнинг мураккаблиги шундаки, у нафақат терминологик, балки мазмун моҳият жиҳатидан ҳам ягона ифодага эга эмас. Масалан, ахлоқий меъёрлар доимо бир хил, ҳамма учун деб белгилана олмайди. Шу сабабли ҳам улар биринчидан, миллий ўзига хослик бундан ташқари, вақт ўтиши билан қайта-қайта ўзгариб турадилар.
Тиббиёт, психология, сосиологияда меъёрнинг ўз кўрсаткичлари параметр (ўлчами), тавсифномалари мавжуд. Меъёрга мувофиқ бўлмаган бўлмаган ҳолатлар барчаси бошқа сўз “меъёрдан оғишлик” деб юритилади.
Ижтимоий педагогика “меъёр” ва “меъёрдан оғишлик” тушунчалари жуда муҳимдир. Улар боланинг ижтимоий хулқ – атвори ривожланиш жараёнини характерлаш учун қўлланилади. Хулқий оғишлик негаив ва позитив характерга эга бўлиши мумкин. Масалан, меъёрдан хулқий оғишлик холати бола ривожланишида ҳам ақлий норасолик ва қобилиятлилик бўлиб ифодаланиши мумкин.
Бола хулқ-атворидаги бундай негатив хулқий оғишлик жиноятчилик, алкоголизм, гиёҳвандлик ва бошқалар сифатида инсоннинг (нафақат инсон, балки жамиятнинг) ижтимоий шаклланишига салбий таъсир кўрсатади. Хулқ атвордаги позитив оғишликка ижтимоий ижоднинг барча шакллари тааллуқли бўлиб, улар: иқтисодий тадбиркорлик, илмий вабадиий ижодкорлик ва бошқаалр, аксинча эски меъёрлар ўрнига алмашинуви ижтимоий тузим ривожланишига ҳизмат қилувчи омил ҳисобланади.
Меъёрдан оғишлик типлари.
Меъёрдан оғишликни шартли равишда 4 гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Жисмоний 2. Психик
3. Педагогик 4. Ижтиомоий
Do'stlaringiz bilan baham: |