13-мавзу. Эфир–мойли ўсимликлар мавзунинг мақсади


Эфир мойларининг ўсимликларда тўпланиши



Download 487 Kb.
bet2/5
Sana10.06.2022
Hajmi487 Kb.
#652794
1   2   3   4   5
Bog'liq
Efir moyli

Эфир мойларининг ўсимликларда тўпланиши. Турли ўсимликларда эфир мойининг кўп миқдорда тўпланиши турли вақтларга тўғри келади. Одатда ўсимликлар гуллаш, баъзилари ғунчалаш даврида ёки бундан ҳам эртароқ эфир мойларини максимал миқдорда тўплайди. Эфир мойининг ўсимлик таркибида кўп ёки кам миқдорда тўпланиши ҳаво ҳароратига ва намлигига, тупроқ намлигига ҳамда ердаги минерал моддаларнинг кўп ёки озлигига боғлиқ.
Одатда ҳаво ҳарорати кўтарила бошлаган сари ўсимлик таркибида эфир мойлари кўпроқ синтезланади ва аксинча, ҳаво намлиги кўпайиши билан бу бирикмалар миқдори камайиб боради. Тупроқдаги намликнинг ўрта даражадан кўп ёки кам бўлиши ўсимлик таркибида эфир мойларининг камайишига олиб келади. Шунингдек қурғоқчилик баъзи ўсимликларда эфир мойларининг кўп тўпланишига сабаб бўлади. Одатда жанубий туманларнинг флораси шимолий туманларникига нисбатан эфир мойи сақловчи турларга бой. Шу шароитда ўсадиган ўсимликларнинг эфир мойларининг ҳиди кўпроқ хушбўй, таркибий қисми ҳам мураккаброқ бўлади.
Эфир мойларининг ўсимликлар ҳаётида тутган ўрни, яъни аҳамияти шу вақтгача тўла аниқланмаган. Баъзи олимлар эфир мойлари ва смолалар ўсимликларни турли касалликлардан, зараркунандалардан, чиришдан ҳамда заҳарланишдан сақлаш вазифасини ўтайди, деган фикрни билдирадилар. Баъзи назарияларда эса эфир мойлари ҳашаротларни жалб этади ва ўсимлик гулларининг чангланишига ёрдам беради дейилади. Бундан ташқари эфир мойлари ўсимлик чиқиндиси ёки заҳира овқат моддаси бўлиб хизмат қилади, деган фикрлар ҳам бор.
Кийикўт, ялпиз, лимонўт, оддий тоғжамбил, тоғрайҳон, мармаракнинг ер устки қисми, қора зира меваси ва мойи, эвкалипт барги ва мойи, қайин ва қарағай куртаги, арча (қуббаси), валериана илдизпояси ва илдиз, мойчечак ва дармана шувоқ гули, бўймадорон ер устки қисмида кўп миқдорда эфир мойлари тўпланади.
Эфир мойларини ишлаб чиқарувчи ва сақловчи органлар, асосан икки гуруҳга бўлинади:
И. Сиртқи — экзоген органлар ўсимликлар сиртида бўлиб, эпидермал тўқима устига жойлашган. Эфир мойлари ишлаб чиқарувчи экзоген органларга безсимон доғлар, безли туклар ва махсус безлар киради.
Одатда безсимон доғлар гулнинг тожбаргида бўлиб, улар ишлаб чиқарган мойлар эпидермал тўқиманинг устидаги кутикула қавати остида тўпланади. Натижада оз миқдорда эфир мойи тўпланадиган ва микроскоп остидагина кўриш мумкин бўлган доғлар вужудга келади.
Баъзан ўсимликларнинг барг, поя ва гул қўрғонида учрайдиган тукларнинг безли бошчалари бўлади. Бу бошчалар эфир мойи ишлаб чиқариши мумкин. Шунинг учун бундай туклар эфир мойи ишлаб чиқарувчи безли туклар деб аталади.
Эфир мойи ишлаб чиқарувчи безлар экзоген органларнинг энг мураккаби ҳисобланади. Одатда улар поя, барг ва гул қўрғоннинг эпидермал тўқимаси устига оёқчалари ёрдамида жойлашган бўлади. Оёқчалари битта ёки бир нечта қисқа ҳужайралардан, бошчалари эса эфир мойи ишлаб чиқарувчи 4—12 ва ундан ортиқ ҳужайралардан тузилган. Эфир мойлари кутикула қавати остига тўпланганлиги учун безлар кўпинча сўрғич шаклида бўлади. Эфир мойи ишлаб чиқарадиган безлар лабгулдошлар ва мураккабгулдошлар оиласига кирадиган ўсимликларда айниқса кўп. Бундай безларни микроскоп остида ялпиз, мармарак баргларида, мойчечак гулида кўриш мумкин.
2. Ички — эндоген органлар эпидермал тўқималар остида жойлашган. Эфир мойлари ажратиб чиқарувчи эндоген органларга мой тўпланадиган жойлар, каналчалар, мой йўллари ҳамда илдиз ва илдизпоянинг эпидермис ёки пробка тўқималари остида бир-икки қатор бўлиб жойлашган ҳужайралар киради. Бундай ҳужайралар эфир мойи ишлаб чиқаради ва уни сақлайди.
Эфир мойи тўпланадиган жойлар шар ёки чўзиқ шаклда бўлиб, ўсимликлар баргида ва гулкосача баргида, пўстлоғида, ёғоч қисмида ҳамда мева пўстида учрайди.
Эфир мойи тўпланадиган жойлар ўсимлик органларида турли усуллар билан ҳосил бўлади. Ўсимлик тўқималари ҳужайраларининг сиқилиши натижасида бўшлиқ вужудга келиб, сўнгра унинг четларида эфир мойи ишлаб чиқарадиган ҳужайралар пайдо бўлади ва улар мой йиғиладиган жойни ҳосил қилади. Бу усул схизоген типи деб аталади. Баъзан тўқималарда олдин ишлаб чиқарилган бир томчи эфир мойи ўз атрофидаги ҳужайраларни эритиб, бўшлиқ ҳосил қилади. Натижада бу бўшлиқ теварагида эфир мойи ажратувчи ҳужайралар пайдо бўлиб, улар мой йиғиладиган жойни вужудга келтиради. Бу усул лизоген типи деб аталади. Одатда ўсимликдарда бу икки усулнинг тўқималарда умумлашишидан схизолизоген типида ҳосил бўлган эфир мойи тўпланадиган жойларни кўпроқ учратиш мумкин. Бу ҳолда ҳужайраларнинг сиқилиб ҳосил қилган бўшлиғида пайдо бўлган эфир мойи атрофидаги қолган ҳужайраларни ҳам эритиб, мой йиғиладиган жойни вужудга келтиради.

Download 487 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish