13.4.2-жадвал
Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркибидаги ўзгаришлар (умумий ҳажмига нисбатан %да)12
|
1992й
|
2000й
|
2005й
|
2010й
|
2017й
|
Асосий капиталга киритилган инвестициялар,жами
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
Шу жумладан, қурилиш-монтаж ишларига
|
66,0
|
58,1
|
48,7
|
52,1
|
60,3
|
Асбоб-ускуна ва жиҳозлар
|
17,0
|
30,6
|
38,7
|
39,0
|
31,5
|
Бошқа капитал ишлар ва сарфлар
|
17,0
|
11,3
|
12,6
|
8,9
|
8,2
|
Асбоб-ускуна ва жиҳозларга йўналтирилган инвестициялар улушининг кўпайиши ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, теник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнларининг кучайиши билан боғлиқдир.
Асосий капиталга киритилган инвестициялар такрор ишлаб чиқариш таркибида янги қурилишларга йўналтирилган инвестицияларнинг улуши 2000 йилдаги 42,0% дан 2016йилда 61,2% га ўсди. Шунга мос равишда кенгайтириш ва модернизация қилишга йўналтирилган нвестициялар улуши 41,5%дан 24,4% га камайди (қаранг: 13.4.3-жадвал).
13.4.3-жадвал
Ўзбекистонда асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш бўйича таркибидаги ўзгаришлар (умумий ҳажмига нисбатан %да)13
|
1997й.
|
2000й.
|
2005й.
|
2010й.
|
2015й.
|
2016й.
|
Асосий капиталга киритилган инвестициялар – жами, в том числе
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
Янги қурилишлар
|
56,2
|
42,0
|
31,9
|
57,1
|
61,2
|
61,2
|
кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилиш
|
41,5
|
57,5
|
67,3
|
29,0
|
26,5
|
24,4
|
Бошқа йўналишлар
|
2,3
|
0,5
|
0,8
|
13,9
|
12,3
|
14,4
|
Иқтисодий фаолият йўналишлари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибидаги ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, инвестицияларнинг катта қисми иқтисодиётнинг асосий базавий тармоқларини (саноат, транспорт ва алоқа)га йўналтирилмоқда. Бунинг натижасида инвестицияларнинг салмоқли улуши ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилмоқда (қаранг: 13.4.4-жадвал).
13.4.4-жадвал
Иқтисодий фаолият йўналишлари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибидаги ўзгаришлар14
|
2010 й.
|
2016й.
|
2017йг.
|
Млрд.
Сўм
|
%да
|
Млрд.
Сўм
|
%да
|
Млрд.
сўм
|
%да
|
Жами
|
15338,7
|
100
|
49770,6
|
100
|
60719,6
|
100
|
Қишлоқ,ўрмон ва балиқ хўжалиги
|
530,0
|
3,5
|
1646,4
|
3,3
|
2004,3
|
3,3
|
Тоғ-кон саноати
|
1514,6
|
9,9
|
7173,4
|
14,4
|
12405,3
|
20,4
|
Ишлаб берадиган саноат
|
2334,9
|
15,2
|
8992
|
18,1
|
8746,8
|
14,4
|
Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш
|
895,9
|
5,8
|
2722,6
|
5,4
|
5262,5
|
8,7
|
Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш
|
113,8
|
0,7
|
717,3
|
1,4
|
742,8
|
1,2
|
Қурилиш
|
219,7
|
1,4
|
932
|
1,9
|
2472,3
|
4,1
|
Улгуржи ва чакана савдо, ремонт моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш
|
660,1
|
4,3
|
2459,2
|
4,9
|
2850,5
|
4,7
|
Ташиш ва сақлаш
|
3533,3
|
23,0
|
5785
|
11,6
|
5298,5
|
8,7
|
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар
|
157,5
|
1,0
|
929,7
|
1,9
|
760,6
|
1,3
|
Ахборот ва алоқа
|
1068,5
|
7,0
|
1098,5
|
2,2
|
1891,2
|
3,1
|
Молия ва суғурта фаолияти
|
174,1
|
1,1
|
345,4
|
0,7
|
706,7
|
1,2
|
касбий, илмий ва техник фаолият
|
498,9
|
3,3
|
501,9
|
1,0
|
781,7
|
1,3
|
Таълим
|
408,3
|
2,7
|
1330,6
|
2,7
|
1188,4
|
2,0
|
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш
|
308,2
|
2,0
|
1140,2
|
2,3
|
1391,1
|
2,3
|
санъат, кўнгил очиш ва дам олиш
|
149,9
|
1,0
|
378,9
|
0,8
|
...
|
...
|
Барча фаолият турларидан бошқа: уй-жой қурилишига инвестициялар
|
2316,4
|
15,1
|
11081,7
|
22,3
|
10874,5
|
17,9
|
Бошқа фаолият турлари
|
454,6
|
3,0
|
2535,8
|
5,1
|
3340,3
|
5,4
|
2010-2017 йилларда тоғ-кон саноатига инвестициялар улуши 9,9%дан 20,4%га ошди. Шунингдек, Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш, қурилиш соҳаларига киритилган инвестициялар улуши таҳлил даврида ўсди.
Мамлакатимизда қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. Бу биз учун келгуси йилда қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Масалан, Тошкент иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмаси барпо этилди. Бу эса қўшимча равишда 2,5 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Шунингдек, Навоий иссиқлик электр станциясида иккинчи буғ-газ қурилмаси, Қизилқум бағридаги Авминзо-Амантой олтин конлари негизида гидрометаллургия заводи қуриш бўйича ишлар давом этмоқда.
Ҳозирги вақтда Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан “Ёшлик – 1”, “Ёшлик – 2” конларини ўзлаштиришга киришилди. Сардоба, Марказий Фарғона ва Тўпаланг сув омборларини қуриш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Бу йирик иншоотлар ҳам, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлади.
Фарғона – Марғилон йўналишидаги темир йўл тармоғи айни пайтда электрлаштирилмоқда. Яна бир йирик объект – Қандим газни қайта ишлаш комплекси ишга туширилиши ҳисобидан 2018 йилда қўшимча равишда 4 миллиард 100 миллион куб метр табиий газни қайта ишлаш, 67 минг тоннадан зиёд конденсат, 106 минг тоннадан ортиқ олтингугурт ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Ўзбекистон иқтисодиётининг локомотивларидан бири бўлган Муборак газни қайта ишлаш заводида келгуси йили қўшимча равишда 6 миллиард куб метр табиий газни олтингугуртдан тозалайдиган блоклар тўлиқ фаолият бошлайди. Шулар қаторида “Ўзагротех-саноатхолдинг” акциядорлик жамиятида янги йилда 5 мингдан кўпроқ замонавий тракторлар, мингдан зиёд пахта териш машинаси ва 2 мингдан ортиқ прицеплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
13.5. Хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг жаҳон тажрибаси.
Ривожланган мамлакатлар халқаро капитал ҳаракатини асосан капитал экспорти-импортини миллий ва халқаро даражада рағбатлантириш орқали амалга оширадилар. Капиталнинг қарзлар, портфель инвестициялар ва бошқалар шаклида ҳаракат қилиши борасидаги давлат сиёсати унинг ҳаракатидаги барча чеклашларни олиб ташлаш мақсадида олиб борилади. Бевосита хорижий инвестицияларга нисбатан давлат ҳар қандай чеклашларни амалга ошириш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради, чунки бу миллий иқтисодий ҳавфсизлик билан боғлиқ. Шуниси характерлики, капитални четга чиқариш уни жалб қилишга нисбатан кам даражада тартибга солиниб турилади.
Давлат тартибга солишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланади:
молиявий: жадаллаштирилган амортизация; солиқ имтиёзлари; субсидиялар, қарзлар бериш; кредитларни суғурталаш ва кафолатлаш;
номолиявий: ер участкалари ажратиш; зарурий инфраструктура билан таъминлаш; техник ёрдам кўрсатиш.
Бу борада йирик капитал экспортери-импортери бўлмиш АҚШ тажрибаси жуда муҳимдир. АҚШнинг БХИларни тартибга солиш сиёсати икки даражада амалга оширилади: федерал, ҳамда маҳаллий (штатлар, округлар, шаҳарлар). Федерал тартибга солиш деганда хорижий инвестицияларга нисбатан чеклашлар тушунилади. Бунда миллий ҳавфсизлик масаласи биринчи ўринга кўтарилади. АҚШ президенти америка фирмаларининг қўшилиши, ютилиб кетилиши ва сотиб олиниши жараёнларини (агар бунда фирма фаолияти устидан назорат хорижий инвестор қўлига ўтса) тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Маҳаллий даражада суғурта бизнеси ва қишлоқ хўжалиги ерларини сотишни тартибга солиш орқали амалга оширилади. Трестларга қарши қонунларни давлат органлари томонидан қўлланилиши ҳам катта аҳамият касб этади. Умуман олганда маҳаллий маъмуриятнинг хорижий инвесторлар фаолиятини тартибга солиш имкониятлари катта эмас. Инвестицияларни рағбатлантириш тажрибаси кўпроқдир. АҚШга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг муҳим механизмларидан бири – хориждаги ваколатхоналардир. Улар инвестицияларни у ёки бу штатга жалб этилишига кўмаклашадилар (Япониянинг ўзида шундай ваколатхоналардан 40таси фаолият кўрсатмоқда).
АҚШнинг алоҳида штатларига хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: солиқ имтиёзлари; корхонани қураётган ёки модернизациялаштираётган хорижий инвестор учун бозордаги ставкалардан пастроқ даражада қарзлар ва субсидиялар ажратиш; касбга ўқитиш ва бандликка кўмаклашиш; транспорт тармоғини такомиллаштириш; ер участкасини қурилиш учун тайёрлаш; текинга фойдаланиш учун ер участкасини ажратиш ва бошқ.
Халқаро инвестицияларни тартибга солиш бўйича муҳим амалий ҳужжатлардан бири – Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ишлаб чиқилган хорижий инвестицияларнинг «кўнгилли кодекси»дир. Келажакда Умумжаҳон савдо ташкилоти (УСТ) томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган ушбу «кодекс» да қуйидаги инвестицион тамойиллар қайд этилган:
транспарентлик;
донор-мамлакатларга нодискриминацион ёндашув;
хорижий инвесторлар учун миллий режим;
инвестицион рағбатларни соғлиқни сақлаш, ҳавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш билан мос тушиши;
савдони ва капитал қўйилмалар ўсишини чегараловчи инвестицияларга бўлган чекловларни минималлаштириш;
инвестицияларни экспроприация қилинишидан воз кечиш (бунда ижтимоий мақсадлар учун ва миллий қонунчилик доирасида, нодискриминация асосида, халқаро ҳуқуқ қоидаларига амал қилган ҳолда ва етарли ва самарали компенсация тўланиши шарти билан экспроприация амалга оширилиши мумкин);
рўйхатдан ўтказилиш ва конвертациялашувнинг таъминланиши;
капитални олиб чиқишдаги тўсиқларни йўқотиш;
икки маротаба солиққа тортишни бекор қилиш;
реципиент мамлакатнинг миллий қонунчилигига, маъмурий тартиб ва қоидаларига хорижий инвесторнинг амал қилиши;
инвестицион лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хорижий мутахассисларни мамлакатдан чиқишига ва вақтинча ташриф буюришига рухсат бериш;
маслаҳатлар ва музокара ёки арбитраж ёрдамида келишмовчиликларни бартараф этиш.
Хорижий инвестицияни ўз иқтисодиётига жалб этаётган ҳар бир давлат хорижлик шерикларига ҳуқуқий ва ташкилий кафолатлар яратиб беради. Бу жараён жаҳон тажрибасида синовдан ижобий равишда ўтган. Ўзбекистон Республикаси хорижий инвестициялар тўғрисидаги қонунининг 11- моддасида шундай ёзилган: Республика ҳудудида ўз инвестиция фаолиятини олиб бораётган хорижий инвесторлар ҳуқуқларининг ҳимоясини Ўзбекистон Республикаси кафолатлайди. Бу кафолат албатта, халқаро ҳуқуқ нормалари асосида берилади. Агарда Ўзбекистоннинг янги қабул қилинган қонунчилиги инвестиция шароитларини ёмонлаштирса, ўн йилгача хорижий инвестициялар улар жалб қилинган даврда қабул қилинган қонунчилик шартлари сақланиб қолади. Бу талаб мудофаа, миллий ҳавфсизлик, жамоат тартибини сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликни ўзгартирмайди. Ўзбекистон Республикаси давлат органлари хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларига путур етказадиган ҳуқуқий нормативларни қабул қилган тақдирда, инвесторларга етказилган зарар шу органлардан суд орқали ундирилади.
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларини амалга оширишда дунёнинг кўплаб мамлакатлари иштирок этмоқда. Инвестицияларни жалб этиш вазифасини давлатимиз кўп укладли бозор иқтисодиётини яратиш ва ривожлантириш асосида хақиқий мулкдорларни шакллантириш билан боғлайди.
Таянч иборалар Иқтисодиёт таркибий тузилиши, таркибий ўзгаришлар, таркибий сиёсат, инвестиция, тўғридан-тўғри инвестициялар, инвестиция фаолияти, инвестицион сиёсат, диверсификация, кафолатлар, имтиёзлар.
Таркибий ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти нимада?
Ўзбекистон иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар қандай натижаларни берди?
Инвестиция фаолияти нимани англатади?
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан бошқариш чоралари нималардан иборат?
Инвестиция фондлари инвестиция фаолиятига қандай таъсир кўрсатади?
Хорижий инвестициялар қандай бошқарилади?
Хорижий инвестицияларни бошқаришни чет эл тажрибасини хусусиятлари нималардан иборат?
Хорижий инвестициялар учун Ўзбекистон Республикасида қандай имкониятлар яратилган?
Do'stlaringiz bilan baham: |